Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#mulohaza
Тунов куни бир ўзига тўқ акамиз телефон қилиб қолдилар. Салом-аликдан кейин:
– Қизим Қуръонни хатим қилибди. Нима олиб берай десам, «Тафсири Ҳилол», деди. Дўконда борми? Нархи қанча? – деб сўрадилар.
– Маашааллоҳ! Ажойиб-ку! Ҳа, китоб бор. Нархи шунча, – дедим мен ҳам.
– Анча қиммат экан... Ҳа, майли, эртага қўнғироқлашармиз, – дея суҳбатга якун ясалди.
Энг қизиғи эртагасига ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади... У аканинг моддий аҳволини билмаганимда индамас эдим. Лекин бирор жойда ўтириб қолгудек бўлса, ўша китобнинг ярим пулини оғринмай тўлаб юбориши ҳам мумкин. Ёки қимматбаҳо машинасининг бир ойлик ҳаражати «Тафсири Ҳилол»дан бир неча баравар қимматлигини ҳам биламан. Лекин бир нарсадан жуда хурсанд бўлдим. Қизалоқ қимматбаҳо телефон ёки шунга ўхшаш нарса эмас, айнан КИТОБ олиб беришни сўраган эди!
✍🏽@qoraa_qalam