Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали
Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)
Реклама: +99 878-150-02-02 (432)
Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇺🇿“Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс” китоби бўйича асосий хулосалар

“Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс” китоби Баҳром Мирқосимов ва Ричард Помфрет муҳаррирлиги остида 2024 йилда нашр этилган бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2016 йилдан буён амалга оширилган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар таҳлилига бағишланади.

📝Китобнинг долзарблиги ва тадқиқот теранлиги етакчи экспертлар томонидан юқори баҳоланган. Сергей Гуриев унинг илмий асосланган ёндашувга қаратилганлигини қайд этган бўлса, Масато Хиватари китобнинг ривожланиш иқтисодий назарияси контекстидаги аҳамиятига эътибор қаратади. Женнифер Брик Муртазашвили Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг сиёсий иқтисодиётини тушунишда китобнинг роли муҳим эканига ишора қилиб, уни Марказий Евроосиёга қизиқиш билдирган ҳар ким ўқиши шарт, деб билади.

🖊 Хитой тажрибаси асосида, Ўзбекистонга кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва транспорт боғлиқлигини яхшилашга эътибор қаратиш тавсия этилади. Транспорт йўналишларини кенгайтириш ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни, айниқса, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида мустаҳкамлаш таклиф этилади, бу савдо имкониятларини яхшилаб, экспорт ҳажмини оширади ва иқтисодий ўсиш учун замин яратади.

👍 Боб сўнгида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш секторини яхшилашда сезиларли ютуқларга эришгани ва аҳоли саломатлигини янада яхшилаш кўп жиҳатдан экологик барқарорлик ва аҳоли саломатлигини таъминлаш ташаббусларига боғлиқ бўлиши борасида хулоса келтирилган.

Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/ubu
рус review.uz/ubu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🖋 Ўзбекистоннинг 2024 йилги бизнес муҳитини таҳлил қилиш – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

📊 Йил давомида бизнес муҳитининг йиғма кўрсаткичи ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, йиллик ўртача 53 бандни (-100 дан +100 гача) ташкил этди ва бу Ўзбекистондаги бизнес муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

📈 Йил якунида барча тармоқлар оптимизм даражаси ўсишни кўрсатди, бу индекс қиймати 56 банд билан тасдиқланади.
➡️ Бизнеснинг жорий ҳолати индекси йиллик ўртача 39 бандни ташкил этди, бу корхоналар ўртасида ижобий баҳоларнинг ошганидан далолат беради.
➡️ Тармоқлар кесимида энг юқори кўрсаткич қишлоқ хўжалиги бўлиб, унда корхоналарнинг деярли ярми ҳозирги бизнес ҳолатини "яхши" деб баҳолайди.
➡️ Кейинги уч ой давомида талаб ортишини кутаётганлар 74%дан 57%гача бўлган.

📊 Марказ сўрови натижаларига кўра, тадбиркорларнинг ўртача 54%и бизнес юритишга маълум бир тўсиқлар мавжуд эмаслигини таъкидлаганлар.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/lyf
рус review.uz/lyf
инг
review.uz/en/lyf

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🏠2025 йилда ипотека дастурлари: Президент йиғилишидан асосийлар

23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

📎Бу йил уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Банклар томонидан бунга қўшимча 10 триллион сўм, “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” томонидан 2,3 триллион сўм йўналтирилади.

📎Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилиниши билан, девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада 1 миллиард доллар айланма маблағ жалб этиш имконияти пайдо бўлади.

📎Ишончли девелоперлар учун яна бир имконият: иморатнинг 50 фоизи қурилганда фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади.

📎Фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш, уй битмасдан ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади.

📎2030 йилгача 100 та “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади.

📎Барча бино-иншоотларга юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади. Транспорт, ёритиш тизимлари ва зарядлаш станциялари фақат “яшил” технологиялар асосида бўлади.

📎Жорий йилдан ер олишдан бошлаб, бинони фойдаланишга топширишгача бўлган ҳар бир босқич кўриниб турадиган рақамли тизим яратилади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/pye
рус
review.uz/pye

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги ташқи савдоси

📶2024 йилда республиканинг ташқи савдо айланмаси 65,9 млрд. (+3,8%) долларга етди.

➡️Экспорт ҳажми 26,9 млрд. долларга (+8,4%) етди.

✔️Экспорт таркибида товарлар 19,3 млрд долларни, хизматлар эса 7,6 млрд долларни ташкил этди.

