🌙
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.🗣
Муҳтарам юртдошлар!✅
Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
💬
Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.
⏺
Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.
⏺
Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.
⏺
Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...
⚡️
БАТАФСИЛ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати@quranuz_kanali
Telegram |
Instagram |
Youtube | Facebook