«ПсихоБлог»


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман
Мурожаат учун
@alteregobro

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Суҳбатларнинг бирида шундай савол тушди:

– Устоз, травмасиз инсон мавжудми?

– Йўқ, травма ҳаммада бор. Фақат ҳар биримизда турли даражада травма мавжуд. Кимдадир кўп, кимдадир кам. Кимлардир травмаларини ўзи енга олади, кимлардир эса ёрдамга муҳтож бўлади.

Психолог Карл Юнг "Инсон психотерапияга бориши учун ота-онасининг бўлиши етарли", -деган гапи бор эди. Ота-онаси бўлганлар ҳам психотерапияга эҳтиёжманд бўлса, ота-онасиз ўсганларни тасаввур қилаверинг энди.

Келинг, бир фикрий эксперимент ўтказамиз: Мен сизни бир тарсаки урдим дейлик. Эҳтимолий реакциянгиз кўз ёш тўкиш ёки ўз ҳуқуқини билган фуқаро сифатида мени судга бериб яхшигина маънавий зарар ундириш бўлади. Иккинчи вариант орқали қайсидир маънода қасд оласиз. Психологик дискомфортдан қутилиб, кўнглиз жойига тушади. Ва бу энг оқилона йўл.

Бу билан нима демоқчиман.

Травмасини енгиб чиққанлар бу шахсиятини чиниқтирган, травмаларига қоқилиб қолмаган кишилардир. Менда травма бор дея ҳар ёққа кўз ёш қилмай, балки, ҳаётдан маънавий зарарни бирор соҳада омадга эришиш орқали қасд олувчи кишилардир. Шу орқали ўз травмаларини компенсация қилишади.

@psixobloguz


Фарзандингизга мактуб тайёрланг

Йилига бир марта фарзандингизга хат ёзинг. Бу хатни у катта бўлганида ўқийди. Унга шу йил давомида бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни, қийинчиликлар ва ҳурсандчиликларни, сизнинг ва унинг ҳаётида муҳим бўлган нарсаларни, келажак ҳақидаги ўй-фикрларингизни ва бошқаларни сўзлаб беринг.

Хатга расмлар, табрик хатлари, қисқа ёзувлар ва вақт ўтиши билан йўқолиб кетиши мумкин бўлган бошқа эсдалик нарсаларни ҳам қўшинг. Албатта, уни қанчалик яхши кўришингизни айтишни унутманг.

Папкага солиб, кўп йилларга олиб қўйинг. Ҳар йили шундай қилинг. Фарзандингиз вояга етган куни унга шу папкани совға қилинг. Бу унинг учун ота-она меҳри ва болалик хотираларининг бебаҳо хазинасига айланади.
Ҳақиқий мўжиза!

@psixobloguz


Интилганга — толе ёр. Бахт бахтлини топар, бебахтлик бебахтни. Бетолеман деб ўзингизни ишонтирдингизми, тамом — бетолесиз. Ҳеч ким сизга даво бўлолмайди. Хуштолеман, деб ўзингизни ишонтирсангиз — хуштолесиз. Киши бахтли яшаш имконига доимо эга, бироқ ҳамма гап ўзида, руҳиятида. Ёрман десангиз дунё сизга — ёр. Ёвман десангиз дунё сизга — ёв. Истакларимизга ҳаёт бефарқ. Демак, ситамгар ҳам ўзингизга ўзингиз, халоскор ҳам ўзингизга ўзингиз.

Виктор Алимасов

@psixobloguz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гуманист психологлар шуни таъкидлашдики, қийин вазиятга тушиб қолган одам тезда ундан чиқиб кетишни хоҳламайди - у кимдир унинг гапларини тинглашини ва қўрқуву ташвишларига ҳамдард бўлишини истайди. Тасаввур қилинг, янги бошлиқ тажрибангизни қадрламагани ва ҳамма нарсани ўз кўрсатмаси бўйича бажаришни талаб қилгани сабабли ишда доимий зўриқиш бор. Айниқса нохуш кунлардан биридан сўнг телефонни олиб, дўстингизга қўнғироқ қиласиз. Аммо дўстингизнинг сизга на вақти, на кучи бор, шунинг учун у гапингизни бўлиб, дарҳол муаммонгизни ҳал қилишга уринади: "Хўп, тушундим. Дўстим, икки йўлинг бор: ё ишдан кетасан, ё айтганини қиласан. Сенинг ўрнингда бўлганимда ишдан кетган бўлардим." Бироқ бу ёрдам бермаса керак. Ҳақиқий дўст сабр қилган ва маслаҳат беришга шошилмаган бўларди. У шикоятларингизни тинглаган ва хавотирларингиз ҳамда зиддиятли ҳис-туйғуларингиз тинчлангунча кутган бўларди.