⬅️Импорт ҳажми 39 млрд. долларга (+0,8%) етди.

✔️При этом товаров импортировано на $38,9 млрд., услуг на $55 млн.

✔️Шу билан бирга, 38,9 млрд долларлик товарлар, 55 млн долларлик хизматлар импорт қилинди.

Батафсил:
ў
зб
review.uz/oz/s3o
рус review.uz/s3o
инг
review.uz/en/s3o

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🌍 Жаҳон банки ўртача даромад тузоғи ҳақида

🗺 Жаҳон банкининг “Ўртача даромад тузоғи” (“World Development Report 2024: The Middle Income Trap”) ҳисоботида XXI асрда сифатли ўсишни таъминлаш концепцияси таклиф этилиб, ривожланаётган мамлакатларга “ўртача даромад тузоғи”дан қутулиш имконини берадиган биринчи ҳаракатлар комплекс дастури шакллантирилган.

🗺 Жаҳон банки ҳозирда
26 та кам даромадли;
54 та ўртадан паст даромадли;
54 та ўртадан юқори даромадли;
83 та юқори даромадли мамлакатларни тан олган.

📊2023 йил охирида аҳоли жон бошига йиллик ЯИМи 1136 доллардан 13 845 долларгача маблағни ташкил этган 108 та мамлакат ўртача даромадли мамлакатлар қаторига кирди.

🌎 Бу мамлакатларда 6 млрд одам, яъни дунё аҳолисининг 75 фоизи яшайди, бироқ айни пайтда дунё аҳолисининг ўта камбағалликда яшайдиган учдан икки қисмини ташкил этади.

📈 Сўнгги ўн йилликда ўртачадан паст даромад даражасидан юқори даромадли мамлакатлар даражасигача жадал ўсган учта иқтисодиёт тажрибаси – бу:
🇨🇱Чили,
🇰🇷Корея Республикаси
🇵🇱Польша тажрибасидир.

📈 Жаҳон банки методикасига кўра, аҳоли жон бошига ЯМД 2 255 долларга (2022 йил) тенг бўлган Ўзбекистон даромад даражаси ўртачадан паст бўлган мамлакатлар гуруҳига киради.

🇺🇿 2023 йилда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланган бўлиб, унда 7 йил ичида иқтисодиёт ҳажмини икки баравар ошириш ва 2030 йилга бориб “даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар” қаторига кириш мақсади белгиланган.

Мамлакатда / Иқтисодий сиёсат
Нодира Курбанбаева, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/y4q

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🌎 ЖСТ қоидалари доирасида ички бозорни ҳимоя қилиш воситалари

Ушбу мақолада ЖСТга аъзолик билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришда миллий иқтисодиётни ҳимоя қилиш учун ушбу ташкилот қоидаларининг қандай мавжуд воситаларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

🇺🇿 Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича фаол музокаралар, жумладан, ташқи савдо режимининг тизимли масалаларини муҳокама қилиш бўйича кўп томонлама йиғилишлар, шунингдек, товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар олиб бормоқда.

🌐 Бугунги кунгача Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳнинг 8 та йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда 52 та аъзо мамлакат вакиллари иштирок этди.

❗️ЖСТга муваффақиятли аъзо бўлиш учун миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва эркин савдо тамойилларига риоя этиш ўртасидаги мувозанатни топиш муҳимдир.

Мамлакатда / ЖСТга аъзо бўлиш
Алишер Мурсалиев,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/0na

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿 Миллий колоритга эга бренд

1️⃣“Иқтисодий шарҳ” ва “Экономическое обозрение” журналларида “Тадбиркор билан суҳбат” номли янги рукн очилди. Унда юртимизда ва хорижда бизнес соҳасида катта муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.

🔝 Рукндаги навбатдаги суҳбат фаолиятида улкан муваффақиятларга эришган тадбиркор Алексей Маньшаев билан уюштирилди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

🔝 Мени мўйна ва чармдан буюмлар ишлаб чиқарадиган цехга бир кунлик қора ишчи қилиб олишди. Яхши меҳнат қилганимни кўриб, шу ерда давомий ишлашимга рухсат беришди. Бу ерда иш жараёнини ўргандим, тикишни ўзлаштирдим, кераксиз мўйналарни сотиб олиб, келгуси дизайнерлик ечимларини ишлаб чиқишга киришдим.

🔝Мен ўзимнинг “Kanishka” номли кийим брендимни яратдим, ном сифатида юртимизнинг қадимий тарихиданКушонлар подшоси Канишкани олдим. Шундай қилиб, биринчи мода кўргазмамда ўз коллекциям ва брендим билан иштирок этдим. Бир сўз билан айтганда, у жуда омадли бўлди!

🔝 Бугунги кунда “KANISHKA FUR” МЧЖ компаниясида мато ва табиий чармдан 400 дан зиёд турдаги маҳсулот: кийим-кечак, сумка, ҳамён, турли аксессуарлар, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. 2024 йил октябрь ойида болалар кийимлари линиясини ишга туширдик ва болалар учун маҳсулотлар сотиладиган дўкон очдик.

🔝 2023 йилда компаниянинг товар айланмаси 30 млрд сўмдан зиёд бўлди, лекин экспорт ҳажми ҳали кўп эмас. Ўтган йили экспорт 25 минг долларни ташкил этди.

🎙 Алексей Николаевич шундай дейди:
“Хорижга сафарлар чоғида кўпинча одамларда компаниямиз маҳсулотларини учратиб қоламан. Одамлар уларни кияди, кайфияти кўтарилади, хурсанд бўлади. Яқинда Вьетнамда бўлдим ва у ерда кичик нотуристик шаҳарда ўзбек деҳқонининг сурати туширилган футболкамизни кийган қизни кўрдим. Грузиянинг баланд тоғларига чиқдим ва ҳатто у ерда биз ишлаб чиқарган сумка ва кўйлакка кўзим тушди. Буларнинг барчаси бизни бағоят мамнун қилади”.


Мамлакатда / Тадбиркор билан суҳбат
Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bgp

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Эришилган натижалар ракурсида истиқбол вазифалари

Ўзбекистонда мамлакатнинг иқтисодий ландшафтини тубдан ўзгартиришга улгурган жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Мамлакат асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича очиқлик ва барқарор ривожланишни намойиш этмоқда.

Ўтган беш йил давомида Ўзбекистон иқтисодиёти асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича барқарор ривожланишни намойиш этди.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон ЯИМи қарийб 50 млрд долларни ташкил этган бўлса, сўнгги беш йил ичида (2019-2023 йй.) Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 2 баравар – 53 млрд доллардан 110 млрд долларга, аҳоли жон бошига ЯИМ қарийб 2 баравар – 1,6 мингдан 3 минг долларгача ўсди.

ЯИМ ҳажми 100 млрд доллардан ошгач, мамлакатимиз дунёнинг 60-70 та йирик иқтисодиёти қаторига кирди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳисоб-китобларига кўра, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 120,1 млрд долларни ташкил этиб, бу Ўзбекистон ЯИМининг ўртача 24 фоизига тўғри келади.

Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 баравар ошди, бу эса 1,5 млнта юқори маошли иш ўрни яратиш имконини берди. Инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши 30 фоизни ташкил этди.

Мамлакатда / Устувор масалалар
Обид Хакимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/93u

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


▶️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

✔️"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти — Ўзбекистоннинг ривожланган мамлкатлар билан инвестициявий ҳамкорлигига оид мақолалар тўпламидан дайжест тайёрлади.

◼️Эришилган натижалар ракурсида истиқбол вазифалари
◼️Инфографика: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик
◼️Туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида
◼️ОИИБ: Ўзбекистонда мақсадлар, тамойиллар, молиявий механизмлар ва лойиҳалар (+инфографика)
◼️Инфографика: Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик
◼️Инфографика: Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги
◼️Минтақалар инвестицион тараққиётини статистик баҳолаш
◼️Тадбиркорликни ривожлантириш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири
◼️Инфографика: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ва инвестициявий ҳамкорлик
◼️Иқтисодиётдаги вазият ва белгиланган вазифаларга доир
◼️Инфографика: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-инвестициявий ҳамкорлик
◼️Инфографика: Ўзбекистоннинг Беларусь билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги
◼️Инфографика: Ўзбекистон-Хитой савдо-инвестициявий ҳамкорлиги
◼️Инфографика: Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик
◼️Инфографика: Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик
◼️Ҳудуд ривожига инвестициявий салоҳиятнинг таъсири

⚡️Юклаб олиш

📍Иқтисодий шарҳ
📍Экономическое обозрение

‼️«ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard

💻 Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📈 Нобарқарор дунёда иқтисодий барқарорликни таъминлаш

Ўзбекистон иқтисодиёти бугунги нобарқарор дунёда кўплаб муаммолар ва имкониятларга дуч келмоқда. Иқтисодий, сиёсий ва экологик ўзгаришлар туфайли юзага келган глобал беқарорлик шароитида мамлакат ички бозорни фаол ривожлантирмоқда.

