Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Унда
вилоят прокурори Б.Сайипов жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларда мазкур Қарор юзасидан ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"да белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ва масъул ташкилотларнинг бу борадаги вазифаларига алоҳида тўхталди.
Йиғилиш сўнггида, ушбу Қарор ижросини таъминлаш энг асосий устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланиб, барча раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook