700 АҚШ долларига "права" ваъда қилган шахслар қўлга тушди
Оҳангарон шаҳридаги "Ватанпарвар" ташкилоти клубининг ўргатувчи устаси Ф.Х. фуқаро Р.К.га гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда И.И. исмли шахс фуқаронинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида "В" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
🚀@raketauzb