📈 2017-2021 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида солиқ юки камайтирилди, валюта бозори либераллаштирилди. 2017 йилда хорижий инвестициялар 4,4 млрд доллардан 2023 йилда 22,4 млрд долларга ошди.

📊 Экспорт кўрсаткичлари 2017-2023 йилларда 98%га ўсди. Асосий шериклар Россия (13,5%), Хитой (10,1%), Қозоғистон (5,6%) ҳисобланади.

🌎 Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 26,9 млрд доллардан 2023 йилда 35,2 млрд долларга етди. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига янги имкониятлар очади.

Ўзбекистон жаҳонда / Ташқи иқтисодий фаолият
Афзал Артиков, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/33m

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг 1️⃣2️⃣-й сони

➡️Ушбу соннинг мавзуси: Ютуқлардан келиб чиққан истиқболлар

⬇️Ушбу сонда ўқинг:

🔝 Эришилган натижалар ракурсида
истиқбол вазифалари

🔝 Нобарқарор дунёда иқтисодий
барқарорликни таъминлаш

🔝 Миллий колоритга эга бренд
⚡️тадбиркор билан интервью⚡️

🔝 ЖСТ қоидалари доирасида ички
бозорни ҳимоя қилиш воситалари

🔝 Жаҳон банки ўртача даромад
тузоғи ҳақида

🔝 Кредит хизматларининг
алдамчи маркетинги ҳақида

🔝 Ўзбекистоннинг рақамли
трансформацияси

🔝 Ўзбекистоннинг иқлимга оид сиёсати

🔝 Ўзбекистонда овқатланишнинг
хусусиятлари

🔝 “Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс”
китоби бўйича асосий хулосалар


🔝 Мавжуд ҳар бир имкониятдан ҳам
унумли фойдаланишимиз зарур
🔝 ҳоким ёрдамчиси билан интервью

🔝 Стивен Пинкернинг
“Рационаллик” китоби

📖Book Review

⚡️Юклаб олиш
📍Иқтисодий шарҳ
📍Экономическое обозрение

‼️«ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard

💻 Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Forward from: Center for Economic Research and Reforms
🇺🇿Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан сизларни чин дилдан табриклаймиз!

Сизларнинг жасорат ва фидойилигингиз ҳар биримиз учун илҳом манбаи. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун қилаётган саъй-ҳаракатларингизни қадрлаймиз.

Сизларга бахт, муваффақият ва қувонч тилаймиз!

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


🇺🇿🇦🇪 Инфографика: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
(CERR) 2017-2023 йиллар ва 2024 йил давомида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни таҳлил қилиб, инфографика тайёрлади.

📶 2017-2023 йиллар давомида Ўзбекистоннинг БАА билан товар айирбошлаш ҳажми $115 млн.дан (2017 й.) $626 млн.га (2023 й.) 5,4 баробар ўсди.

🔝 2024 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2%га ўсди ва $591 млн.ни (2023 йилда – $567 млн.) ташкил этди.

🔄 2023 йилда БАА Ўзбекистон иқтисодиётига сармоядор мамлакатлар орасида инвестициялар ҳажми бўйича 3-ўринни эгаллаб, $1,2 млрд. ташкил этди. 2024 йилнинг биринчи ярмида БААнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми $592,2 млн.ни ташкил этди.

📊2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда БАА сармояси иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Умуман олганда, 2017-2023 йиллар мобайнида БААнинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажми $1,5 млрд.дан ошди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/7kj
рус
review.uz/7kj

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🤝 ЎзТМК ва Колорадо: Глобал ечимлар йўлидаги стратегик шериклик

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) АҚШнинг Колорадо конлар мактаби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бу ҳамкорлик соҳадаги инновацион лойиҳалар ва таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган.

📝 Қўшма ўқув режалари мутахассисларни тайёрлаш учун мослаштирилган дастурлар билан таъминланади. 10 дан ортиқ талабалар ва мутахассислар Колорадо конлар мактабида амалиёт ўтайди. Ёш мутахассисларнинг стартап лойиҳалари ҳам қўллаб-қувватланади.

