QIBRAY SADOSI / Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Психолог_маслаҳати

Кунни яхши кайфият билан бошлашга ҳалал берувчи одатлар:

Эрталаб яхши кайфиятда уйғониш учун нима қилиш керак? Биз янги кунни яхши кайфият билан бошлашга ҳалал берувчи эрталабки ёмон одатлар тўғрисида маълумот бермоқчимиз

❌Салбий фикрлар.

Кечки пайт эрталабки кайфиятни қандай кўтариш тўғрисида ўйлаб кўринг. Бу – севимли қўшиқ, вазадаги гул ёки ёқимли атир ҳам бўлиши мумкин.

❌Кеч туриш.

Кўпчилик эрталаб ухлашни яхши кўради, шунинг учун соат қўнғироғини 5—10 дақиқа кечроққа қўяди. Шошилиш кечикиш ва муҳим нарсаларни унутиб қўйишга олиб келади. Бу ёмон одатдан қутулишнинг осон йўли – соат қўнғироғи бўйича, кўп ухламасдан ўз вақтида туриш.

❌Нонушта қилмаслик.

Маълумки, эрталабки нонушта организмнинг уйғонишига ва метаболизмни ҳаракатга келтиришга ёрдам беради. Эрталаб нонушта тайёрлашга имкон бўлмаса, кечқурун тайёрлаб қўйинг ёки кўп вақт талаб қилмайдиган овқатлар тайёрланг.

❌Кун учун режанинг йўқлиги.

Режа тузиб олсангиз, фикрингизни тўплайсиз ва ўзингизни ишончли, дадил сезасиз. Режа асосида ишларингизни бемалол ва иккиланмасдан амалга ошира бошлайсиз.

❌Кераксиз янгиликларни кўриш.

Эрталабданоқ бошланаётган кунни диққат билан режалаштириш ўрнига, кундалик янгиликларини кўриш вақтингизни ўғирлайди. Эрталаб фақат ўзингизни ишларингиз билан шуғулланинг. Ишонинг, бирор муҳим янгилик бўлса, сизга албатта етказишади. Бехабар қолиб кетмайсиз.

https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”

Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга бой ўтсин.

https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

❗️Экилган дарахтларни ким парвариш қилади?

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев экилаётган кўчатлар қаровсиз қолаётгани, ўша ҳудудга қарайдиган раҳбарнинг бу билан иши бўлмаслигини танқид қилди.

P/S. Вилоят раҳбарининг гапида жон бор. Шу вақтга қадар экилган кўчатларининг катта қисми айнан эътиборсизлик сабаб нобуд бўлгани масала қанчалик долзарблигини кўрсатиб турибди.

@haqiqatonline_24

https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Барча ташкилотлар Янги Тошкентга кўчирилади

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди президент.

https://t.me/qibray_sadosi


НУРЛИ МАСКАНДА ШАХМАТ ШАШКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Янги Ўзбекистоннинг янада ривож топиши учун энг аввало ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш зарурлиги Президентимиз томонидан доимий равишда таъкидлаб келинмоқда.
Шу мақсадда туманимизда жойлашган 43-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги спортнинг шахмат шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда фахрли биринчи ўрин ўқувчи ёшларга, иккинчи ўрин эса ДХХ ЧҚ муддатли ҳарбий хизматчиларига насиб этди.
Мазкур тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун аҳамиятлидир.

Мамуржон Раҳмонов
ДХХ ЧҚ "N" қисм 3-даражали сержанти


https://t.me/qibray_sadosi


Forward from: Mudofaa vazirligi rasmiy kanali
#DIQQAT

MUDOFAA VAZIRLIGI TADBIRKORLARGA TANLOV E’LON QILADI!


Mudofaa vazirligi “Chirchiq” poligoni hududidagi yer maydonlarining 650 gektar yaylov yerlaridan unumli va samarali foydalanish maqsadida tadbirkorlik sub’yektlari hisoblangan yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarni sheriklik asosida foydalanish uchun
tanlov e’lon qiladi.

➡️ Yangiliklarni kuzatib boring:

Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter | TV


25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни

Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат кампанияси бошланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/660645

https://t.me/qibray_sadosi


Forward from: DAVLAT TILINI RIVOJLANTIRISH DEPARTAMENTI
Imloviy jihatdan to‘g‘ri yozilgan so‘zni belgilang.
Poll
  •   ko‘rgulik
  •   ko‘rgilik
234 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

Ассалому алайкум!


Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Бошланган янги ҳафтанинг биринчи куни омадли ва барокатли ўтсин!

https://t.me/qibray_sadosi


#TAYINLOV

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmoniga muvofiq O‘zbekiston mudofaa vaziri lavozimida ishlab kelgan general-leytenant Kurbanov Baxodir Nizomovich Davlat xavfsizlik xizmati raisi etib tayinlandi.

