"ЯЙЛОВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" УЮШМАСИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


РЕСПУБЛИКА "ЯЙЛОВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" УЮШМАСИНИНГ РАСМИЙ КАНАЛИ
"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасининг расмий саҳифаси
Facebook: https://www.facebook.com/yaylov2021
Мурожаатлар учун: @karakul1bot_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Масофавий хизматлар экспортини янги босқичга олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Фақат техник хизмат кўрсатиш билан чекланмай, бухгалтерия, консалтинг, суғурта, юридик ва бошқа профессионал хизматлар экспортини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий давлатларнинг хизматлар импортини ва талабларини таҳлил қилиб, ўқув дастурларини шунга мослаш ва тегишли мутахассисларни тайёрлаш топширилди.

Бу йил креатив иқтисодиётдаги стартап лойиҳалар учун 50 миллион доллар ажратилди.

Мисол учун, “Amazon”да ишлаб, Нукусга қайтиб келган Бекназар Абдукамолов стартап лойиҳасига “Facebook”дан 3 миллион доллар жалб қилгани учун бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.

Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сўнгги уч йилда 27 турдаги давлат хизматлари хусусий секторга берилди. Лекин вазирликларда бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Давактив агентлиги риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди. Бошқа вазирлик ва идораларда ҳам тадбиркорлар бемалол қила оладиган хизматлар жуда кўп.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди. Бу борада Рақобат қўмитасининг масъулияти белгиланди.

Тадбиркорларда ер участкалари ва давлат мулкини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш шартлари бўйича саволлар кўплиги боис, бу борада очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда бу йилдан туманларда сервисни ривожлантириш бўйича янгича ёндашув бўлиши айтилди.

Ҳудудларда 1 минг 156 та “драйвер” лойиҳа танлаб олиниб, тасдиқланди. Бу лойиҳалар инфратузилмасига 1 триллион сўм бериладиган бўлди.

Бунинг ҳисобига тадбиркорлар билан биргаликда жорий йилда 72 та соҳил бўйи дам олиш масканларини ишга тушириш, 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш, 154 та туну-кун ишлайдиган туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш, 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини барпо қилиш режалаштирилган.

Магистрал ва маҳалла ички йўлларига катта эътибор берилмоқда. Лекин хизматлар ривожига катта туртки берадиган туманлараро йўллар масаласи очиқ қолмоқда.

Шу муносабат билан ҳокимликлар олдига 50 та туманлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сўнгги йилларда тунги иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президентимиз давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Охирги уч йилда 3 мингта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, 38 миллион квадрат метр нотурар жойлар пайдо бўлди.

Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди. Улар бу мулкни сотишдан, савдо ва сервис тармоқлари эса ижарага ёки лизингга олишдан манфаатдор. Лекин уларни бир-бирига боғловчи тизим йўқ.

Бу борада банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди.

Бу орқали 50 минг квадрат метрли нотурар жойлар муомалага киради, бюджетга 70 миллиард сўм тушум ва 100-150 минг иш ўрни яратилади. Энг муҳими, лизинг шартлари ижарага нисбатан камида 15-20 фоиз арзон бўлади.

Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳамма ҳудудларда ҳам хизматлар бирдек ривожланмаётгани қайд этилди. Мисол учун, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 22 фоизга ўсган. Лекин аҳолиси ундан 2 баравар кўп бўлган Гулистон туманида хизматлар ҳажми Нукус туманидан 30 миллиард сўмга кам.

Ёки, Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар 13 миллион сўмга ҳам етмаслиги (Жиззах шаҳрида – 33 миллион сўм) ҳалиям “хуфиёна иқтисодиёт” юқорилигидан далолат беради.

Нишон, Янгиқўрғон, Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди.

Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бу йилда хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириб, 82 миллиард долларга, экспортини эса 8,5 миллиард долларга олиб чиқиш, соҳада 2,5 миллион одамни даромадли қилиш бўйича катта марра олинган.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тиббиёт, авиация ва энергетикада хусусий сектор иштирокидаги лойиҳалар 20 миллиард доллардан ошди.

Лекин, ичимлик суви, канализация ва йўл қурилишида бундай лойиҳалар деярли йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шароит яратиб берилса, 1 миллиард доллар сармоя киритиб, 10 мингта иш ўрни қиламан, деган маҳаллий тадбиркорлар жуда кўп.

Уч йил олдин 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо ва сервис объектлари қуриш бўйича имтиёз берилган. Ўтган даврда 209 та бундай объектлар қурилди. Лекин, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз.

Сўнгги тўрт йилда чорвачиликни ривожлантириш учун халқаро молия институтларидан 700 миллион доллар олиб келинди, бу йил яна 350 миллион доллар жалб қилинади. Бунинг ҳисобига камида 20 мингдан зиёд ветеринарга эҳтиёж пайдо бўлади. Биргина Бухорода 250 нафар ветеринарга талаб бор.

Йил якунигача хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизмати ҳажмини 5 бараварга ошириш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сервисни ривожлантириш бўйича вазир ва ҳокимларда ёндашув ҳар хиллиги, биргаликда ишлаш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлсада, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти.

Яна бир мисол, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.

Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Уч йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун натижасини бераётгани таъкидланди.

Қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошди (ўсиш – 3,5 баробар).

Айниқса, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” бўлди.

Сўнгги етти йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсгани натижасида аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда.

Шунга яраша вазирлар ва ҳокимлар талабга мос равишда хизматларни ривожлантириши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


7-FEVRAL OB-HAVO PROGNOZI.

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi.  Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 13-18° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 14-16° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

😎Kanalga qo‘shilish uchun
https://t.me/qorakulchilik


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
OAV_biz_haqimizda

“Oʻzbekiston 24” telekanalida Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universitetidan tayyorlangan “Maxsus reportaj” koʻrsatuvi efirga uzatildi.

Eslatib o'tamiz, 30-yanvar kuni davlatimiz rahbarining “Yaylovlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi farmoni hamda “Chorvachilik va parrandachilikni qoʻllab-quvvatlash, sohada yuqori qoʻshilgan qiymat yaratish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori eʼlon qilingan edi.

😎Kanalga qo‘shilish uchun
https://t.me/qorakulchilik


6 FEVRAL OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-15° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 12-14° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

😎Kanalga qo‘shilish uchun
https://t.me/qorakulchilik


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

В Куала-Лумпуре Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим приняли участие в работе совместного бизнес-форума.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X



17 last posts shown.