🎓 ЎзТМК ва Колорадо конлар мактаби ҳамкорлигида Технологик металлар олий мактаби ташкил этилади. Унда таълим халқаро стандартларга мос равишда олиб борилади. Битирувчилар миллий ва халқаро бозорда рақобатбардош бўлади.

📈 Кадри Дагделен технологик металларга талабнинг ортиб бораётганини, Ўзбекистон эса бу соҳада етакчи иштирокчилардан бирига айланиши мумкинлигини, бу жараёнда ЎзТМКнинг роли алоҳида эканлигини таъкидлади.

🇺🇿 Ушбу ташаббуслар Ўзбекистон иқтисодиёти ва халқаро ҳамжамият учун янги имкониятлар яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/cqk

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Дам олиш кунлари қандай китоб ўқиш керак⁉️

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун китоблар тўпламини тайёрлади

1️⃣ Людвиг фон Мизеснинг “Пул ва кредит назарияси” китоби
Китобда пул массаси, кредит экспансияси ва фоиз ставкаларидаги ўзгаришлар қандай қилиб иқтисодий тебранишларга ва ишбилармонлик циклларига олиб келиши мумкинлигини тавсифлаб ўтилган.


2️⃣ Жон Мейнард Кейнснинг “Бандлик, фоиз ва пул умумий назарияси” китоби
Кейнс, иқтисодиёт табиий равишда тўлиқ бандликка интилади, деган классик нуқтаи назарга қарамай, ялпи талабнинг, айниқса, инвестициялар ва истеъмол борасида ўзгариши бандлик даражасининг ўзгаришига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.


3️⃣ Армен Рейнхарт ва Кеннет Рогоффнинг “Бу сафар ҳаммаси бошқача: саккиз асрлик молиявий аҳмоқлик” китоби
Рейнхарт ва Рогофф ўз тадқиқотларида қарз даражаси юқори бўлган мамлакатларда одатда иқтисодий ўсиш нисбатан секин бўлиб, молиявий инқироздан кейинги тикланиш чоғида катта қийинчиликларга дуч келишини кўрсатиб ўтишди


4️⃣ Рагурам Ражаннинг “Синиш чизиқлари: қандай қилиб яширин синишлар ҳамон жаҳон иқтисодиётига таҳдид солмоқда” китоби
Ражаннинг 2010 йил нашрдан чиққан китоби 2008 йилги глобал молиявий инқирознинг асосий сабабларини тадқиқ қилади. Унда Ражан молиявий инқироз жаҳон иқтисодиётида чуқур илдиз отган таркибий муаммолар оқибати бўлганини қайд этади.


5️⃣ Анат Адмати ва Мартин Хеллвигнинг “Банкирларнинг янги кийими: банк ишида нима йўлида эмас ва бу борада нима қилиш керак”
Муаллифлар таъкидлашича, кўплаб банклар етарли капитал даражаси билан ишламайди, бу эса уларни молиявий ўзгаришлар қаршисида заиф қилади ва банкларнинг банкрот бўлиш хавфини оширади.


📖Сизларга мароқли ҳордиқ тилаймиз!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Ўзбекистоннинг халқаро ташувлардаги иштироки ва транзит сиёсати

Транспорт хизматлари экспортидан давлат ғазнасига даромад тушумларининг асосий манбаи темир йўл ва автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар ҳамда халқаро йўловчи авиаташувлари ҳисобига шаклланади.

🛤 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро юк ташиш ҳажми 62 млн тоннани ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 16 фоизга кўп.

🚉 Республиканинг экспорт-импорт юк ташиш ҳажмида энг катта улуш Қозоғистон (30%), камроқ даражада Россия (26%), Хитой (10%) ва Афғонистон (4%) ҳиссасига тўғри келади.

📊 Ўзбекистоннинг халқаро юк ташувида (экспорт, импорт ва транзит) энг катта улуш (76%) темир йўл транспорти ҳиссасига тўғри келади.

📈 Тадқиқотлар кўрсатганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналишига қарийб 10 млн тонна юкнинг бир қисмини жалб қилиш имконияти мавжуд, маршрут бўйлаб юк ташиш барқарор ташкил этилганда эса, юк ташиш ҳажми 2040 йилга келиб, 4 баравар ошиши мумкин.

