#MEHR_ZANJIRI
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#Fasl_2
#No_11
Меҳмонлар уйга келганда ҳамма нарса бадастир эди.
Келинни қариндошлари ўрнидан турганди ҳамки Шахруза жилмайди.
-Сизларга уйни ўзим кўрсатаман!
Шахруза бир чеккасидан уйларни кўрсатаркан бир қариндоши сўради
-Сизлар алоҳида чиққанмисиз?
Шахруза жилмайди.
-Йўқ нега экан? Бу уй ака-укага қурилганку..
Қариндошлар бир-бири билан кўз уруштириб қўйди.
Келинни онаси эса орқадан Шахрузага ёвқараш қилиб қўйди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Идишларни юваётган Шахруза шип-шип қадам товушларини эшитиб ўтмиш ёдга тушди.Бу сафар қўрқмайди..шошма ё туш кўрябдими?
Тез-тез юриб ошхона эшигини очди.Остонада турган Санжар аёлига шошиб қаради.
-Қаердан билдинг келаётганимни?
Шахруза эрини юзини тортди.Тирик..ўзини терисини ушлади.Оғриқ сезяпти..
-Нима қилябсан?-деди Санжар ҳайрон бўлиб.
-Ўзингиз нима қилябсиз ярим кечаси?
Санжар сочларини бармоқлари билан силаркан
-сендан ҳабар олгани чиққандим..-деди аёлига қараб.
Шахруза кўзларини юмиб очди.Ахир тушида рўй берганди..бўлмаса Санжар ундан хавотир олармиди? Ҳеч қачон!
Кўзларини очганда эри унга яқин туриб олганди.
-Нима қилябсан?
Шахруза кулди.
-йўқ ростан бу туш эмас!
Санжар синчиков боқди.
-нима туш эмас?
-Сиз..-деди Шахруза кулиб сўнг ичкарига бошлади-киринг..
Санжар ошхонага кириб олмага қараётганда Шахруза битта тишлаб узатди
-олинг!
Санжар ҳайрати ортиб жилмайди.
-Қаердан билдинг?-дея олмани тишларкан идишларга қаради-булар жуда кўпку..қачон ювиб бўласан?
Шахруза елка қисди.
-билмасам..
-юр ухлаймиз..-деди Санжар керишиб.
-ухлайверинг!-деди Шахруза илмоқли қилиб.
-қўрқаман..-деди Санжар олмани аёлига бериб-бир ўзим ухлашдан..
Шахруза кулиб олмани тишлади.
-унда шу ерда ўтиринг..
Санжар атрофга қараб тарелкани бир чеккага олди.
-шунча уй тўла хотин ювиб ташлаб ухласа бўлмасмиди?
-жониммм...-деди Шахруза эркаланиб.Санжар қолган тарелкани тутган жойида қотиб қолди..
-укангиз уйландику..энди биз ҳам..
Санжар тарелкани қўйиб аёлига қаради.
-Ҳозир нима дединг?
Шахруза қошларини тепага кўтарди.
-нима дедим?
-ҳозиррр..-деди Санжар жилмайиб қошини учираркан.
-укангиз уйландику дедим..
-йўқ ундан олдин!-деди Санжар сирли жилмайиб унга яқин бораркан..
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️