Стресс...
- Тинчликми маълим? Жуда асабийсиз. Татил бўлса, мактабда ўқувчилар бўлмаса, ким сизни асабийлаштирди?
- Э падарига най нанай...
Кеча дриктримиз ҳаммамизни мажбурлаб "Стрессиз тун" телеграмм каналига аъзо қилди. Нима эмиш энди ҳамма муаммолар ҳал бўлар эмиш, ўқитувчилар ўйнаб-кулиб ишлашар эмиш, бир грамм стресс бўлмас эмиш. Мабодо қандайдир муаммо туғилса, асаб бузилса "Стрессиз тун" каналига мурожаат қилсак бир зумда ҳал қилиб беришар эмиш.
Мунтазам сўровнома ўтказиб бизнинг талаб ва истакларимизга мувофиқ иш ташкил этишар эмиш.
Мажбурликдан каналга аъзо бўлдим. Аъзо бўлмай мен ўлай. Бугун улфатлар билан чойхонада мазза қилиб ошхўрликни қилиб, "ширингина" бўлиб уйга қайтсам дарвозам олдида завуч кутиб турибдику.
Айни дамда "Стрессиз тун" каналига кириб аудиочатда қатнашишим, скриншотни мактаб телеграм группасига ташлашим керак эмиш.
Одамларга ҳам хайронсан. Ярим тун бўлса, буни устига каникул бўлса, уйингда, оиланг билан мазза қилиб дамингни олмайсанми, пишириб қўйибдими интернетда.
Мажбур кирдим аудиочатга.
Эҳҳҳеееее...
Аудиочат эмас арини иникуууу.
Ҳамма уйқуси қочган, минг йиллик саволга жавоб излаб юрганлар шу ерда экан.
Мактабнинг томи шамолда учиб кетганидан тортиб тўйидан кейин 3 ойда фарзанд кўрган Матмусанинг аёлининг муҳокамаси дейсизми, синфда 45 нафар ўқувчи ўқишидан тортиб ҳаммани қишлоқ газетасига мажбурлаб обуна қилдириш кераклиги масаласи "ёняпти".
Миндей тинглаб туриб канални очган мутасаддиларнинг ҳолига раҳмим келди.
Бечоралар стрессни бартараф қиламан деб ўзлари стрессга тушиб қолишибди.
Камига мен ҳам битта савол бердим - "Нега январь ойи дейилади, январь дада эмас?"
Каналдаги мингдан ортиқ психологлар саволимни эшитиб увиллаб юборишди. Мени саводсиз, билимсиз, лақма, тажрибасиз, қўйингки "тўнка"га чиқариб қўйишди.
Тавба. Қатнаш деди қатнашдим, савол бер деди савол бердим. Менда нима айб.
Бояги гулгун кайфият дабдала бўлди. Асаб тамом бўлди. Стрессда уйга кириб челакни тепдим. Уйдан чиққан хотинимга бақириб бердим. Болаларим қўрқувдан хона-хонасига беркиниб олишди.
Шуми энди фойданглар?
Шунақа ғоялар қаердан келади каллаларингга, а сизларни каллаларингга...
P.S. "Стрессиз тун" мутасаддилари. Аввало қўлинглардан келмаган ишга бурнингларни суқманглар. 1000 йиллик муаммоларни сиз тугул сиздан каттароқлар ҳам еча олишмайди.
Энг яхшиси ўқитувчиларни тинч қўйинглар.
Ўқитувчилар яхши билишади - қачон, қандай қилиб стресдан чиқишни. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши.
https://t.me/qishloqlikmuallim