🌐 Яқин келажакда Марказий Осиё давлатларининг халқаро транспорт тармоғи билан интеграциялашуви бўйича аниқ тузилган стратегия минтақа муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши, транспорт-логистика хизматлари экспортини кўпайтиришга ҳамда юклар оқимини, кейинчалик эса Осиё-Тинч океани минтақаси, Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига йўловчилар оқимини жалб қилишга олиб келиши мумкин.

Д.Ибрагимова,
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази


"Иқтисодий шарҳ" журнали №8/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ozd
рус
review.uz/ozd

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


♻️ Иқлим ўзгариши ва ижтимоий хатарлар

Комплекс ва адекват ижтимоий ҳимоясиз иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатлар тенгсизлик ва камбағалликни янада кучайтириши мумкин.

❗️Иқлим ўзгариши қуйидаги бешта асосий ижтимоий хавфни келтириб чиқаради:

1️⃣Ишсизлик ёки нотўлиқ бандлик.

🫥 Иқлим ўзгариши ва ресурсларнинг камайиб кетиши туфайли одамлар ўз даромадларини қисман ёки тўлиқ йўқотиши мумкин, айниқса, уларнинг ҳаёти табиий ресурсларга (масалан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ёки туризм) боғлиқ бўлса. Экстремал об-ҳаво ва табиий ҳодисалар одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

2️⃣Меҳнат унумдорлиги.

🫥 Меҳнат унумдорлиги ҳам сусайиши мумкин, иш вақти эса қишлоқ, ўрмон хўжалиги ёки қурилиш ишчилари учун иссиқлик стресси каби экстремал ҳодисалар ҳамда гигиена ва меҳнат хавфсизлигига таҳдидлар натижасида йўқотилиши мумкин. Халқаро меҳнат бюроси (ХМБ) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2000-2015 йиллар даврида антропоген омиллар туфайли келиб чиққан ёки зўрайган турли экологик офатлар натижасида қарийб 23 млн йиллик меҳнат ҳаёти йўқотилган.

3️⃣Иш жараёнида жароҳат олиш хавфи.

🫥 Экологик ва иқлим ўзгаришлари нафақат иқтисодий йўқотишлар ва иш вақтининг йўқотилишига сабаб бўлади, балки меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси (МХГ) учун кўплаб таҳдидларни келтириб чиқаради, чунки иссиқлик стресси, ҳалокатли об-ҳаво ҳодисалари, хавфли кимёвий моддалар таъсири, ҳавонинг ифлосланиши ва юқумли касалликлар туфайли касб касалликларини орттириш, ишчиларнинг ҳалок бўлиши ва иш жараёнида жароҳат олиш хавфини оширади.

4️⃣Саломатликка таъсири

🫥 Соғлиққа таъсир кўрсатиши ҳам ўлим, ҳам касалланиш нуқтаи назаридан, шунингдек, респиратор ва юрак-қон томир касалликлари, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар, ёмон репродуктив ва оналар саломатлиги, шунингдек, озиқ-овқат, сув билан юқадиган, трансмиссив ва бошқа юқумли касалликларнинг кўпайишини ўз ичига олади.

5️⃣Озиқ-овқат тизими

🫥 Озиқ-овқат тизимларининг бузилиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишга янада кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, иқлим ўзгаришининг оқибатлари мамлакатлар ичида ёки улар ўртасида жабр кўрган ҳудудлардан мажбурий кўчиш ва миграцияга олиб келиши мумкин.

Нодира Курбанбаева, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/6o9
рус
review.uz/6o9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


💬 Ўзини ўзи банд қилишда аёллар иштироки

Янги Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки, дунё ҳамжамиятида тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда самарали давлат сиёсатини юритаётган мамлакат сифатида намоён бўлмоқда.

📃 2020-2023 йиллар давомида 2,5 млндан зиёд (2 533 905 нафари) фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган бўлиб, шундан 44 фоизини (1 105 366 нафари) аёллар ташкил қилади. Ушбу кўрсаткичнинг 64 фоизи (1 639 696 нафар) биргина 2023 йилда рўйхатга олинган шахслардир.

2019 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизда “Аёллар меҳнатидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар” рўйхати бекор қилинган.