Ювал Ноа Ҳарари. Хомо Деус

@psixobloguz

PS: ушбу китобдаги парча қуйидаги видеони эслатиб юборди👇🏻


Блогимнинг йиллик статистикаси.

Блогимни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман!


Фэйсбукда бир қизнинг постини ўқидим. Ўзининг кечинмаларини ёзибди. Ҳар бир инсон учун рефлексия жуда муҳим нарса.

Рефлексия - бу инсоннинг ўз фикрлари ва ҳиссиётларини, хулқ-атвори ва кайфиятини, характери, мойилликлари ва шахсий хусусиятларини, қадриятлари, истаклари ва ички интилишларини кузатиш ҳамда таҳлил қилиш қобилиятидир. Шунингдек, ўз-ўзини таҳлил қилиш натижасида келган хулосаларга мувофиқ ўз хулқ-атворини мослаштиришдир.


Постни ўқиш учун👇
https://www.facebook.com/share/p/WkVK88Md8UYUWuut/


#мутолаа

Оилавий қадриятлар ҳақидаги баҳслар

Сўнгги бир неча ўн йилликда юз берган ўзгаришларга назар ташлаб, оилавий қадриятлар тарафдорлари: "Оила ҳалок бўлмоқда!" дея хитоб қилишади. Улар жинсий ҳаётга нисбатан либерал ва очиқроқ муносабат, ажралишлар сонининг доимий ўсиши ҳамда оилавий бурчга оид эскирган қарашларни рад қилиб, шахсий бахтни излашни назарда тутишади.

Улар оиланинг маънавий руҳини тиклаш зарур, деб таъкидлашади. Анъанавий оилани қайта тиклаш керак, чунки у бизнинг кўпчилигимиз тушиб қолган чигал муносабатлар тармоғига қараганда анча барқарор ва тартибли эди, дейишади.

«Йўқ! Оила ҳалок бўлаяпти деб ўйлайсиз. Аслида у шунчаки ўзгармоқда. Биз ҳаммани бир қолипга солиш ўрнига, оила шакллари ва жинсий ҳаёт турларининг хилма-хиллигини фаол қўллаб-қувватлашимиз керак» дея эътироз билдиради танқидчилар.

Хўш, ким ҳақ? Эҳтимол, ҳар иккала нуқтаи назарга танқидий ёндашиш лозимдир. Анъанавий оилага қайтиш - бу ечим эмас. Гап шундаки, юқорида тушунтирилганидек, анъанавий оила одатда тасаввур қилинганидек ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, ёки ўтмишда оилаларда бугунги оилаларга намуна бўлишга тўсқинлик қиладиган жуда кўп қийинчиликлар бўлган.

Аслида, никоҳ ва оиланинг аввалги шаклларини ўзгартиришга олиб келган ижтимоий ўзгаришлар аксарият ҳолларда қайтариб бўлмайди. Аёлларнинг кўпчилиги ўзлари чиқиб кетган уй-рўзғор ҳаётига қайтмайдилар. Бугунги кунда жинсий шериклик ва никоҳ, улар яхшилашган ёки ёмонлашганидан қатъи назар, аввалгиларга ўхшамайди. Шахсий ва оилавий ҳаётимизда ҳиссий алоқалар, аниқроғи, муносабатларни фаол равишда шакллантириш ва сақлаш марказий ўрин эгаллади.

Биз нимага келамиз? Ажралишлар даражаси ўсишдан тўхтаб, доимий кўрсаткичга етиши мумкин, лекин пасаймайди. Ажралишлар даражасининг барча ўлчовлари маълум даражада тахминий, аммо олдинги тенденцияларга асосланиб, бугунги кунда тузилаётган никоҳларнинг тахминан 60 фоизи ажралиш билан тугаши мумкин деб айтиш мумкин.

