МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш
❓822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.
Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан бирида:
مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا (رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ).
"Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар", — деганлар. (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ва Имом Термизийлар ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Муҳаммад" исмли болани мустасно қилиб "уни урманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok