ХАЙР ФЕВРАЛЬ - АССАЛОМ БАҲОР...
Мана эшик тақиллатар март,
Қиру адир, боғу роғ маҳтал.
Ичи заҳил, кўнгли тўла дард,
Кетиб борар кайвони февраль...
Ундан мерос рутубат, оғриқ,
Яхли, намли, димиққан ҳаво.
Елкасига опичиб соғлик,
Келаётир баҳорий наво...
Дала ухлар ёнбошлаб ётиб,
Ҳали борлиқ карахт - мудроқда.
Бодомларни аста уйғотиб,
Янгиланиш кириб келмоқда...
Оғир дардни енггандай кўнгил,
Муз бағрида эригандай қор.
Шавқи ортиб садо берар дил:
"Хайр февраль,
Ассалом, баҳор!.."
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️
Мана эшик тақиллатар март,
Қиру адир, боғу роғ маҳтал.
Ичи заҳил, кўнгли тўла дард,
Кетиб борар кайвони февраль...
Ундан мерос рутубат, оғриқ,
Яхли, намли, димиққан ҳаво.
Елкасига опичиб соғлик,
Келаётир баҳорий наво...
Дала ухлар ёнбошлаб ётиб,
Ҳали борлиқ карахт - мудроқда.
Бодомларни аста уйғотиб,
Янгиланиш кириб келмоқда...
Оғир дардни енггандай кўнгил,
Муз бағрида эригандай қор.
Шавқи ортиб садо берар дил:
"Хайр февраль,
Ассалом, баҳор!.."
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️