Энтони Гидденс. Социология.

@psixobloguz


Тил ғийбатлашишга эҳтиёж натижасида туғилган.

Homo sapiens – ижтимоий жонзот. Биз ўзаро муносабат сабабли кўпаямиз ва омон қоламиз. Одамларга шер ва бизонлар қаерда югураётганини билиш етарли эмас, балки қабилада ким кимни ёмон кўриши, ким ким билан ётиши, кимга ишонишу ишониб бўлмаслигини аниқлаш муҳимроқ.

Гарчи инсоннинг ғийбатга мойиллиги қораланса-да, у катта жамоалар ичида муносабат ўрнатишда ўта муҳим. 70 минг йил илгари сапиенслар эгаллаган янги лингвистик малакалар уларга соатлаб ғийбатлашиш имконини берган. Ким ишонч қозона олади, ким эса йўқлиги ҳақидаги ишончли ахборот кичик гуруҳларни катталарига бирлашишига ёрдам берган.
Оқибатда сапиенсларда янада мураккаброқ ва жипсроқ ҳамкорлик ривожланган.

Ғийбат назарияси ҳазилдек туюлиши мумкин, бироқ кўплаб тадқиқотлар буни тасдиқлайди. Ҳаттоки ҳозирда ҳам мулоқотимизнинг асосий қисми – электрон почтадаги ёзишувлар, қўнғироқлар, газета устунлари – ғийбатдан ташкил топган. Ғийбат биз учун шунчалик табиийки, ҳаттоки тилимиз шунга мўлжаллангандек гўё.

Тарих ўқитувчилари тушликда Биринчи жаҳон уруши сабабларини муҳокама қилишади, ядро физиклари эса илмий конференциядаги танаффусда кварклар ҳақида гапиради деб ўйлайсизми? Ҳа, баъзан бўлиб туради. Аммо улар кўпроқ эрини хиёнатда ушлаб олган олима, кафедра мудири ва деканнинг жанжали ва бир ҳамкасб илмий грантни Lexus машинаси сотиб олиш учун ишлатиб юборгани ҳақида гапиришади.

Одатда ғийбат иллатлар ва ёмон ишлар ҳақида бўлади. Ғийбатчилар жамиятни бохабар қилиб турувчи ҳамда шу билан уни фирибгар ва текинтомоқлардан сақловчи тўртинчи ҳокимият – журналистларнинг аждодларидир.

Юваль Ноа Харари. Sapiens

PS: Виждонан айтингчи, бу ерда айтилганларни рад эта оласизми?

Иккинчи савол, нега ҳалигача шу китобни ўқимагансиз?


@psixobloguz


Введению в психологию.pdf
10.5Mb
Психологияни ўрганишни нолдан бошловчилар учун яхши дарслик экан. Китоб рус тилида

@psixobloguz


#мутолаа

PS: Китобни ўқиётиб, қизиқарли маълумотга дуч келдим.



Ўта бой одамларнинг жуда оз қисмини ҳисобга олмаганда, бугунги кунда никоҳ авлоддан-авлодга мулк ва ижтимоий мақомни ўтказиш мақсадига эга алоқа бўлмай қолди.

Аёллар иқтисодий мустақилликка эришган сари, никоҳ бир пайтлардагидек иқтисодий ҳамкорлик заруратининг оқибати бўлиш ҳолатлари камайиб бормоқда.

Умумий фаровонликнинг ўсиши шунга олиб келадики, никоҳдан қониқмаган ҳолда энди ўз ҳаётингизни ташкил этиш анча осонлашди. Бундан ташқари, ажралишлар энди шармандалик тамғасига эга эмас ва бу уларни маълум даражада рағбатлантиради. Яна бир муҳим омил - бу никоҳни шахсий қониқиш даражасига қараб баҳолаш тенденциясининг ўсиб бориши.

Ажралишлар сонининг кўпайиши, эҳтимол, никоҳдан чуқур ҳафсаласизлик билан эмас, балки уни тўлақонли, қониқарли иттифоққа айлантиришга бўлган интилишнинг кучайиши билан боғлиқ.

