PSIXOLOGIYA: Mental Balance


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Psychology


Ushbu kanalda: Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz mumkin.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳар бир инсон ичида, озгина бўлсада, ёлғизлик ҳисси мавжуд. Психологияда бу Экзистенциал бўшлиқ деб номланади.
Ушбу ёлғизлик ҳисси, гоҳ-гоҳида ва билинар-билинмас, инсонга ўзини борлигини билдириб туради.
Бу билан, бир кун барибир ҳамма "ёлғиз қолиши" дан хабар бериб туради...


Ҳеч бир инсон, ҳеч қачон, атайлаб касал бўлишликни танламайди. Ёки фалон касаллик тури билан касалланаман, пистон касаллик билан эса йўқ деб, танлов қилолмайди.
Аммо инсон кутувлар, хафагарчиликлар ва улар ортидан келадиган депрессия ҳамда сурункали стрессларни танлаши мумкин.
Ўз навбатида, ушбу стресс ва депрессиялар, инсон учун касалликни танлаб бериши аниқ...

https://t.me/psixologiyamentalbalance


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Магар, ота-она бир-бирига меҳрли бўлса, фарзанд иккисига меҳрли бўлади.
Агар, бир-бири билан доим уруш ҳолатида бўлиб, нафратда юрса, фарзанд иккисидан бирини танлашга мажбур бўлади.
Яъни, иккисидан бири бола учун, нисбатан қадрлироқ бўлади...


22 - НОЯБРЬ ХАЛҚАРО ПСИХОЛОГЛАР КУНИ ! ! !

Барча ҳамкасбларимни ушбу байрам билан табриклайман!

Психолог касби қийин аммо керак ва зарур касблардан биридир.
Ҳақиқий психолог одамларга қўрқув, хавотирлик, нафратлардан халос бўлиб, қалб хотиржамлигига эришишга ёрдам беради. Қолаверса, мижозларни кутувлар ва хафагарчиликларга боғланиб қолишликдан чиқариб, ўз кучига ишонган, мустақил қарор ва ҳаракат қиладиган инсон бўлишлигига ёрдам берадилар.

Ҳурматли ҳамкасблар, сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ғайрат ва омад тилайман. Илмингиз янада зиёда бўлсин🕊


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ🕊

Аллоҳ барчамизни жума кунининг хайр ва барокатлари ила сийласин🤲🤲🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин
🌷🌷🌷


АЖИБ...

Эътибор берганмисиз, нимагадир навбатда турганда, ортингизда турган одам ҳудди навбати тез келиб қоладигандек, ортингиздан тиқилиб келаверади ёки бироз олдинга ўтиб олади.

Аслида бундай одамларнинг аксарияти, психологик жиҳатдан бошқаларга боғланиб яшашга мойил инсонлар бўлиб, оммага қўшилиб кетишга онгсиз интиладилар...

https://t.me/psixologiyamentalbalance


Адабий асарларнинг аксарияти, қаҳрамоннинг азоб чекишига асосланади.

Психологик жиҳатдан ё муаллиф азоб чекади, ё асар қаҳрамони ёки асарни ўқиётган инсон азоб чекади.
Магар учаловси азоб чекса, ўша китоб дурдона (шедевр) асар ҳисобланади...


https://t.me/psixologiyamentalbalance


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Психологик чегаралар бузилгани учун, тана чегаралари бузилганлар кўпаймоқда.
Тана чегараларининг бузилиши борган сари ошкор бўлиб, кўчага чиқиб кетади дегани бежиз эмас шекилли...


ЯНА МУЛОҲАЗА...

Ажиб...

Ота-она: "болам яхши инсон бўлсин, яхши яшасин" деб, кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, фарзандини катта қилади.
Асаблари тамом бўлиб, айримлари жисмоний толиқиб меҳнат қилиб, боқади.

Фарзанди катта бўлгандан кейин, психологга бориб, "кечириш техникаси" ёрдамида ота-онасини кечиради...

Ажиб а ? ? ?

Мазкур мулоҳазамиз ичида, ҳам ота-онага, ҳам фарзандлар учун хабаримиз бор. Мулоҳаза юритиб, хабарни ўқиб олинг...


#https://t.me/psixologiyamentalbalance


ҲАР БИР КУНИМИЗ ГЎЗАЛ, ЯХШИ ВА БИЗ КУТГАНДЕК БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН.

АММО ҲАР БИР КУНИМИЗДА КАМИДА БИТТА ХАЙР АЛБАТТА БОР.


