#taqriz
Касбий фаолиятимга фойдали бўлар деган мақсадда таниқли мунаққид Озод Шарафиддиновнинг адабий-танқидий мақолалар жамланган «Адабий этюдлар» китобини ўқишини бошлаган эдим. Талабалик пайтимиз Озод аканинг бир нечта суҳбатларидан баҳраманд бўлиш насиб этгани, қолаверса, у кишининг қизлари – раҳматли Муҳаббат Шарафиддинова бизга университетда «Адабиёт назарияси» фанидан дарс ўтганлари учун бу китобдан кўп фойда оламан деб ўйлагандим. Китоб 1968 йил чоп этилган экан. Демак, адиб уни ёзганида 27–28 ёшларда, балки ундан ҳам ёшроқ бўлган. Айни шу ёшдаги бугунги ёшлар билан қиёслаганда китоб муаллифининг фикрлари теранлиги, қўйилган масалага ёндошуви мени ажаблантирди. У пайтда ахборот олиш чеклангани, бугунгидек интернетга ўхшаш осон маълумот олиш имкониятлари йўқлиги эътиборга олинса, муаллифнинг истеъдодига янаям кўпроқ тан берасиз.
Таассуфки, бутун бошли китобда бирорта мумтоз адабиётдан мисол, ўрта аср ёки ундан кейинги даврдаги ижодий муҳит таҳлили берилмаган. Гўё миллатимиз адабиётни шўролар сабаб топган деб ўйлайсиз. Айниқса, «Ленин ва адабиёт» деб номланган мақолани ўқиганимда ичмда «Эссиз...» деган ачиниш ўтди. Лекин адабиёт соҳасига қизиққан, танқидий-таҳлилий қарашларини шакллантиришни истаган ўқувчи китобни ҳикмат кўзи билан ўқиса, манфаати тегади деган умиддаман.
✍🏽@qoraa_qalam