Ревизор 🧮


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Ўғри бўл, инсофли бўл!
Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa
Рус тилида (тест режимида) ўқиш учун 👉 https://t.me/revizor_global

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 675 млн сўмга «HYUNDAI AUTO ASIA» автосалонидан бир дона автомобил харид қилмоқда.

Мазкур давлат харидида автомобил модели аниқ кўрсатилмаган, бироқ нархи ва техник характеристикасига қараганда, бу «Hyundai Staria» люкс минивэни бўлиши мумкин.

Бизнес-класс учун мўлжалланган, юқори даражада жиҳозланган люкс минивэн қандай мақсадда сотиб олинаётгани номаълум. Ҳар ҳолда, бу талабалар ёки профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун мўлжалланмаган бўлса керак-а?

@revizor_uzb давлат ташкилотлари томонидан қимматбаҳо автомобиллар хариди билан боғлиқ ҳолатларни доимий ёритиб келади. Мазкур масалалар юзасидан шахсан Давлат раҳбари томонидан эътибор қаратилгани, раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилга ўтиш зарурлиги қайд этилгани, албатта, биз учун ўта қувонарли ҳолат.

Ҳозрида Ҳукумат раҳбари хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда.

@revizor_uzb


Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?

Икки кун олдин «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилгани ва унда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборлиси, ўша танловда иштирок этган компаниялар яна бир бор — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» ДУК томонидан «SMS-хабар бериш хизмати» учун ўтказилган бошланғич қиймати 4,3 млрд сўмлик танловда кўриниш беришди.

Бу сафар ҳам худди аввалги «сценарий» такрорлангадек:

Танлов «PLAY MOBILE» МЧЖ 4,2 млрд сўм таклиф қилиб, бу танловда ҳам ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи ким? Яна ўша «ORZU MOBILE» МЧЖ — яна заҳира ғолиби сифатида танланган.

Танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор келтириб ўтамиз:

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60% улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖ раҳбари ҳисобланади.

Шу билан бирга, «MSOFT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Насиров Акмал Аброрвич«ORZU MOBILE» МЧЖнинг ҳам 100% улушига эгалик қилади.

Бошқача қилиб айтганда, икки компания ўзаро боғлиқ шахслар томонидан назорат қилинади, аммо давлат харидларида «рақобатчи» сифатида қатнашиб, ғолиб ва заҳира ғолиб сифатида белгиланаяпти.

Энг қизиғи шундаки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат харидлари соҳасида ваколатли органдир — «онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?»

Агар «Ўзбекистон почтаси тажрибаси»дан келиб чиқадиган бўлсак, юқоридаги икки ҳолатда ҳам «танлов қонунчиликка мос ўтказилган» деб ҳисоблаш мумкин. Шунчаки, ўзаро аффилланган шахслар тендерларда иштирок этиб, йирик давлат харидларини қўлга киритяпти — бу нормал ҳолат, ўта долзарб масала эмас.

АОКА қонунбузилиш ҳолати ҳақида хабар берган канални аноним деб топади, тамом! Ваколатли ва назорат органларига юбормайди. Шу билан барча «кўз юмади», сукут сақлайди.

@revizor_uzb


Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ «танлов қонунчиликка мос равишда ўтказилган» деган мазмунда муносабат билдирди.

Рақобат қўмитаси масъули @revizor_uzb’нинг сўровига жавобан сукут сақлашни маъқул топди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъули эса ушбу масала агентлик томонидан ўрганилмаганини маълум қилди.

Энди барча умид Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясидан.

Агар улар ҳам «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан ўтказилган (лот: 24120012384811) танловда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаган деса ёки Рақобат қўмитаси услубида сукут сақлашни маъқул кўрса, демак, давлат харидларида бундай ҳолатларга нормал қараш ёки «кўз юмиб» ўтиб кетиш «жоиз» бўлади.

Кейин бу ёндашувни давлат харидлари амалиётида «Ўзбекистон почтаси тажрибаси» сифатида киритиб қўйсак ҳам бўлаверади.

@revizor_uzb


Яна Рақамли таълимни ривожлантириш марказитанловда шубҳали ҳолатлар мавжудми?

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти давлат умумтаълим мактаблари ўқувчиларини рақамли технологиялар соҳасида касбга тайёрлаш мақсадида саралаш тест имтиҳонларини ўтказиш учун танлов ўтказилган.

