Raketa | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


«Raketa»да қизиқарли ва ишончли янгиликлар🚀
Видео-фото юбориш: @raketauz_bot
Админ: @zamonga_reklama
Биз ижтимоий тармоқларда: https://myurls.co/raketauzb

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Она «жин чиқариш» маросими пайтида ўғлини бўғиб ўлдирди.

Тайванда 29 ёшли эркак жин чиқариш маросими вақтида вафот этди.

Марҳумнинг отаси ва акаси унинг оёқ-қўлларини ушлаб туришган, онаси эса қўллари билан унинг томоғини боғиб, «жинни тутишга» ҳаракат қилган.

Она 3,5 йилга, ота ва ака эса 5 йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

🚀@raketauzb


Москва вилоятида 16 ёшли боланинг ошқозонидан "флешка" олиб ташланди

Унгача у "флешка" билан ўйнаб, айлантираётганда тасодифан ютиб юборган, деб хабар берди маҳаллий ССБ.

Аввалига у "флешка"ни табиий йўл билан чиқишига умид қилган, лекин натижа бўлмагач, оила шифокорга мурожаат қилган.

Ҳозирда боланинг аҳволи яхши. Энг қизиғи – "флешка"га зарар етмаган, мактаб эса ундаги уй вазифаларни қабул қилиб, ўқитувчилар унга аъло баҳо қўйган!

🚀@raketauzb


Тошкент вилоятида «табиат қотиллари» атроф-муҳитга 412 млн сўмдан ортиқ зарар етказди.

Янгийўл туманида шумтол дарахтини кесганлар табиатга 412 млн сўмдан ортиқ зарар етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.

🚀@raketauzb


Швеция мактабидаги отишмада 10 га яқин одам ҳалок бўлди.

Швециянинг марказий қисмида жойлашган Эребру шаҳрида мактаб ёнида жойлашган катталар ўқув марказида содир бўлган отишма оқибатида тахминан 10 киши ҳалок бўлди.

Ўлдирилган ҳужумчи ҳақида маълум бўлган ягона нарса — у илгари полиция эътиборига тушмаган, ҳеч қандай жиноий гуруҳ аъзоси бўлмаган ва уларга алоқадор эмас.

🚀@raketauzb


Қачондан бери кўпхотинлик иймон белгиси бўлиб қолди?

Нега ҳамма мусулмонлигини шу орқали кўрсатгиси келади? Бошқа амалларчи? Билим олиш, жамият ва ватанга фойда келтириш, ўзганинг ҳаққига хиёнат қилмаслик, фарзанд катта қилиш, ёлғон гапирмаслик. Буларчи?

Тагини суриштирсанг ҳаммасининг дардини шунчаки ҳирсини қондириш, оила масъулиятидан қочиш бўлади. Мана бу постни ёзган Муяссар Юсуповага ўхшаганлар эса турмушдан ажрашиб, бекорчи бўлиб ўтирган аёллар бўлиб чиқади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда кўпхотинлик тарғиботи қонун билан тақиқланган.

Шу сабабли Юсупова билан ички ишлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга расмий огоҳлантириш берилган.

🚀@raketauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўқувчи жиноят қилса нега ўқитувчи айбдор бўлади?

Ҳар кунги кераксиз қилган ишнинг фотоларини жўнатиш, ҳисоботлар ўқитувчиларни қийнаб ташламоқда.

🚀@raketauzb


Тошкентда сохта “ҳалол” реклама баннерлари пайдо бўлди

“Ҳалол” сертификатини олишнинг ўзига яраша тартиби бор. Бунақа қилиб ўз дўкони, кафесига ном қўйиб олиш диндан маркетинг сифатида фойдаланишдан бошқа нарса эмас.

Бундай реклама баннерлари аҳоли орасида ихтилоф келтириб чиқади ва адолатли рақобатга зарар келтиради. Ўзи шундоқ ҳам Ўзбекистонда чўчқа, эшак гўштидан сўмсалар сотилмайдику оммавий. Бундай арзон маркетиннга учманг одамлар!

Ушбу тадбиркор билан ички ишлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда расмий огоҳлантириш берилган.


“Консепсия дунёвий давлат борасидаги янглиш қарашлар ва нотўғри талқинларга чек қўяди”, – Парламент

3-феврал куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда депутатлар қонун лойиҳаси бўйича журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Таъкидланишича, Консепсияда диний соҳадаги ҳуқуқларни чекловчи бирор-бир янги қоидалар киритилмаяпти, аксинча ҳуқуқлар аниқ ёзилиб, давлатнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланмоқда.

Консепсия лойиҳаси 31-январ куни Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, 10-февралга қадар палата расмий веб-сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ҳозиргача 200 дан ортиқ изоҳлар, таклиф ва тавсиялар келиб тушган.

🚀@raketauzb


Ойига 669 минг сўм яшаш учун етади

Статистика агентлигининг ҳисоб-китоби бўйича шунақа. Агентлик Ўзбекистонда 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 669 минг сўм қилиб белгилади.

🚀@raketauzb


Тошкент давлат юридик университети доценти Раззоқ Алтиев долзарб мавзуни кўтарибди. Ўзининг маълум аудиториясига эга бўлган, одамлар томонидан ҳурмат қилинадиган активистлар баъзида ўзини барча соҳада мутахассисдек тутиб қўйишади. Охирги пайтларда бу тенденсия жуда кучайиб кетти. Фикр билдириш билан туҳмат қилишни жуда катта фарқи бор. Сўз эркинлиги сўз маъсулияти ҳам - буни унутмаслик керак.

Эксперт томонидан чала экспертларнинг материалларини ажойиб таҳлили: https://bugun.uz/202234

Шунақа экспертлар бор бўлишсин, соҳа мутахассиси бўлмаганларни хатоларини кўрсатиб туришади

🚀@raketauzb


No comment...

🚀@raketauzb


Навоийда икки туп қуриган дарахтни кесган фуқаролар салкам 19 млн сўм жаримага тушди

Хатирчида икки фуқаро қуриган ёнғоқ ва толни рухсатсиз кесгани аниқланди.

Бу ҳуқуқбузарлик сабаб уларга БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тайинланди.

🚀@raketauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззахда нотаниш аёл янги туғилган чақалоқни шифохонадан ўғирлаб кетди.

Тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, «болангизни шифокор кўригига олиб бораман» деб, чақалоқни олиб кетиб қайтиб келмаган.

Чақалоқ топилган, аёл қўлга олинган.

🚀@raketauzb


Чувашияда ҳирсга тўлган пенционер 11 ёшли қизни ҳақорат қилди.

Чол мактабдан қайтаётган болани таъқиб қилиб, подездда қурбонга ҳужум қилган. Эркак уни зўрлаган.

Педофилни ушлашди. Унинг ҳисоб-китобида бир неча жиноят бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

🚀@raketauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп Исроил ўз ҳудудини Ғарбий Соҳил ва Фаластин ҳисобига кенгайтиришига шама қилди.

АҚШ президенти Исроил минтақа давлатларига нисбатан гўёки жуда кичиклигини айтиб, «бу яхши эмаслигини» таъкидлади.

🚀@raketauzb


Актриса Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан илк марта кўриниш берди.

Санъаткор эри билан биргаликда саёҳатга отланган. У Instagramʼдаги саҳифасида бир қанча видео жойлаган.

«Оила бу юракнинг уйидир», — деб ёзади актриса ўз саҳифасида. У айнан қаерга ва қанча кетганини очиқламаган.

🚀@raketauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарёда икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди.

Қарши шаҳрида дрифт қилишга уринган 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилди.

Зарба кучли бўлганидан машинада бўлган икки дўсти вафот этди.

🚀@raketauzb


«Тошкент — Андижон» муқобил йўли лойиҳалаштирилди.

Кеча президентга лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, йўл узунлиги 314 км.га етади. Бу йўл ЯИМни 2,6 фоизга ошириши кутилмоқда.

Қайд этилишича, тезюрар магистраль фойдаланишга топширилганда Тошкентдан Андижонга 3 соатда етиб бориш мумкин бўлади.

Лойиҳа бўйича халқаро тендер эълон қилинган ва хорижий компаниялар унга қизиқиш билдирган.

🚀@raketauzb


Россияда ўзбекистонлик қурувчи йигит иш жойида ўлик ҳолда топилди.

Маълумотларга кўра, марҳум мазкур объект қурилишида оддий ишчи сифатида ишлаган, бироқ расмий рўйхатдан ўтмаган.

Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган, терговчилар ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

🚀@raketauzb


Андижонда қоида бузган Nexia-2 Labo`га бориб урилди.

Андижон туманида қувиб ўтиш қоидасини қўпол равишда бузган Nexia-2 ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo`га бориб урилиб ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

🚀@raketauzb

20 last posts shown.