Хамшира тест К-бозор


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Соглиқни сақлаш тизимига оид у́рта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оид буйруқлар ва маълумотлар , тестлар канали
Тоифага таерланиш бепул
https://tme/qbozor_medical
Мурожаат учун: @sadinova_qizlarxon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


ТОИФА ОГЗАКИ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР ТАШЛАНДИ

КАНАЛГА ХАМКАСБЛАРИНГИЗНИ ХАМ ТАКЛИФ КИЛИНГ 👇

КАНАЛДАН ФОЙДАЛИНИШ ТОИФАГА ТАЙЁРЛАНИШ МУТЛОКО БЕПУЛ 👇
https://t.me/qbozor_medical


ИККИНЧИ ТОИФА УЧУН ЖАВОБЛАР 2023.pdf
643.9Kb
01.БИРИНЧИ ТОИФА УЧУН ЖАВОБЛАР 2023.pdf
1.7Mb
ОЛИЙ ТОИФА УЧУН ЖАВОБЛАР 2023.pdf
4.0Mb
Иккинчи тоифа саволларига ЖАВОБЛАР
Каналга хамкасбларингизни хам таклиф килинг 👇
Каналдан фойдаланиш тоифага тайёрлаш мутлоко бепул 👇

https://t.me/qbozor_medical


Дифференциал ташхис
Бачадондан қон кетиши бир қанча бошқа касалликларда ҳам кузати-либ, бунинг дифференциал ташхисида қуйидаги патологик ҳолатларни эътиборга олиш керак бўлади:

Тухумдоннинг гранулёз ҳужайрали ва мезодермал ўсмалари
Бачадон ва қиндаги хавфли ўсмалар
Жинсий аъзолар сили
Геморрагик диатез
Тромбоцитопения
Гемофилия С (қиз болаларда Х омилнинг етишмаслиги натижасида қоннинг ивиши анча суст бўлади).
Ангиогемофилия Виллебранд — Юргенс касаллиги — бунда қон ивишида иштирок этувчи ВИИИ омил бўлмагани учун қон кетиши узоқ давом этади.
Капиллярлар токсик ва аллергик ўзгарганда.
Бўқоқ бези, буйрак усти бези, диенсефал патологи
ДАВОЛАШ
Бачадондан Ювенил қон кетишни даволаш усуллари шу патологик холатни вужудга келтирган сабабларни аниқлаб, шу асосда даво чораларини қўллашдан иборат. Даволашни асосан икки босқичга бўлиш мумкин:

— қон кетишини тўхтатиш;

— ҳайз циклини тартибга солиш;

https://t.me/qbozor_medical


Клиникаси
Ювенил қон кетиш клиника белгиси давомий, узоқ, Кўп миқдорда, ациклик қон кетиш бўлиб , (7 кун ва ундан кўп) қон кетиши билан характерланади. Кўпинча ҳайз цикли тўхтаб қолгандан кейин (1,5 — 6 ой) қон кетиб, қизни камқонлик касалигига олиб келиши мумкин.

Ациклик қон кетиши менархе вақтидан бошланиши ёки менархедан 1,5 — 2 йил кейин, бирон инфекцион касалликдан кейин, ақлий жисмоний чарчаш туфайли юзага келади. 87% ҳолларда эндометрийда гиперпластик ўзгаришларни, аденоматоз ва атипик гиперплазия холатларини кўриш мумкин, шифокор бундай ҳолатларга эътиборли бўлиши керак.

Ювенил қон кетиш клиникасида қанча миқдорда қон йўқотганлигига боғлиқ болади: тез чарчаш, холсизлик, иштаханинг йўқлиги, бош оғриши, юрақни вақти вақти билан оғриш ҳоллари , тахикардия кузатилади. Қон анализида тромбоцитлар миқдорининг ўзгарганлиги, фибриноген консентрацияси пасайиши, қоннинг ивиш қобилияти пасайиши кузатилади.