Бошланғич қиймати 1 миллиард сўм бўлган ушбу танловда «KHWARIZMI INTERNATIONAL SCHOOL OF OLYMPIADS» МЧЖ 980 миллион сўм таклиф этиб, ғолиб деб топилган ва шартнома тузилган. «HAKAN SARDOR EDU» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида белгиланган.

Бир қарашда танлов қонунчилик талабларига мос ўтгандек туюлади. Бироқ очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг телефон рақами сифатида айнан бир хил (998974559676) рақам кўрсатилган. Балки тасодифдир-а?

@revizor_uzb


Президент: «Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарур»

4.9k 0 12 14 42

Манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Умуман, тўғридан-тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

@revizor_uzb


Президент:

Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани
учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

@revizor_uzb


«Паркент туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» ДМ 2025 йил мобайнида метал труба маҳсулотлари харид қилиш бўйича бошланғич қиймати 400 млн сўмлик танлов ўтказди.

Танловда «LUCKY-METALL-TRADE» МЧЖ 380 млн сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Ушбу икки компания ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкин.

Хусусан, «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ айни пайтда Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел 2-мавзе, 6-уй, 116-хонадонда фаолият юритади.

Шунингдек, «LUCKY-METALL-TRADE» МЧЖ раҳбари ва муассиси Хожиев Шуҳрат Насриддинович бир вақтнинг ўзида «DOVERMAX-AGRO» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

Эътиборлиси, «DOVERMAX-AGRO» МЧЖ ҳам юқорида кўрсатилган манзилда, яъни «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ билан бир хил манзилда жойлашган.

@revizor_uzb


«Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки томонидан «мобил операторлар орқали SMS жўнатиш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 1,4 млрд сўм таклиф қилган «PLAY MOBILE» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи — «ORZU MOBILE» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Бироқ ўрганишлар натижасида ушбу танловда ўзаро афилланган шахслар иштирок этгани маълум бўлди.

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60 фоиз улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади.

Шунингдек, «MSOFT» ва «ORZU MOBILE» МЧЖлар (100 фоиз) Насиров Акмал Аброрвичга тегишли.

@revizor_uzb

5k 3 83 1 25

Фаолият юритмаётган корхона танлов ғолиб бўлди

Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблар учун қурилиш моллари сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 699,8 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иккинчи иштирокчидан юқорироқ нарх (698,2 млн сўм) таклиф қилган «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

Шунингдек, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ томонидан тақдим этилган солиқ қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома сохталаштирилган бўлиши мумкин.

@revizor_uzb


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 64,4 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иштирок этган икки талабгор бир хил нарх — 64,3 млн сўм таклиф қилган. Натижада «HAVAS MEDICAL» МЧЖ ғолиб, «HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб танланган.

Бир қарашда, танлов соғлом рақобат муҳитида ўтгандек кўринса-да, @revizor_uzb икки иштирокчи ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқлади:

«HAVAS MEDICAL» МЧЖнинг юридик манзили Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон МФЙ, Наврўз кўчаси, 16-уй дея қайд этилган.

«HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ лицензиясида ҳам фаолият юритадиган манзиллардан бири сифатида айнан шу манзил кўрсатилган.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда бир қатор ўхшашлик ва боғлиқлик ҳолатлари мавжуд. Бу ҳолатларни батафсил ўрганиш ва ҳуқуқий баҳо беришни ваколатли органлар ихтиёрига қолдиришни лозим топдик.

@revizor_uzb

5k 1 59 3 27

Қонунбузарлик ҳолати аниқланган танлов бекор қилинмаган

@revizor_uzb томонидан тендер ва танловлар танланма тарзда ўрганилиб, аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида материаллар эълон қилиб келинмоқда. Деярли барча ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотлар томонидан муносабат билдирилиб, тендер ва танловлар бекор қилинган. Бироқ, «деярли» барчаси!

Каналда эълон қилинган ҳар бир маълумотга эътибор қаратиб, тезкор чора кўраётган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Рақобат қўмитасига миннатдорлик билдирамиз.

Шу билан бирга, барча ҳолатларда ҳам қонуний чоралар кўрилаётганини айтиб бўлмайди.

