🌹Калбимдасан🌹


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


!͜͡𒈔͜͡ ҚАЛБИМДАСАН𒈔͜͡

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Мактабни битирганда;
Кўп пул топганда;
Фарзандли бўлганда;
Болалар алоҳида оила бўлганда;
Иш топганда;
Оила қурганда;
Жума оқшомда;
Якшанба тонгида;
Янги автомашина ёки уй олганда;
Кредитлардан қутулганда;
Баҳорда; Кузда; Қишда;
Маош олинадиган кунда;
Пенсияга чиққанда;
Вафот этганда....

Бахт — манзил эмас, манзилга томон борувчи йўлдир... Умримиз эса ЙЎЛОВЧИЛИКдир...


БАХТГА навбат борми?

Ким охирги?
Сиздан кейин мен!

Ўзимгамас!

Ота меҳрини кўрмай, ўсаётган тирик етим гўдакларга бир чимдим.

Она кабрига бориб:
"Нега бизни ташлаб кетдингиз"
Дея йигланётган ёш мургак калблар хакки учун Бир чимдим олардим...


Forward from: ❀❤️❀ ОИЛА ❀❤️❀
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ ИШГА ОЛАМИЗ, ИШ ҚИДИРАЯБСИЗМИ?

✔️Мен сизларни даромадли ишга таклиф қиламан

💁🏻‍♀Уйда ӯтирган ҳолда онлайн Пул Ишлашни таклиф қиламан

💸ОЙЛИК МАОШ
5-10 МИЛЛИОНГАЧА ✅

🎁Ҳар ойда 2 марта совғалар, жамоамизга қӯшилинг
👇👇
@ersagdilya7
☎️
+99890-832-90-11

Дилфуза Худойбердийва ерсаг карпаратсияси лидири 🏆🏆

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

👉
https://t.me/rasul0_9
https://t.me/rasul0_9
https://t.me/rasul0_9


Forward from: ❀❤️❀ ОИЛА ❀❤️❀
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Совишга улгурмай еб қуясиз😋 Витаминларга бой дангасалар учун Таом

Баҳорий кўк сомса, мазаси жуда зўр, бугуноқ қилиб кўринг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉
@Ayollar_kanallari


Forward from: ❀❤️❀ ОИЛА ❀❤️❀
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☕️☕️ Қайноққина қахвадан олинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉
@Ayollar_kanallari


Forward from: ❀❤️❀ ОИЛА ❀❤️❀
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ

ХАЙРЛИ ТОНГ!
📿

🕌Бугун 14 апрель,
Душанба!
+26°
🌧

🍃
🌹🌿Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин..
Синов имтихонларидан офият ила ўтказсин...

•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉
@Ayollar_kanallari




Жонингиз озор чекмасин бегим,
Жонингиз оғриса, оғрийди дилим.
Сизга дуодадир  хокисор жоним,
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.

Вужудим хавотир, сизни кўрмаса,
Нетай ишқингизда девона бўлса.
Васлингиз соғиниб, сарсона ўзим
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.

Сизга ошиқлигим, ўткинчи эмас,
Биздек ошиқлар эртакда бўлмас.
Эй, қалбим ороми,ҳузури дилим,
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.

Муаллифига рахмат...




Булбулдай сайраса ҳам,
Миянгни қайраса ҳам,
Тинмасдан жавраса ҳам
Хотиннинг бори яхши.

Тилло зирак тақса ҳам,
Бошда ёнғоқ чақса ҳам,
Чўнтагингни қоқса ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Йиғласа ҳам кулса ҳам,
Сирларингни билса ҳам,
Терговчилик қилса ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Бор йўғингдан қилмас ор,
Қадрингни қилмайди хор,
Уйда текин хизматкор,
Хотиннинг бори яхши.
 
Уйда бўлмаса бир дам,
Хотиринг бўлмайди жам,
Топилмас пайпоғинг ҳам,
Хотиннинг бори яхши.

Чин бахтни қучолмайсан,
Кўкларга учолмайсан,
Чой дамлаб ичолмайсан.
Хотиннинг бори яхши.

Ҳазил шеър битдим кеча,
Муболағаси  ,, Жича,"
У чиндан қиролича,
Хотиннинг бори яхши

Муаллифига рахмат...


БОҚИМАНДАЛИК

Бир бой киши ҳар ойда бир тиланчига 1000 $ берар эди бу ҳолат узоқ вақт давом этди. Бир куни у тиланчига 750 $ берди. Тиланчи бунга ҳайрон бўлди, лекин ўз-ўзига: "750 $ ҳам йўқдан кўра яхшироқ", деб мулоҳаза қилди ва ҳеч нарса демади.

Бир оз вақт ўтгач, бой киши тиланчига 500 $ берди. Тиланчи ҳайрон бўлиб, бой кишига: "Сиз менга илгари 1000 $ берар эдингиз, кейин 750 $ бўлди. Энди 500 $ бера бошладингиз, сабабини билсам бўладими?" деб сўради.

Бой деди: "Илгари барча фарзандларим ёш эди, шунинг учун сенга 1000 $ берардим. Кейин қизим катта бўлиб университетга кирди. Университет ҳаражатлари юқори; шунинг учун сенга 750 $ бера бошладим. Энди иккинчи ўғлим ҳам университетга кирди ва ҳаражатлар яна ошди, шунинг учун сенга 500 $ бераяпман".

Тиланчи: "Нечта фарзандингиз бор?" деб сўради. Бой: "4 та" деб жавоб берди. Тиланчи: "Энди сиз уларни барчасини менинг ҳисобимдан ўқитасизми?!" деб юборди ҳайратини яшира олмай.

Хулоса: Кўмак, боқимандаликка олиб келмаслиги керак!




Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.
Хаёт бу - ёмғир.
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин...


Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди...
Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда: гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан!

- Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос...

Аёл: - Нега? - деб сўрабди...

- Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос...




🌹Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди.  Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди...
Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда:  гуллар,  минбарлар,  дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан!
🍃
- Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос...

🥀Аёл: - Нега? - деб  сўрабди...

- Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос...


ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ

Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл,
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,
Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл,
Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,
Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл,
Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,
Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

Мавлоно Жалолиддин Румий




Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан из қолдиради...


Мавлоно Румий
         


Ҳамма соғиниб кутган😍😍😍...

20 last posts shown.