Ювенил қон кетишда текшириш усуллари:
Базал (тўғри ичак) ҳароратини ўлчаш.
УТТ ўтказиш.
Тўғри ичак орқали текшириш.
Умумий қон ва тромбоцитлар сонини текшириш.
Қонда прогестерон миқдорини текшириш.
Гонадотроп гормонлар (ФСГ, ЛГ) консентрациясини аниқлаш.
https://t.me/qbozor_medical


Эстрогенлар узоқ вақт давомида, прогестерон оз миқдорда ажралади. Бу ҳол эндометрийда пролиферация холатини келтириб чиқаради. Гиперплазия юзага келиб, без кистали ўзгаришлар юз беради. Бу ҳол қон—томирлар ўзгаришига, некроз холатига ва қон кетиш ҳолатини юзага келтиради.

Ювенил қон кетишига ановулятор типдаги қон кетиш характерлидир, яъни фолликуллар овуляция босқичига етмай етилади. Фолликуллар шакилланади, лекин етилмай регрессияга учрайди. Атрезияланган фолликуллар эрийди ва уларда узоқ вақт фолликуляр суюқлик (кистоз атрезия) сақланади.Доимий тухумдонларда кўп атрезияланган фолликуллар тўпланади. Фолликуллардаги тўпланган гормонлар эндометрийдаги пролиферация протсессини стимуляция қилади, шунинг учун гиперплазия содир бўлади, лекин эндометрий секретор трансформацияси содир бўлмайди.

https://t.me/qbozor_medical


Касаллик ривожланаётган организмда салбий таъсирларнинг бўлиши билан боғлиқ,асосан ўткир ва сурункали инфекцион касалликлар ва интоксикациялар, (ангина, сурункали тонзиллит, грипп, ревматизм, пневмония), турмуш шароити, нотўғри овқатланиш (гиповитаминозлар), физик ва асабнинг зўриқиши, кўнгилсиз воқеалар — доимий психик жарохатлар, чарчаш ҳоллари қўрқув, чўчиш, бир пайтнинг ўзида психик ўзгаришлар, юрак, ўпка ва бошқа аъзоларнинг патологик холатлари сабаб бўлиши мумкин. Турли касалликлар ва зарарли таъсирлар организмнинг адаптацион холатларини пасайтириши, жинсий аъзоларнинг фаолиятини бузилишини, шунингдек гормонал баланс ва эндометрий холатини ўзгартиришига олиб келади. Бунда эндоген ва экзоген омиллар онтогенез даврида гипоталамус хужайраларининг рецептор фаолиятига таъсир этишига кўра унинг марказининг таъсирчанлиги ошади. Гипоталамус буҳолда гипофизга тўлиқ таъсир кўрсата олмайди, гонадотроп гормони кам ажралади. Бу ўз навбатида тухумдонда фолликуллар етилишига таъсир этиб, ановуляцияни юзага келтиради. Ювенил қон кетишида ановуляциянинг ўзига хос тури, фолликуллар атрезияси (ёрилмай қолиши) ёки кистага айланиб қолиши кузатилади.

https://t.me/qbozor_medical


Қиз болаларда бачадондан қон кетиш (Ювенил қон кетиш)
Ювенил қон кетиши балогат ёшига етган қиз болалардада бачадондан ациклик равишда қон кетиши, тухумдонлар функциясининг бузилиши билан боғлиқ ҳолат бўлиб гинекологик касалликларнинг қарийиб 10% ни ташкил этади
https://t.me/qbozor_medical


Терининг катта қисмини совуқ уриб, бутун организм сезиларли яхлаганда, жароҳатланган кишига иссиқ ванна (370С дан юқори бўлмаган) қабул қилиш тавсия этилади. Бунда бир вақтда уни массаж ва бутун танасини ишқалаш керак. Бу вақтда жароҳатланган кишига иссиқ чой ёки кофе ичириш мумкин. Тананинг совуқ урган юзасини хона ҳароратидаги сувга тўлдирилган тоғора ёки сатилга тушириш ва сувни ҳароратини аста-секин 370С га етказиш керак. Иккинчи, тўртинчи даражали совуқ урганда шикастланган тери микробларни ўлдирадиган материал билан боғлаб, жароҳатланган кишини даволаш муасасасасига олиб бориш мумкин лозим. Оғир холлатларда, агар шикастланган кишида ҳаёт аломати кўзга кўринмаса, сунъий нафас бериш тавсия этилади.