Shu bilan birga Baxodir Kurbanovga navbatdagi maxsus general-polkovnik harbiy unvoni berildi.

Baxodir Kurbanov 2018-yilning fevralida Toshkent harbiy okrugi qo‘shinlari qo‘mondoni lavozimiga tayinlangan. 2019-yil fevralidan shu kunga qadar O‘zbekiston mudofaa vaziri lavozimida faoliyat yuritib kelayotgan edi.

Manba: Mudofaa vazirligining rasmiy sayti
https://t.me/mudofaavazirligi

https://t.me/qibray_sadosi


НЕГА ТЕЗ ЧАРЧАЙМИЗ?

Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди:

✔️ организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
✔️ яхши нонушта қилмаслик;
✔️ мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
✔️ атрофдаги тартибсизликлар;
✔️ темир моддаси камлиги боис;
✔️ дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
✔️ етарлича дам олмасликда;
✔️ уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
✔️ телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда.

Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши

Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.

Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.

Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик.
Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.

https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг: Бу вақтинчадир, бу тақдиримда ёзилган эди, бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди, бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.
🌺
“Ҳикматлар чашмаси”дан.

Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин азизлар!!!

https://t.me/qibray_sadosi


Қалб ғийбати ҳақида эшитганмисиз?

Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.

Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.

Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли жойидамас, у ноодатий иш қилибди деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни керагидан ортиқ эҳтиёткор, қўйларини ўғри олиб кетишидан шундай сақлаган деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни қўйлари йўлда хатарга учрашидан қаттиқ қўрқиб, васвасага учрабди шекилли деб ўйлашибди.

Бошқалар отахоннинг хаёлига мутлақо келмаган нарсаларни ўйлашибди.

Йўловчилардан биттаси отахондан нега бундай қилганининг сабабини сўраганда, кекса отахон «Қўйларим одамларнинг ўт-ўлан, экинларини еб қўйишидан, инсонларнинг бундан хабари йўқлигидан ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўйларим қилган иш учун мен жавоб беришдан қўрқаман» дебди.

Одамлар қандай фикрдаю отахон қандай ўйда.

Инсонлар ҳақида ёмон гумон қилишдан тийилайлик! Зеро, ёмон гумон қалбнинг ғийбатидир.

https://t.me/qibray_sadosi


#Иқтибослар

Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.

© Лев Толстой

https://t.me/qibray_sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ибрат

Яхшилик қилишдан тўхтаманг, у албатта қайтади

https://t.me/qibray_sadosi


#Диққат

❗️Скриншотлар юридик кучга эга бўлди

Ўзбекистонда рақамли материаллар, масалан, мессенжерлардаги скриншотлар, видеоёзувлар ва ёзишмалар судда далил сифатида тан олинадиган қонун расман қабул қилинди.

https://t.me/qibray_sadosi


Forward from: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ ҚИБРАЙ: БИРДАМЛИК
БИЛАН ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 23 ноябрдаги сонида Қибрай тумани ҳокими  Музаффар Рашидов ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  " ҚИБРАЙ: БИРДАМЛИК БИЛАН ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24


#Диққат_танлов

⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!

Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.

📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш

❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни “Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим.
•  рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сизга алоҳида реферал ҳавола ва махсус код тақдим этилади.
•  ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз.
•  камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.



❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
иловадан рўйхатдан ўтинг
•  сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.


🏆Ғолибларни аниқлаш

5 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан ғолиб аниқланади.

🔰Совринлар
•  2 та Iphone 16 Pro (ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)

🗓 Танлов муддати
•  танлов жорий йилнинг 4 декабригача давом этади.

📍Тақдирлаш маросими
•  Ғолиблар 8 декабрь — Конституция куни муносабати билан тақдирланади.

ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.

https://t.me/qibray_sadosi


#Табриклаймиз

Бугун камтарин инсон, меҳрибон устоз, "Qibray sadosi" газетасининг масъул котиби, журналист Матлуба Қосимованинг таваллуд айёми!

Яқинлари, шогирдлари, дўстлари дардини ўзиники сифатида қабул қилиб, чин дилдан қайғурадиган, муаммоларига ечим топишида кўмаклашиб, ўзининг дўстона маслаҳатини аямайдиган Матлуба опа ўзининг ўткир мақолалари, бетакрор ва серқирра асарлари билан танилган ижодкорлардан.

Таҳририятда бугун ўзаро ҳурмат, самимият ва дўстона ижодий муҳит шаклланишига устоздаги қатъият, принцип, самимият ва кучли ирода сабабдир.

Матлуба опа фурсатдан фойдаланиб, Сизни шукрона кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз. Дилингиздаги барча эзгу мақсадларингиз ижобат бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз! Оилангиз, яқинларингиз ва биз шогирдларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг!

https://t.me/qibray_sadosi

20 last posts shown.