КИМ ЎША ХАЙРНИ ТОПСА САОДАТЛИДИР...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ўзини яхши кўриш, жуда ғаройиб нарса...

Гоҳида ўзини яхши кўриш бу - химияга тўла, зарарли ширинликни сотиб олиб, мазза қилиб ейиш...

Гоҳида, ўзини яхши кўриш бу - химияга тўла, зарарли ширинликни сотиб олмасдан, ўз саломатлигини ҳимоя қилишдир...

Олтин ўрталикни топаверасиз...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Аёлига доимий равишда жисмоний ва психологик зўравонлик қилаверадиган эркак қандай инсон???

Барча нарсаларни назоратга олишга ва бошқа одам (бу ҳолатда хотини) ҳисобига ўз-ўзини тасдиқлашга интилган инсондир.

Барака топгур тушунмидики, тасдиқ олмоқчи бўлган одамини ўзи, қурбон позициясидан чиқолмаган, тасдиқ топмаган одам сифатида, уни зўравонлигига чидаб ўтирган бўлса...


#https://t.me/psixologiyamentalbalance


Психотерапевтимни таъкидлашича, ёғочда ҳеч қанақа туяқушлар кўринмасмуш. Аммо ишга келиб, ёғочга қарасам, барибир кўринвоти...
Сиз соғломмисиз? Сизга кўринмаяптими?


#Ҳазил


ПСИХОТИПЛАР БЕРКИНМАЧОҚ ЎЙНАСА...

Шизоид - уни ҳеч ким тополмаслигига умид қилиб беркинади.

Нарцисс - уни тезда топиб, қайтишини ялиниб сўрашлигини истаб беркинади.

Невротик эса - ҳаммани излаб топади...


Авваллари: "мен ухлашга кетдим" деса, тўшакка бориб, росмана ухлашарди.
Ҳозир: аксарият одамлар "ухлашга кетдим" деб, тўшакда телефон титишни бошлашади.
Ҳа... телефон катталар учун эртакчи она бўлди чоғи🙃...


АЖИБ...

Бирор жойга борганингда, сен сочларингни тўғирлайверасан, тақинчоғинг ёки соатингни ушлаб, қимирлатаверасан, гоҳ-гоҳида лабингни тишлайверасан ва ҳ.к.з.
Атрофдагилар сузилаверадиган, суюқ, қитмирми деб, ўйлайди...
Аммо сенда шунчаки СДВГ (диққат ва гиперактивлик танқислиги синдроми) бор. Ва сен, бир жойда тинч ўтиролмайсан...


Ҳар дарднинг шифосини берсин🤲


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсон ўзини англаши, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини тушуниши жуда муҳим.
Айнан шу англаш ва тушунишлари орқали, шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиши мумкин.
Акс ҳолда, ўзини англамаган, ўз эҳтиёжларини тушунмаган инсон, бошқалар билан доим муаммо ва зиддиятларда бўлаверади. На ўзида, на оиласида ва на ишида ҳаловат бўлмайди...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Магар, икки бир-бирига зид бўлган психологик травмага эга инсон турмуш қурса, кўп холларда, бесабаб ва англанилмаган ички норозилик ўзини намоён этади.
Мазкур англанилмаган норозилик, жанжал ва низо кўринишида ташқарига чиқиши ёки депрессия, апатия, ҳиссизлик ва хиёнат сифатида ичкарида яъни яширин кечиши мумкин..


Китоб учун миннатдормиз.
Аллоҳ илмингиз янада зиёда айласин
🤲


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Уят ва айбдорлик ҳиссини, инсондан тўлиқ йўқотишга ҳаракат қиладиган "мутахассислар" !!!
Уят ва айбдорлик инсон учун муҳим психологик безак саналади.
Агар уят олиб ташланса, уятсиз бўлади. Айбдорлик ҳисси олиб ташланса, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, қилган иши учун жавобгарлик ва маъсулият ҳис этмайдиган жоҳил бўлади.
Аслида уят ва айбдорлик, инсонни шахслараро муносабатларида ўзини ва ўзгаларни чегарасини таниб олиши ҳамда қабул қилишида муҳим аҳамият касб этади.
Айбдорлик бизга бошқа одамга озор берганимиз ва бунинг учун жазо борлигидан хабар беради.
Уят бизга, инсонлар билан нақадар яқин ва узоқлигимизни белгилаб, очиқлик ёки ёпиқлик ҳаддимизни хабарчиси бўлади.
Уят, аҳлоқимизнинг нишонасидир...

Илтимос, уят ва тортинчоқликни адаштирманг!!!

20 last posts shown.