Rost24 | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️Энди кунига 22 300 сўм топган одам камбағал ҳисобланмайди

2024 йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, 2023 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни, 2024 йил 1 майда эълон қилинган қиймат 648 сўмни ташкил этган.

Шуни таъкидлаш лозимки, статистика агентлиги келтирадиган минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади.

Шундай экан ушбу статистик ҳисоб-китобни мукаммал дея олмаймиз. Чунки, свет, газ, метан, пропан, коммунал тўловлар, озиқ овқат нархлари осмон қадар ошиб бораётган бир замонда бир кишига бир ойга 670 сўм етиши мўъжизадай гап. Айниқса, шаҳар шароитида бу маблағ ўртача ишлатганда ҳам бир ойда эмас бир кунда битади десак мантиқли бўлади. Қишлоқ шароитида ҳам, айнан қиш фаслида, нарх наво ошган бир пайтда, масалан, кўмир, газ, свет озиқ-овқатларга ҳам бир ойда етмаслиги тайин. Қолаверса, минимал ойлик даромад ҳам ҳавас қиларли эмас. Нархлар эса тез суръатларда ошмоқда.


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Тошкент шаҳридаги бозорларда кунлик патта нархлари  20—30 фоизга ошади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини эълон қилди.

Қарорда Тошкент бозорларида савдонинг бир талай турларига патта нархини ўртача 20—30 фоизга ошириш кўзда тутилган. Янги патта нархларининг миқдори қуйидагича ўзгариши мумкин:

Бозорда маҳсулотни савдо ўринларида сотиш, 1 ўрин/1кун:

ҳўл мевалар (анор, олма, нок ва бошқа) – 18 000 сўм (ҳозир 15 000 сўм);
цитрус ва тропик мевалар – 39 000 сўм (ҳозир 32 000 сўм);
қуруқ мевалар (туршак, майиз, писта, бодом) – 40 000 сўм (ҳозир 33 000 сўм);
сут маҳсулотлари – 15 000 сўм (ҳозир 18 000 сўм);
полиз маҳсулотлари (қовун, тарвуз) – 34 000 сўм (ҳозир 28 000 сўм);
гўшт маҳсулотлари – 42 000 (ҳозир 35 000 сўм).

Ўзгариши кутилаётган нархларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали кириб, танишишингиз мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Ўзбекистон – Малайзия илмий жамияти ташкил этилади

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ислом цивилизациясини ўрганишга ихтисослашган тадқиқотчи ва экспертларни бирлаштирадиган қўшма Ўзбекистон – Малайзия илмий жамиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Тузилаётган мазкур ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.

Малайзия томони ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи махсус сертификат тақдим этган.

Бундан ташқари, малайзияликларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим белгиланди

2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, товарларни "экспорт" ва "импорт" божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди.

Божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди.

Транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим жорий этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Турдимов Самарқандда қолган матбуот котибини яна ёнига чақирди

Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори билан Манучеҳр Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлигида ҳам худди шу лавозимда фаолият олиб борган ва у ердаги раҳбари бўлган Эркинжон Турдимов билан ишлаган. Турдимов Сирдарё вилоятига раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, ўзининг собиқ матбуот котибини яна ёнига чақириб олди.

Бугунги кунда сир эмаски, матбуот котиблари ҳокимларнинг "ўнг қўли" ва бажараётган ишларини халққа кўрсатиб бера оладиган "пиарчи"си ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ 1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суви яхшиланади — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистондаги 850 дан ортиқ маҳаллада томорқани суғориш учун сув таъминоти йўқ. Шунга кўра 1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суғориш учун сув таъминоти яхшиланади. Бу ишлар учун 250 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Қўчқоров сўзларига кўра, томорқа ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминлашга кўмаклашиш учун банклар жалб қилинди. Яъни, ҳар 4 та маҳаллага биттадан маҳалла банкири бириктирилди. Жами 2500 га яқин банкир бириктирилган бўлиб, уларнинг фаолиятини тезда йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, томорқаларда ишни ташкил қилиш ишларига ҳоким ёрдамчилари ҳам жалб қилинади. Бунда ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томорқаларга экилган маҳсулотлари онлайн платформага киритиб боради.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Ўзбекистонда январь ойида картошка нархи 23,9 фоизга қимматлади

2025 йилнинг январида ойлик инфляция 0,7%, йиллик инфляция эса 9,9%ни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 1,1%га ошган.

