Кесакдан ўт чиқибди
Бандлик вазирлигининг Чилонзор туман бўлими "Enter Engineering"да ишлаган Пус Иля Николаевичнинг мурожаатига асосан унинг неччидир ой, балки йиллар давомида компаниядан ололмаётган 57 минг доллар маошини олиб берибди.
Тасанно, йил давомида ишчиларини зор-қақшатаётган компаниядан пул чиқибди, худдики, кесакдан ўт чиққанидек.
Лекин мени ўйлантираётгани вазирлик шу компанияда ишлаб, йиллар давомида пулини ололмаётган, ойлигини ололмагач, уйида қозони қайнамаётган қора кўзларнинг ҳам пулини олиб бероладими? Олиб берса нега шу ишни қилмаяпти? Ёки пулини ололмаётган ишчи албатта хорижлик ёки бошқа миллат вакили бўлиши шартми? Ёки вазирлик қора меҳнат қилиб, пулини ололмаётган ўзбекистонликларнинг додини эшитмаяптими? Ёки эшитса-да, эшитмасликка, кўрса-да, кўрмасликка оляптими?
Дарвоқе, вазирлик томонидан назоратга олингани нега ҳал қилинмади?