Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини қадрлайлик
Ҳозиргина Қарши шаҳрининг Ислом Каримов кўчасидаги бекатлардан бирида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорнинг сигаретани чекиб, кўчага ташлаган пайти шаҳар ҳокими буни кўриб қолиб, унга танбеҳ берганига гувоҳ бўлдим.
«Нимага атрофингни ўзингни тадбиркорлигингдан чиққан чиқиндидан тозаламайсан, чиқинди ташлайдиган 2 та урна ўрнатиш қийинми, 4 дона гул экишчи? Ободонлаштириш ходимлари сизга қул эмас», дея тадбиркорга жон куйдириб тушунтирди шаҳар ҳокими.
Биз ҳам минг марта ёзганмиз. Қарши шаҳри бизнинг уйимиз. Уни озода сақлаш нафақат Ободонлаштириш ходимларини иши, биз ва шаҳар меҳмонларини ҳам вазифасига киради. Бор йўғи қиладиган ишимиз, чиқиндини кўчага ташламаслик. Бу катта фаросат ва машаққат талаб қиладиган иш эмас. Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини ҳам қадрига етайлик.
https://t.me/qarshiliklar