Масалан, картошка 23,9%, пиёз 3,4%, сабзи 2,9%, кунгабоқар ёғи 2,2%, пахта ёғи 1,9%, қўй гўшти 1.2%, мол гўшти 1,1% қимматлагани қайд этилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаши аҳоли учун катта таъсир кўрсатади. Айниқса, картошка, пиёз, сабзи каби кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотлар нархининг ўсиши халқ хўжалигида асосий эҳтиёжларни қондиришни қийинлаштиради.

Статистикага кўра, январь ойида пропан 13,2%га, метан ёқилғиси эса 0,1%га арзонлаган.

Аммо иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, январь ойи давомида пропаннинг биржа нархлари 20%дан кўпга қимматлаган (3 январь, 31 январь) метан заправкаларида эса ҳатто пойтахтда ҳам тақчиллик сақланиб қолмоқда, Фарғона водийси туманларида метан заправкалар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган ҳолатда бўлган.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг қиш-баҳор мавсумида картошка танқислиги кузатилиши мумкин.
Нархлар ошгандан сўнг эса унга энди ечим излана бошланди. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, танқисликни бартараф этиш мақсадида Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Эрондан картошка импорт қилинмоқда. 2025 йил 1-28 январь кунлари 94,2 минг тонна картошка олиб кирилган. Шунингдек, 2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экилиши режалаштирилган.


Расмий статистика, одатда, давлат муассасалари томонидан йиғилган маълумотларга асосланади. Отабек Бакиров эса бозорда кузатилаётган вазиятга эътибор қаратган. Яъни, расмий маълумотлардан ташқари, аҳолининг кундалик тажрибасини ҳам таҳлил қилган. Шунда, статистика агентлиги тўлиқ ва мавжуд маълумотларни тақдим этиш учун фақат рақамларга эмас, атрофдаги вазиятга ҳам қараб иш тутса, мақсадга мувофиқ бўларди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Шавкат Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Президент танқид қилган амалдорнинг яна лавозимга қайтиши ислоҳотлар самарасими?

Самарқанд вилояти кадастр бошқармаси раҳбари этиб Равшанжон Азимович Насимов тайинланди.

Ушбу қарор жамоатчилик ва мутахассислар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, чунки Насимов аввалги фаолияти давомида коррупция ва ноқонуний ишлар билан боғлиқ можароларда тилга олинган.

Равшанжон Насимов 2019 йилда айнан коррупция ва бошқа салбий ҳолатлар туфайли шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан лавозимидан озод этилган эди.

Ўшанда президент Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бош солиқ бошқармаси раҳбарини ишдан бўшатишга шахсан топшириқ берганди.

"Булар қанча гапиришимизга қарамасдан, олиб борилаётган ишларимиз моҳиятини тушунмаяпти ва тушунишни ҳам истамаётган кўринади. Солиқ раҳбарингни ишдан бўшат!", дея топшириқ берганди Мирзиёев.

Энди Насимов яна раҳбарликка қайтди. Бу эса жамоатчилик ўртасида давлат кадастрлари тизимидаги ислоҳотлар қанчалик самарали кечаётгани борасида жиддий саволлар туғдирмоқда.

Президент танқид қилган ва ишдан олинган шахснинг яна раҳбарликка тайинланиши – ислоҳотларга қарши қадам эмасми?

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


#Рост_ҳикматлар

✅ Ё сукут сақлаш, ёки сукунатдан ҳам қийматлироқ сўз айтиш кeрак.


Пифагор

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

Марказий банк 3 февраль куни Ўзбекистонда олтин қуйма ва эсдалик тангаларининг янгиланган нархини эълон қилди. Рақамлар нархлар рекорд даражада ошганидан далолат беради.

Хабарга кўра, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

Шунингдек, беш граммли олтин қуйманинг нархи эса 5 миллион 989 минг сўмни ташкил қилмоқда. 10 гр олтин қуймаси нархи эса 11 978 минг сўм этиб баҳоланган.

Маълумот учун, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Россияда мигрантларнинг фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаса, ота-оналари жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар берди.

Аввал хабар берганимиздек, Россия президенти Владимир Путин Россияда рус тилини билмайдиган ва юридик мақомига эга бўлмаган мигрант болаларни мактабларга қабул қилинмаслиги ҳақида қонунни имзолаган эди. Қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунга кўра, Россия таълим даражалари бўйича махсус тест синовлари ўтказилади. Агар бола тестдан ўта олмаса, унга рус тилида қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича 3 ойдан кам бўлмаган тренингдан ўтиш тавсия этилади. Тўлов ота-оналар ҳисобидан амалга оширилади.

Аммо, агар тестдан ўта олмаган бола бир ой ичида қўшимча дарсларни бошламаганлиги аниқланса, ота-оналар жазоланади, яъни маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маълумот учун, агар бола уч ойлик рус тили курсларини тугатса, у бошқа тест ташкилотида бўлса-да, яна тест топшириши мумкин, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи оширилди

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Ушбу тўлов тарифи Тошкент вилояти “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда “Ангрен Бунёд Файз” МЧЖ, “Нурли йўл марвариди” МЧЖ, “Оҳангарон санитария тозалаш” МЧЖ, “Rahnamo Servis” МЧЖ, “Zero-Waste” МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди.

Маълумот учун, ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 7500 сўмга оширилган эди. Янги тартиб бўйича бу сумма ҚҚС билан ҳисоблаганда, 8400 сўмни ташкил қилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


#Рост_ҳикматлар

✅ Ўзингни янглиш ҳикояда кўрсанг, у ердан кeт.


Мо Виллeмс

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Аҳоли учун имтиёз, чириган картошка ва осмонда туғилган чақалоқ

🔵 "Rost24" дайжести: Ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим янгиликлар

🟥 Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича дунёда 1-ўринга чиқди.

🟥Андижонда китоб ўқиган оналарнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади.

🟥Тошкент вилоятида қайнона-келин жанжали сабаб куйиб қолган 23 кунлик чақалоқ.

🟥Тошкентда шифокорларни калтаклаганлар қамалди.

🟥Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинaётган 43 вагон картошка чириди.

🟥Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди.

🟥Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт бортида чақалоқ туғилди.

👉 Ютубда кўриш: https://youtu.be/euA1fZAv3C4?si=

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ "Ғишткўприк" чегара божхона пости 4 ойга ёпилади

Катта қурилиш ва реконструкция ишларини ниҳоясига етказиш мақсадида "Ғишткўприк" чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш ишлари олиб борилади.

"Ғишткўприк" чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати эса 2025 йилнинг 5 февраль кунидан постга яқин бўлган "Навоий" чегара божхона постига йўналтирилади.

Шунингдек, хабарда "Навоий" чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳам айтилган. Бунга сабаб сифатида жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш назарда тутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иброҳим Татлисас ҳам “Халқлар дўстлиги”да концерт берди

Кеча туркиялик дунёга машҳур санъаткор Иброҳим Татлисас Ўзбекистонга келди.

Айни дамда у хаста бўлишига қарамай “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўзбекистонлик мухлислари учун бир кунга концерт берди.

Иброҳим Татлисасни юртимизга олиб келишда "Star house" қурилиш компанияси ҳомийлик қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


#Рост_ҳикматлар

✅ Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган тузга ўхшайди. Унга эҳтиёж йўқ.


Пабло Нeруда

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️АҚШда яна бир самолёт ҳалокатга учради

Кичик тиббий транспорт самолёти Филаделфия шимоли-шарқида бир нечта бинолар устига қулаб тушди. Уйлар ва транспорт воситалари ёниб кетди ва ердаги одамлар ҳам жароҳат олган. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Хабарга кўра, самолёт 31 январь куни кечқурун Мексиканинг Тихуана шаҳрига қайтаётган бўлган. Самолётда жами 6 киши (Мексика фуқаролари) : оғир касалликдан даволаниб қайтаётган бир қизалоқ, унинг онаси, учувчи, иккинчи учувчи, шифокор ва фельдшер ҳамроҳлик қилган.

Шаҳар расмийлари ҳалок бўлганлар сони аниқ эмаслигини маълум қилди ҳамда ҳалокатнинг келиб чиқиш сабаби ҳам хабарда очиқланмаган.

АҚШ FAA ва Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTCB) тергов олиб бораётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Вашингтон штатида 64 йўловчиси бор самолёт ва ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетиб, сувга қулагани ҳақида хабар берган эдик. Унга қўшимча равишда, қурбонлар орасида АҚШ ва Россиянинг энг яхши фигурали учувчилари, ёш учувчи, стюардессалар ва бир адвокат бўлгани ҳақида хабар берилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Қозоғистон уламолари Рамазон ойи 1 мартдан бошланишини маълум қилди

Қозоғистонда Рамазон ойининг биринчи куни 1 мартдан бошланади. Бу ҳақда Казинформ нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Қадр кечаси (Қадир туни) 26-27 март кунларига, Рамазон ҳайити эса 30 мартга тўғри келади.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайитининг саналари ҳам аниқланган. Яъни Қурбон ҳайити кунлари 6 июндан 8 июнгача давом этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Мусулмон идораси 2025 йил учун Рамазон ойи бошланиш санаси ҳақида ҳали расмий маълумот тақдим этмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

20 last posts shown.