Бунда беморни иссиқ ҳудудга олиб чиқиш ва ўраш лозим;

Бемор ҳушида бўлса, иссиқ чой бериш, оғриқ кузатилганда оғриқ қолдирувчи дори бериш ва ҳаётий функцияларини назорат қилиш лозим;

Кучли совуқ уриш ҳолатларида беморни сувга солиш керак. Бунда сув бемор ҳароратидан бироз баланд бўлиши лозим ва сув ҳарорати секинлик билан 37-38‘ C даражагача кўтариш керак;

Терида пуфакчалар ҳосил бўлгач, турли компресс ва малҳамларни қўллаб бўлмайди. Бунда иккиламчи инфекция тушиши мумкин

Совуқ уриши натижасида ҳосил бўлган некрозлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволанади
https://t.me/qbozor_medical


Совуқ урганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
Саломатлик / Биласизми?A A A
Совуқ урганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
Узоқ вақт совуқ ҳавода қолиш натижасида совуқ уриш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Совуқ уришининг енгил даражасида сезувчанликнинг пасайиши, терида кўкариш ва пуфакчалар пайдо бўлса, оғир даражасида некрозлар пайдо бўлади. Некрозлар суяк тўқимасигача етиб боради

Совуқ уриши тўрт даражага бўлинади. Биринчи даражали совуқ уришда терида оқариш ва шиш кузатилади, унинг сезгирлиги камаяди. Иккинчи даражали совуқ уришнинг характерли белгилари терида ёрқин рангли суюқлик пуфаклари пайдо бўлади. Учинчи даражали совуқ уришда терини ўлиши, қонли суюқликларга тўлган пуфаклар ва тўртинчи даражали совуқ уришда барча юмшоқ тўқималарнинг ўлиши кузатилади.

Биринчи даражали совуқ уришда танани шикастланган юзаси тоза юмшоқ моддий билан қизаргунча ёки иссиқлик сезгунича ишқаланади. Сўнг терининг совуқ урган жойи одекалон ёки ароқ билан артилади ва қиздирилган микробни ўлдирадиган материал қўйиб боғланади. Совуқ урган терини қор билан ишқалаш тавсия этилмайди, бунда тери шикастланиши ва инфекцияланиши мумкин.


OKSIGENOTERAPIYA

https://t.me/qbozor_medical

kislorod bilan davolash, oksigenoterapiya — kisloroddan davo maqsadida foydalanish. Konda va toʻqimalarda kislorod yetishmasligi (qarang Gipoksiya, Gipoksemiya) bilan kechadigan nafas va qon aylanish sistemasi kasalliklari (bronxial astma, zotiljam, yurak porogi, astmasi xuruji va boshqalar)da, kamkrnlik, balandlik kasalligi, turli zaharlanishlar, shuningdek, xirurgik operatsiyalardan keyin Kislorod bilan davolash d. tavsiya etiladi. Kasalxona sharoitida kisloroddan nafas olish uchun moʻljallangan kislorod ingalyator va palatkalardan foydalaniladi. Kislorodni plevra, qorin boʻshligʻi va meʼda-ichak yoʻliga kiritish usullari ham bor (kislorodli vannalar). Kislorod bilan davolash d. koʻpincha ingalyasiya yoʻli bilan amalga oshiriladi. Turli yoʻllar bilan kiritilgan kislorod organizmda kislorod tansiqligini toʻldiribgina qolmay, uning barcha xayotiy funksiyalarini barqarorlashtiradi va qarshilik kuchini oshiradi. Tibbiyot amaliyotida, ayniqsa, gijjani tushirishda giperbarik oksigenatsiya (qarang Baroterapiya) juda qoʻl keladi.

Uy sharoitida Kislorod bilan davolash d. da kislorod yostiqdan foydalanilad
i.
https://t.me/qbozor_medical


⚡️Суньий нафас олдириш усуллари:

2 хил усули мавжуд: А) Огиздан огизга. Б) Огиздан бурунга

Бунинг учун беморни горизонтал холатда осмонга каратиб ёткизилади, бир кулни буйин тагига, иккинчисини пешонага куйиб, максимал равишда оркага эгилади, унинг пастки жаги юкорига олдинга кутарилади ва огзи очилади. Зудлик билан огиз бушлиги ва юкори нафас йуллари турли ёт жисмлар (куски, балгам, сулак, кон лахтаси, тиш синикларидан) тозаланади. Бемор огзига дока ёки даструмол куйилади ва синов тарикасида огиздан огизга бир марта пуфланади, синов нафас олдириш натижа бермаса, Сафарни учламчи усули кулланилади. Бошни оркага ташлаб эгиб, паст жагни пастга ва юкорига тортилади, бош бармок билан огиз очилади. Сунъий нафас олдиришни бошлаш ва тугаш вакти белгилаб куйилади, огизга хаво хайдаганда шикастланган беморни бурнини беркитиб турилади, катталарда 5 секундда 1 марта ёки 1 минутда 12 марта, ёш болаларда 30 марта хаво юбориш керак. Сунъий нафас олдириш самараси хаво хайдаганда кукрак кафасни кенгайиши ва пассив чикаришни пасайишидан билинади.


https://t.me/qbozor_medical


1. Кабулхонада беморни кабул килиш тартиби.

2 хил кабул булади. 1 та шошилинч булимга, 2 чиси режали . Шифокор томонидан беморни кайси булимга ёткизилиши белгилангач хамшира беморга касаллик тарихини паспорт оркали тулдиради. Касаллик тарихини расмийлаштириб булгач беморнинг гигиеник курикда утказади. Булимга чикаришдан олдин кабул булимида ювинтириб шифохона учун мулжалланган кийим кечак берилади ва булимга йуналтирилади.

2. Нечипоренко усулида пешоб йигиш техникаси.

Банка стерил ва тахорат олиш. Эрталабки сийдикнинг урта кисми олинади. Йулланма оркали лаборатория юборилади.


https://t.me/qbozor_medical


Apgar shkalasi

A – (appearance) - teri va shilliq pardalar rangini tavsiflaydi;
P (puls) – yurakning ishini baholash, ya'ni zarba;
G –(Grimace) - chaqaloqni stimulyatsiya qilish uchun javob sifatida;
A – (Activity) - bolaning faoliyati, uning mushak ohangini baholash;
R (Respiration) – nafas olish, shuningdek, refleksli qo'zg'aluvchanlik.

Vaziyatni baholash

7-10 ball - yaxshi.

3-7 ball — ba'zi reanimatsiya jarayonlari talab qilinishi mumkin.

0-3 ball - shoshilinch reanimatsiya jarayonlari talab qilinadi.

Apgarning baholashlari bolaning aqliy qobiliyatini baholash bilan hech qanday aloqasi yo'q.

🩺 Bizdan uzoqlashmang yaqinlaringizga ham ulashing kanalga ulaning:
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔰 https://t.me/qbozor_medical


Неврология
❓Инсульт нима?
✅Инсульт – бу бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида мия тўқимасининг шикастланишидир.

📌Инсультнинг икки тури бор:
🔸Ишемик(80-85% холатда)
🔸Геморрагик(15-20% холатда)

📌Ишемик инсультда бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон томирлари тромбоз (беркилиш)га учрайди. Ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.

📌Геморрагик инсультда эса бош мия тўқимасига қон қуйилади.

https://t.me/qbozor_medical


❗️❗️❗️ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ НЕГА САРҒАЯДИ???

БУ ТАБИИЙ ҲОЛМИ?

☑️Кичкинтой она қорнида эканлигида кислородни йўлдош орқали олган.Туғилгач, ҳомила кислороди ҳаводаги кислород билан алмашинди. Эски қон таначалари парчаланишга улгурмай, бола жигарида билирубин номли модда сифатида йиғилади. Айнан шу модда бола терисини сариқ рангга бўяйди.

❗️Билирубин қонда кўпайгани сайин боланинг бош териси, бўйни, кўкрак ва қорин соҳасидаги тери сарғайиб боради.

🟥Сариқликни аниқлаш учун:

❗️боланинг пешона терисига кўрсаткич бармоқ билан енгил босилади. Агар босган жой қизармай, сариқлик сақланса, албатта, шифокорга хабар берилади.

❗️сариқлик қўл ва оёқ кафтларига тарқалиши хавфли.

❗️сариқлик 3 ҳафтадан ортиқ сақланса, шу билан бирга бола инжиқ, эмишдан бош тортса, бу ҳақда албатта, болалар шифокорини хабардор қилиш лозим.

🟩Агар бола муддатига етиб туғилиб, тана вазни меъёрида бўлса, теридаги сариқлик илк ҳафтанинг охирларидаёқ ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу табиий (физиологик) сариқлик ҳисобланади. Аммо соғлом, тана вазни меъёрида туғилган, кун сайин вазн қўшиб борса-да, сариқлик 2 ҳафтадан кейин ҳам йўқолмаса, албатта, болалар шифокорига мурожаат этиш керак.

🟩Муддатдан илгари туғилган болаларда сариқлик 12-14 кунлик бўлгунича давом этиши мумкин. Негаки, уларнинг жигари тўла етилмагани сабаб,билирубинни организмдан чиқаришга бироз ожиз.

☑️Аслида, янги туғилган чақалоқларнинг ҳар 10 тадан 5-6 тасида сариқлик кузатилади. Қолганларида эса бу жараён меъёрда кечиб, бола рангига урмайди.

https://t.me/qbozor_medical




Дистрофия [дис… ва юн. trophe – овқат, озиқланиш] – ҳужайра ва тўқималарда моддалар алмашинуви бузилишининг патомофологик ва патофизиологик ифодаси; илгари дегенерация – айниш деб аталган. Дистрофия кўпгина (айниқса, яллиғланиш билан кечадиган) касалликларнинг ривожланиш негизи ҳисобланади. Инфильтрация ва шимилиш (масалан, нефрозда буйрак найчалари эпителийсига оқсил шимилиши, атеросклерозда артерияларнинг ички пардасига липоидлар шимилиши), оқсиллар синтезининг бузилиши, ёғлар ва карбонсувларнинг омилларга айланиши ёки оқсиллар ва карбонсувларнинг ёғларга айланиши (трансформация) дистрофиянинг ривожланиш механизмлардир. Бу механизмлар хилма-хил: ҳужайранинг ауторегуляцияси ферментатив жараёнларнинг ўзгариши рўй беради; овқатланиш тартибининг издан чиқиши гипоксияга олиб келади – бу кўпроқ кузатилади; овқатланишнинг эндокрин ёки нерв тизими томонидан идора этилишининг бузилиши – бу нейроген ва эндокрин дистрофияга олиб келиши мумкин. Дистрофияга асосан ҳужайра ҳамда ҳужайрааро трофиканинг бузилиши, қон ва лимфа айланиши ёки иннервациянинг издан чиқиши, Гипоксия, инфекция, интокскация, гормонлар ва ферментлар балансининг ўзгариши ҳамда ирсий омиллар сабаб бўлади. Дистрофияда моддалар алмашинуви ўзгариб, айниган, парчаланиб улгурмаган моддалар ҳужайралар ва ҳужайралараро сатҳ ҳамда тўқималарда тўпланиб қолади. Моддалар алмашинувининг қайси тури кўпроқ бузилганига қараб оқсил, ёғ, карбонсув ва минерал дистрофияси фарқ қилинади.
Оқсил дистрофияси (диспротеионоз)да ҳужайралар ёки ҳужайралараро сатҳларга нотўғри ситезланган оқсилларнинг патологик шакллари, тўқиманинг тузилишига кирадиган оксилнинг парчаланиши, баъзан оқсил физик-кимёвий хусусиятларининг ўзгариши (гиалиноз, амлоидоз ва бошқа(лар)) натижасида организмда оқсил тўпланади.
Ё ғ дистрофияси (липидоз)да ёғ деполаридаги ёғ камаяди ёки кўпаяди, одатда, аслида липидлар бўлмайдиган жойларда ҳам улар пайдо бўлади, ҳужайра ва тўқималардаги липидлар миқдори ниҳоятда камайиши озғинлик (кахексия)га, ёғ захирасининг ортиб кетиши семиришга, ёғ босишга олиб келади.
Карбонсув дистрофияси гликоген ва мукоплисахаридпар ҳосил бўлиши балансининг бузилиши билан кечади (бу ҳолат қандли диабетт яққол кўринади).
Минерал Д. сида калий, кальций, темир ва бошқа(лар) алмашинуви бузилади. Касаллик аломатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиб қунт билан даволаниш тавсия этилади (яна қ. Алиментар дистрофия)

