#актуал_мавзу
Нега жазман тутиш осон?
Мавзу ниҳоятда қизиқ, ўқувчи сифатида мен ҳам бунақа контентларни ўтказмасдим. Лекин биргина чегараланган пост билан буни очиб бериш анча мушкул иш. Шунинг учун энг кўп тарқаладиган эҳтимолликка урғу бериб, шу ракурсга кўра очиқлаймиз. Олдиндан узр сўрайман, ҳамманинг иззат-нафси бирдай қадрли.))
Асли бошидан келсак, сабаб бисёр: тарбия, диний заифлик, бузуқ муҳит, кўпайиб кетган бевалар, эркакликни исботлашга интилиш, элементар тестерон ва ҳкз. Айтганимдай, буни биргина психологик ракурсга кўра кўриб чиқамиз.
Одатда, жазман тутадиган эркакларда «эркинлик» етишмайди. Ҳа, бу ўша сийқаси чиққан матриархал тизим билан боғлиқ. Ҳаётнинг илк ёки ҳамма даврида қамчисидан қон томган генерал ОНА тарбияси фонида бола мустақил эркаклик позициясини шакллантиришга чўчиб қолган. Бунга имкон ҳам берилмаган. Эркакка раҳбар, деб эмас, балки ижрочи бир қисмдек қарашнинг оқибатларидан десак бўлади. Доим ҳам бу қаттиққўл она бўлмаслиги мумкин, баъзида ўта юмшоқ, боласини ҳаддан ортиқ авайлайдиган оналар тарбиясида ҳам шундай бўлади. Умумий натижада эркак тарбиясини кўрмаган ўғил мутлақ она назоратида қолади ва англамаган ҳолатида шундай яшайди. Балоғатга етгач, улғайгач ва хатто уйлангач ҳам унга раҳбарлик имтиёзи берилмайди. Ўғил балки қўрқувдан, балки айбдорлик ҳисси ёки лаёқатсизликдан ўз позицияси, эркаклик функцияси, оиладаги ролига нисбатан бефарқ ёки заиф. Лекин фитратида бошқаришга, доминантликка, ўзини ўтказишга эҳтиёжи бор ва мана шу эҳтиёж баъзан яхши триггер, баъзан эса ёмон триггер вазифасини ўтайди.
Кимдир бу босимдан отилиб чиқиб, молиявий мустақиллик ва шунинг кетидан ўз авторитарлигини ўрнатишга киришади. Кимдир эса бир муҳитдан бошқа муҳитга ўтади — генерал онадан, генерал хотинга.
Биринчи шаклдаги молиявий мустақилликка эришиш ҳам ҳамиша муваффаққиятли бўлавермайди. Айни шу жойида ёшликдан сингдирилган маънавий-диний қадрятлар жудаям муҳим. Конфликтдан безиган эркак фитратий доминантлик эҳтиёжини жазманлар билан қондиришга ҳаракат қилади. Чунки жазман билан потенциал хавф йўқ (дай, гўё). Жазман босим бермайди, доим рози, доим эътиборда, уни олқишлайди, миннатдорчилик билдиради, қарорларини қабул қилади, эътироф қилади ва ҳкз. Айни шу ишни хотини ҳам қилиши мумкин эди. Аммо хотинни бу даражага олиб чиқиш — масъулият. Конфликтлар билан юзлашиш, босимдан ажралиб чиқиш, қарорларни қабул қилиш керак. Бу эса қийин.
Иккинчи ҳолатда ҳам жазман тутиш мумкин, чунки босим ҳам, эҳтиёж ҳам мавжуд. Фақат бу шаклдаги жазманлар вертуал, сон-саноқсиз, муайян мақсад белгиланмаган, кўнгил овлаш учун бўлиши мумкин.
Бу бир эҳтимолий назария, айрим ҳаётий кузатувларда ўз тасдиғини топган. Воқеликда бундан фарқли ҳолатлар бўлиши мумкин ва бу мутлақо табиий.
ИМҲО: Ҳамон эҳтиёжни қондиришга ҳаракат бор экан, ҳалол услублардан фойдаланиш керак.
@quvvatuz — оилангиз қуввати