Бир гиёҳ бўлурман, кўнглинга элт, эк,
Унай ҳаёлларинг соҳилларида.
Қалбинг қоясининг қизғалдоғидек,
Бағринга бош қўйиб тинай осуда!
Ишқдан масрур бўлиб кўкларга бўйла,
Булутлар пойинга ураверсин бош.
Мени сен розиман, чашма деб ўйла,
Юзимда аксила рақс тушсин Қуёш!
Яна шамолларни тулпор қилиб мин,
Изингдан эргашган чангдек сочилай.
Сен фақат фазога, кўкларга талпин,
Самолар сарҳатин кўксинга илай!
Юзларинг тўлин ой тимсолида жо,
Кўзларинг қаро тун рангидан ҳам тим.
Менга қанча умр берса ҳам Худо,
Умринг тилаш билан ўтсин ҳаётим.
Малика Тавфиқ
Унай ҳаёлларинг соҳилларида.
Қалбинг қоясининг қизғалдоғидек,
Бағринга бош қўйиб тинай осуда!
Ишқдан масрур бўлиб кўкларга бўйла,
Булутлар пойинга ураверсин бош.
Мени сен розиман, чашма деб ўйла,
Юзимда аксила рақс тушсин Қуёш!
Яна шамолларни тулпор қилиб мин,
Изингдан эргашган чангдек сочилай.
Сен фақат фазога, кўкларга талпин,
Самолар сарҳатин кўксинга илай!
Юзларинг тўлин ой тимсолида жо,
Кўзларинг қаро тун рангидан ҳам тим.
Менга қанча умр берса ҳам Худо,
Умринг тилаш билан ўтсин ҳаётим.
Малика Тавфиқ