Фаолият тури бўйича аёлларнинг ўзини ўзи банд қилишини таҳлил қилганимизда:

мебель таъмирлаш;
электр монтаж ишлари;
металл буюмларини таъмирлаш;
темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш;
пойабзал ва галантерея буюмларини таъмирлаш;
лойдан тандир тайёрлаш;
кулолчилик;
тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;
киберспорт каби фаолиятлар аёллар орасида оммалашаётганини кузатишимиз мумкин.

Малика Қодирхонова, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/jpv
рус review.uz/jpv

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📕 “Демократик капитализм чорраҳада”

4️⃣2019 йилда эмпирик демократик назария ва қиёсий сиёсий иқтисод соҳасидаги етакчи олим, Принстон университети ўқитувчиси Карлес Бойснинг “Демократик капитализм чорраҳада: технологик ўзгаришлар ва сиёсат келажаги” номли китоби нашр этилди.

💬 Китобда технологик тараққиётнинг иқтисодиётдаги бандлик ва ишлаб чиқариш таркибига таъсири ҳамда саноат инқилобининг бошидан то ҳозирги кунгача бўлган демократик ривожланиш хусусиятлари Ғарб “капитализми” концепцияси асосида кўриб чиқилган.

Унинг ривожланишининг шартли равишда учта тарихий босқичи кўриб чиқилади:

XIX аср “Манчестер” (бошланиш),
XX аср “Детройт” (олтин аср),
XXI аср “Кремний водийси” (замонавий капитализм).

📝 Муаллифнинг прогнозларига кўра, иш ўринларини қисқартираётган ривожланган мамлакатларда технологияларни ривожлантириш ва янада автоматлаштириш меҳнат бозорида оғир оқибатларга олиб келиши ва ижтимоий тенгсизликнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.

🔝Муаллифнинг ўзи технологик тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим орқали инсон капиталини шакллантиришга инвестициялар киритишни назарда тутувчи автоматлаштиришга қарши курашга нисбатан ўртача ёндашувга амал қилади.

🇺🇿Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу йўналишда таълим соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, таълимга давлат харажатлари 2019 йилда ЯИМнинг 5,6 фоизидан 2021 йилда 6,2 фоизга ортди.

Дарья Мирошникова, CERR
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/j5v
рус review.uz/j5v

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


✔️ Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида (“Машъал” маҳалласи)

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали "маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда. 

📌 Журналнинг навбатдаги сонида Нукус шаҳар ҳокимининг “Машъал” маҳалласидаги ёрдамчиси Арофатхон Махсудова билан суҳбат ташкил этилди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

➖ Иш фаолиятимизда асосий эътиборни мамлакатимиздаги оғриқли нуқталардан бири ҳисобланган ишсизлик даражасини камайтиришга қаратамиз. Шу мақсадни амалга ошириш учун ҳозирги кунда энг оммавий усуллардан бири бўлган ёшларга субсидия, имтиёзли кредитлар ажратилишидан ҳам фойдаландик. Бироқ ижтимоий ёрдамнинг бу шаклидан кўп фойдаланмасликка ҳаракат қилдик. Чунки менинг фикримча, ёшларга субсидиялар ажратилиши, қайсидир маънода, уларнинг ўз устида ишлашига тўсқинлик қилади.

➖ Бугунги кунда маҳалламиз аҳолиси қарийб 8000 нафарни ташкил қилади. 2022 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, улар орасида 540 киши ишсиз бўлиб, орасида олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларимиз ҳам йўқ эмас эди. Ижтимоий кўмакка муҳтож, ҳар бир ишсиз фуқаронинг муаммоси ўрганилиб, тегишли корхона ва ташкилотларда иш билан таъминланди.

Маҳалламизда Хитой тажрибасига суянган ҳолда, “ақлли камера”лар ўрнатиш ишлари олиб борилди. 25 та жойга камера ўрнатилди. Бу камералар маҳаллага кирган-чиққан бегона фуқароларни узоқдан таний олади. Маҳалла ҳудуди тўлиқ кузатилиб, назорат қилиб турилади. Бунинг натижасида ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари кескин камайди.

➖ Маҳалламиз 130 та кўп қаватли уйдан иборат. Хамма уйнинг биринчи қавати тадбиркорлик субъектларига ажратилган. Кўчалар, йўллар, жами 4 км йўл асфальт қилинди. Бир нечта кўп қаватли уйнинг лифтлари эскирганлиги сабабли янги лифтлар қўйилди.

Жамолиддин Турдимов
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/p9x
рус review.uz/p9x
инг
review.uz/en/p9x

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

20 last posts shown.