Qitmir muxbir


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бирор бир масалада журналист сифатидаги фаолиятимга қўшимча тарзда шахсий қарашларимни ҳам сўрашарди. Шу боис, Qitmir muxbir номли канал очиб, шахсий қарашларимни ҳам ёзиб боришга қарор қилдим. Маъқул келса, ўқирсиз!
Мурожаат учун @OtabekQuldoshev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлигидаги вазирликка Қовун вазирлиги деган номни таклиф қилишяпти

Ўринли таклиф, Сизчи, сиз қандай номни тавсия қиласиз? 😀


Нанайлик Мирзоҳид ака шунақа дебди

Сиз қандай фикрдасиз?


МИБнинг туман бўлими раҳбари ишдан кетадими энди ёки айнан фермерга зўравонлик қилиб тракторини олиб қўйиб, уни даромаддан қолдирган ходимми?

Ходимга топшириқни раҳбари берган дейсизми? Буям тўғри, ҳақсиз.

Хўш, бюджетдан кетажак 355 миллион сўм учун энди жавобгарлик кимда қолади?

Ўйламай қилинган ишнинг товони оғир, албатта. МИБга сабр


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз ўрисни газини сотиб оляпмизми ёки ўзимизни газимизни сотиб оляпмизми ёинки ўрисни газини ўзимиздан сотиб оляпмизми???

Бюджет муҳокамасида нозик масалалар очилиб қолибди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Генерация тарафидан ишонтириб айтаманки, 2024 йилдан 100 фоиз ўз ички эҳтиёжимизни қоплаш имкониятимиз пайдо бўлади. Биз буни таъминлаймиз, бизга шундай вазифа қўйилган. Агар бу вазифани бажара олмасак, ўйлайманки, нафақат мен, балки тизимимиздаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз»

— Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Energetika vazirligining Avto24 ilovasi kuzatuvchilarni aldamoqda

Energetika vazirligi, “Hududgazta’minot” AJ va “UNITED IT COMPANY” (“UIC Group”) MCHJ tomonidan aholiga yonilg‘i quyish, gaz to‘ldirish hamda elektr quvvatlash shoxobchalari haqida onlayn ma’lumot beruvchi “Avto24” ilovasi ishga tushirilgan edi.

Vazirlikka ko‘ra, ayni kunga qadar “Avto24” ilovasi Android platformasi uchun 30 ming 843 marta, iOS platformasi uchun esa 5 ming 757 marta yuklab olingan bo‘lib, jami foydalanuvchilar soni 48 ming 575 tani tashkil qilmoqda. Taassufki, mazkur ilova shuncha kuzatuvchiga noto‘g‘ri axborot bermoqda.


Қиш келиб, совуқ тушгач халқ ижоди ҳам қайнайди

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, печкаси бор гапирсин

Сепли келиндан печкали келин яхши

Печкали уй ҳаммом, печкасиз уй тамом

Печка бировники деса, ётволиб исинишади

Печкали уй бозор, печкасиз уй мозор


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Конституция — бахтим қомуси

Қашқадарёлик шоирдан шеърнинг зўри 😁


#оғриқ

Ота-она тобути ортидан югурган қизалоқ

Андижонда эр-хотин кўмирдан чиққан ис газидан вафот этибди

Бу ҳақда жамоатчиликка хабар берган муаллифнинг ёзишича, ис газидан вафот этган эр-хотиннинг қизалоғи тобут ортидан югуриб, юракни ларзага келтирар даражада йиғлаган. Оғриқ. Ҳасратли оғриқ.

Ҳеч кимнинг қизалоғи, фарзанди йиғлаб қолмасин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маданият вазири Озодбек Назарбеков марҳума Ҳалима Ибрагимова ҳақида


Андижоннинг Жалақудуқ туманида шунақа лой кўчалар бор экан


Собиқ ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди


“Дарё”да Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати суд бошланишидан аввал прокурор билан яширин суҳбат қургани, 15 дақиқача давом этган суҳбат тарафларни ташқарида қолдирган ҳолда амалга оширилгани учун жавобгар ва унинг адвокати эътирозига сабаб бўлгани хабар берилганди. Шундан сўнг даъвогарнинг адвокати судлов ҳайъатидан ҳаракати учун изоҳ сўрагани, шунингдек, Олий суд раисига ҳам шикоят қилгани очиқланди. Судлов ҳайъатининг 3 декабрь куни давом этган навбатдаги мажлисида даъвогар фермер адвокати яна судлов ҳайъатига юзланиб, прокурор билан “пичир-пичир”га аниқлик киритишини талаб қилди.


Ўзбекистонда президентдан кейин турган вице-президентга суиқасд уюштирилганини биласизми?

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССРда вице-президент лавозими ҳам жорий қилиниб, унга Шукрулло Мирсаидов тайинланган.

1993 йилнинг август ойида Мирсаидовга суиқасд уюштирилган. Унинг машинаси портлатилган, 1995 йилда унинг ўғли ўғирлаб, дўппослаб кетилган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари қизиқтирса, «Дарё»да тўлиқ мақола билан танишишингиз мумкин.


Сейфидан миллион доллар чиққан ҳоким эсингиздами?

Ҳа, Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритаётганида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва жиноий ҳаракатларни амалга оширганлиги учун ҳибсга олинган Туробжон Жўраев!

Туробжон ака Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилаётган пайтда унга ҳам суиқасд қилишган. Тағинам косонликлар. Қизиқяпсизми? Унда "Дарё"ни ўқинг!


Қашқадарёда раҳбарлик қилган икки нафар туман ҳокими — хизмат уйида отиб кетилган Яккабоғ ҳокими Панжи Чориев ҳамда хизмат кабинетида осилган ҳолда топилган Китоб ҳокими Луқмон Ғаффоров ҳақида ўқиганмисиз?

Йўқ, бу ҳақда ўқимагансиз, албатта. Боиси, бу маълумотлар айни кунга қадар ҳеч қаерда ёзилмаган. Сизга қизиқми? Унда «Дарё»ни ўқинг!


Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

Батафсили бу манзилда


Қудачилик — мингйилчилик

Трамп ҳам буни англаб етган кўринади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Toshkentda 3 yoshli bolani shafqatsizlarcha pichoqlab o‘ldirgan shaxs 24 yilga qamaldi

Sudning 29-noyabr kuni davom etgan navbatdagi majlisida sudlanuvchiga hukm o‘qildi.

U 3 yoshli bola qotili deb topildi va 24 yilga qamaldi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Prokuror 3 yoshli bolani shafqatsizlarcha pichoqlab o‘ldirgan shaxsga bir umrlik qamoq jazosi tayinlanishini soʻradi

Jinoyat ishlari bo‘yicha Mirzo Ulug‘bek tuman sudida 2024-yilning 8-iyulidan 9-iyuliga o‘tar kechasi soat taxminan 01:00 larda Toshkent shahrining Yashnobod tumanida sodir etilgan mudhish qotillik — 3 yoshli bolani vahshiylarcha o‘ldirgan 31 yoshli fuqaro ishi ko‘rilayotgani xabar berilgandi. Sudning 29-noyabr kuni davom etgan navbatdagi majlisida prokuror sudlanuvchiga bir umrlik qamoq jazosini soʻradi.

@daryo_live

20 last posts shown.