Жумладан, 2024 йил 24 декабрь куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан бошланғич қиймати 169,5 млн сўмлик танлов (лот: 24120012384811) ўтказилиб, танловда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик алоқаси мавжудлиги ҳақида аниқ маълумот тақдим этилган.

Афсуски, юқорида миннатдорлик билдирилган идоралар ушбу танлов юзасидан шу кунга қадар ҳеч қандай чора кўрмаган ва муносабат билдирмаган. Бунинг сабаблари бизга номаълум, ва бу ҳолат турли саволлар туғдиради, албатта.

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилишидан умид қиламиз!


Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасининг стерилизация бўлимига аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 305 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда «OSIYO DARMON» МЧЖ энг паст таклиф — 300 млн сўмни билдириб, ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи иштирокчи «YASIN O» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда аффилланган шахсга тегишли компаниялар иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «OSIYO DARMON» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Хошимов Равшанжон Аминжонович бир вақтнинг ўзида «YASIN O» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улушига эгалик қилади.

Шунингдек, очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «OSIYO DARMON» МЧЖ ташкил этилганига атиги бир ой бўлгани, «YASIN O» МЧЖ эса ҳозирда фаолият кўрсатмаётгани маълум бўлди.

@revizor_uzb


Танловда «фаолият кўрсатмаётган» корхона энг юқори нархни таклиф қилиб ғолиб бўлди

Ўзбекистон Миллий университетининг С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида бошланғич қиймати 573 214 512 сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, барча иштирокчилар орасида энг юқори нархни таклиф қилган – 573 214 512 сўм (бошланғич қийматдан бир сўм кам бўлмаган) «FIRDAVS 020» МЧЖ ғолиб деб топилган.

stat.uz’ сайти маълумотларига кўра, «FIRDAVS 020» МЧЖ бугунги кунда «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатда қайд этилган.

@revizor_uzb


2025 йилнинг январь-февраль ойларида:

«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ – 635 млн сўмга бир дона «Kia K8 Signature» автомобили;

Наманган вилоят мелиоратив экспедицияси – 359,9 млн сўмга бир дона «HAVAL Wingle 7 Luxury» автомобили;

Ўзбекистон давлат консерваторияси – 419 млн сўмга бир дона «MALIBU-2» автомобили;

«Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси – 339,9 млн сўмга бир дона «Kia Carens Luxe» автомобили;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – 1 млрд 270 млн сўмга уч дона «BYD Song Plus Champion» автомобили;

Гулистон давлат университети – 474,1 млн сўмга бир дона «Kia K5» автомобили.

Гулистон давлат педагогика институти – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили;

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили;

«Ўзбекфильм» ДУК – 419 млн сўмга бир дона «MALIBU-2» автомобили;

«Фарғона туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i» ва 302,3 млн сўмга бир дона «Chazor Comfort» автомобили;

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ – 1 млрд 481 млн сўмга 5 дона «BYD Chazor» автомобилини харид қилган.

@revizor_uzb

8k 2 40 10 36

«Ҳукумат уйи»да ўтказилган тендерда манфаатлар тўқнашуви ҳолати

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига товар-моддий бойликларни етказиб берувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида танлов ўтказилди.

Танловнинг бошланғич қиймати 682,9 млн сўм этиб белгиланган.

Танлов давомида энг паст нарх (673,1 млн сўм) таклиф билдирган «ZAVOD NVA» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «SITAN» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «ZAVOD NVA» ва «SITAN» МЧЖлар ҳозирги кунда айни бир манзилдаТошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 76-уйда фаолият юритади.

Шунингдек, мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «SITAN» МЧЖ таъсисчиларидан бири — Ибрагимов Абдуллажон Шакирджанович (30%) айни пайтда «LAZZAT KARAMEL» МЧЖнинг ҳам 5,7% улушига эгалик қилади.

Шу билан бирга, «LAZZAT KARAMEL» МЧЖнинг 24% улуши «ZAVOD NVA» МЧЖга, 13,1% улуши эса «ZAVOD NVA» МЧЖ таъсисчиларидан бириКамаритдинов Сирожиддин Шарофиддин ўғлига тегишли.

@revizor_uzb


Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан «насосни тубдан таъмирлаш ишлари» учун бошланғич қиймати 350 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 349,9 млн сўм таклиф қилган «VERFOKUS» МЧЖ ғолиб деб топилди. Шу билан бирга, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖ заҳира ғолиби сифатида белгиланди.

«VERFOKUS» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Овчиев Икромжон Иброҳимович ҳисобланади. Шунингдек, у Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Таррачи МФЙ, Гул диёр кўчаси, 866-уй манзилида фаолият юритувчи «THOUSAND TRADE» ва «SIRIUS 7777» МЧЖларнинг ҳам раҳбари ва таъсисчиси сифатида қайд этилган.

Қизиқ жиҳати, олдинги танловда (лот рақами: 25110012414705) «VERFOKUS» МЧЖ билан ўзаро рақобатлашиб, ғолибликни қўлга киритган «MATOR TAMIR» МЧЖ ҳам айни шу манзилда фаолият юритади.

Бундан ташқари, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи Усманова Химилахон Жумақўзиевна юқори эҳтимол билан «MATOR TAMIR» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Усманов Зафар Умаровичнинг яқин қариндоши бўлиши мумкин.

@revizor_uzb

7k 1 63 2 21

«Фаолият кўрсатмаётган» корхона тендерда ғолибликни қўлга киритди

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электродвигателларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича бошланғич қиймати 170 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки иштирокчи таклиф билдириб, энг паст нарх — 169,9 млн сўм таклиф қилган «MATOR TAMIR» МЧЖ ғолиб деб топилиб, «VERFOKUS» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, «MATOR TAMIR» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирги кунда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

«MATOR TAMIR» ва «VERFOKUS» МЧЖларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича тахминларни кейинги мақолада яна бир танлов мисолида келтириб ўтамиз.

@revizor_uzb


Фаолият юритмаётган корхонат IT таълим соҳасидаги йирик лойиҳани қўлга киритди

2025 йил 17 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан «IT таълим марказларига субсидия бериш (IT Talents) ахборот тизимини такомиллаштириш» доирасида ‘IT-истеъдод’, ‘Uzbekcoders’ ва ‘IT-шаҳарча’ модулларини яратиш бўйича танлов ўтказилди.

Лойиҳанинг бошланғич қиймати 1 млрд 148 млн сўм этиб белгиланган.

Тендерда икки иштирокчи ўз таклифларини тақдим этган. Энг паст нарх — 1 млрд 130 млн сўм таклиф қилган «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Бироқ, жорий 17 феврал ҳолатига кўра, ушбу компания юридик шахсларнинг ягона давлат регистри ва Солиқ қўмитаси маълумотида «фаолият кўрсатмаётган»и қайд этилган.

Бошқа манбаларга қаралса, «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ 2024 йил 27 июндан бери фаолият юритмаётган деб тахмин қилиш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу компания 2024 йил 27 декабрь санасида IT-Park резидентларининг ягона реестрига киритилган.

Бу ҳолат тендер жараёни ва ғолиб компаниянинг ҳозирда фаолият юритаёгани борасида саволлар туғдиради. Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган компания қандай қилиб IT-Park резиденти сифатида рўйхатга олингани ҳам жуда қизиқ.

@revizor_uzb

8.4k 1 107 7 32

Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан гилам сотиб олиш учун бошланғич қиймати 95 млн 130 минг сўм бўлган тендер эълон қилинган.

Тендерда икки компания – «ELEKTRON SAWDO» ва «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖлар иштирок этган. Қизиқ томони шундаки, ҳар икки иштирокчи ҳам бошланғич қийматдан паст нарх таклиф қилмаган, яъни 95 млн 130 минг сўмлик таклиф билдирган. Натижада, тендер ғолиби сифатида «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ танланган.

Шунингдек, икки компания тендер эълон қилинишидан бир ой олдин, 2025 йил 12 январь куни ташкил этилган.

Бундан ташқари, «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Аминов Умид Фарҳодович билан «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Турсунбаева Дилафруз Каримбаевнани «ELMEGA-SAWDO МЧЖ боғлайди. Яъни, иккаласи ҳам ушбу корхонанинг таъсисчилари бўлишган. «ELMEGA-SAWDO МЧЖ 2024 йилнинг август ойидан ташкил топиб, 2025 йил 20 январга қадар фаолият юритган. Ҳозирги ҳолати — тугатилган.

@revizor_uzb

8k 0 43 12 21
20 last posts shown.