ЁМОН БЎЛДИДА
Бечора юракка дардлар тўлдида,
Орзулар сўлдида, умид ўлдида...
Майлига кўнаман исёнсиз бироқ,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Муҳаббат гулзори, қалбим озори,
Бизга ғирром қилди тақдир бозори...
Кўзимнинг ўнгида ишқим мозори,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Ерга туширмайман кўзимдан ёшни,
Гар тушса парчалар энг қаттиқ тошни.
Аламим куйдириб қўяр қуёшни,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Қалам қоши ёйлик, гул ҳусни ойлик,
Қандоқ гўзал эдинг, қандоқ чиройлик...
Ёт уйда келинсан энди биройлик,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Энди бегонамиз, энди етти ёт,
Энди муҳаббатдан айтилмас баёт...
Шу экан пешона, шу экан ҳаёт,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Қўлимда суратинг, ёдимда бари,
Ўтмишлар ҳаёлдан кетмайди нари.
Эслайман унитай деганим сари,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️
Бечора юракка дардлар тўлдида,
Орзулар сўлдида, умид ўлдида...
Майлига кўнаман исёнсиз бироқ,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Муҳаббат гулзори, қалбим озори,
Бизга ғирром қилди тақдир бозори...
Кўзимнинг ўнгида ишқим мозори,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Ерга туширмайман кўзимдан ёшни,
Гар тушса парчалар энг қаттиқ тошни.
Аламим куйдириб қўяр қуёшни,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Қалам қоши ёйлик, гул ҳусни ойлик,
Қандоқ гўзал эдинг, қандоқ чиройлик...
Ёт уйда келинсан энди биройлик,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Энди бегонамиз, энди етти ёт,
Энди муҳаббатдан айтилмас баёт...
Шу экан пешона, шу экан ҳаёт,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
Қўлимда суратинг, ёдимда бари,
Ўтмишлар ҳаёлдан кетмайди нари.
Эслайман унитай деганим сари,
Сени йўқотганим ёмон бўлдида.
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️