https://t.me/qbozor_medical


Қуйидаги холатларда жарохатларга хирургик чок қуйилади.

- жарохатлар КАТТА бу‌лганда ,унга ишлов берилгандан су‌нг , яқинлаштирувчи чок қу‌йилади.

- косметик ку‌рсатма бу‌йича ( тананинг юз қисмига жарохат етказилганда)

- агар жарохат жойидан қон кетаётган бу‌лса ,қонни ту‌хтатиш мақсадида томирлар тикилади.

Биринчи тиббий ёрдам ку‌рсатилагандан су‌нг жабрланган шахс ту‌ғрисида худудий ДСЭНМ га телефон орқали ,кейинчалик( 12 соат мобайнида), у‌рнатилган тартибда шошилинч хабарнома ( шакл- 058 /х) берилади.

- Жарохатланган шахс антирабик ёрдам олиш учун травматология ( хирургия) бу‌лимига ёки пунктига йу‌лланма билан юборилади( Жарохатланган шахс қишлоқ жойларида бу‌лган холларда , " тез тиббий ёрдам хизмати" орқали жу‌натилади.


https://t.me/qbozor_medical


Тоифа саволларида бор.

У‌з -н Рес-си ССВ нинг 37 сонли буйругининг 1- иловасига кутуриш касаллиги киритилган.

20% совунли эритмани тайёрлаш ва жарохатга ишлов бериш.

Ху‌жалик совуни майдаланиб ,20 граммдан у‌лчанади ва қадоқланади, 100 граммлик идишга 20 гр майдаланган совун солиниб ,80 мл дистилланган ёки қайнатиб совутилган сув солинади ,идишдаги совун эригунча чайқалади ,идишни оғзи мустахкам ёпилади. Ушбу тайёрланган 20% совун эритмаси хона хароратида 1ойгача сақланиши мумкин.

Жарохат дастлаб оқар сувда яхшилаб ювилади, су‌нгра катта ( 50 мл) шприц Билан совунли эритма идишдан олинади, жарохат 2-3 дақиқа давомида эритма Билан яхшилаб ювилади ва салфетка ёрдамида қуритилади ,кейин жарохат атрофи 70 % спирт билан ишлов берилади ,стерил боғлам ку‌йилади.

Хайвон етказган жарохатларни 3 кун давомида кесиш ва тикиш мумкин эмас.

https://t.me/qbozor_medical

20 last posts shown.