Энтони Гидденс. Социология

PS: Ҳадеб ўлдим-куйдим, йиғлоқи китобларни ўқийвермасдан жиддий китоблар ҳам ўқиб туринглар)


@psixobloguz


Cognitive shuffling

Ўзбек тилида бу психотехникани нима деб таржима қилишни билмадим. Русчасига "Когнитивная перетасовка" дейилади.

Мазкур психотехника ухлаб қолишни осонлаштириш учун мўлжалланган ажойиб усул. (Ажабмаски, "Ўўў айни манбоп нарса экан" деган бўлсангиз).

Нима қилиш керак?

Агар сизни ёпишқоқ фикрлар безовта қилиб ухлай олмаётган бўлсангиз, негатив ҳиссиёт уйғотмайдиган бирор бир сўзни ўйланг.

Масалан, «китоб» сўзини оламиз. Китоб сўзидаги ҳар бир ҳарфга бир нечта сўз топинг:

«К» – коса, какао, кофе, календарь ва хкз.
«И» – игна, ип, из ва хкз.
«Т» – тарелка, товус, томоқ ва хкз.
«О» – олов, офтоб ва хкз.
«Б» – булут, болиш, бўса ва хкз.


Сўзда ҳарф тугагач бошқа сўз ўйланг.

Бу машқдан сўнг мия тинчланиб, ухлашга тараддуд кўра бошлайди.

Ушбу техникани ухлай олмаётганидан шикоят қилувчиларга жўнатиб қўйинг

@psixobloguz


Дўстимиз, стендап-комик Абу Бакр Фозилов ўзининг янги шоуси билан консерт қўйяпти!

Кучли ҳазиллар, самимий юмор ва ҳаёт ҳақидаги нозик кузатувларга тайёр туринг, унинг хазиллари айнан нишонга уради.

📅 Сана: 26-декабр
📍 Жой: Боғибўстон 186
⏰ Вақт: 19-00

Абу Бакр Фозилов ўзига хос услуби бор. Унинг ҳар иккинчи монологида ўзингизни таниб оласиз.
Хуллас, кечани ҳаётнинг устидан кулишга қўрқмайдиганлар даврасида мазза қилиб ўтказасиз!

💥 Чипталар ҳали мавжуд, лекин жойлар чеклангани туфайли тез тугаб қолиши мумкин - шундай экан, сотиб олишга шошилинг!

🎟 Чипта нархи 100 минг сўмдан.
6262730053313948 картасига пул ўтказиб, @abubakrfozilov 'га скриншот ташласанглар, онлайн чипта берилади.

Айтганча, 20-декабргача 25% чегирма!

Руҳиятингизни дам олдириш ва мириқиб кулиш имкониятини қўлдан бой берманг! 🔥


#мутолаа

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги зиддият тобора кучаймоқда. Бек ва Бек-Герншеймнинг фикрича, "жинслар ўртасидаги уруш" "замонамизнинг марказий драмаси" бўлиб, буни никоҳ агентликлари саноатининг ривожланиши, оилавий судлар сонининг кўпайиши, эр-хотинларнинг ўзаро ёрдам гуруҳларининг ортиши ва ажралишлар даражасининг юқорилиги тасдиқлайди. Никоҳ ва оилавий ҳаёт ҳеч қачон бўлмаганидек мўрт бўлса-да, улар ҳанузгача инсонлар учун ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ажралишлар сони ортиб бормоқда, бироқ қайта никоҳга кириш даражаси ҳам юқори. Туғилиш даражаси пасайиши мумкин, аммо бепуштликни даволашга бўлган талаб жуда катта. Одамлар камроқ никоҳдан ўтишса-да, кимдир билан жуфтлик сифатида яшаш истаги шубҳасиз сақланиб қолмоқда. Бу зиддиятли тенденцияларни қандай изоҳлаш мумкин?

Муаллифларнинг фикрича, жавоб оддий: севги. Улар бугунги кунда "жинслар ўртасидаги уруш" одамлар орасидаги "севги очлигининг" энг аниқ кўрсаткичи эканлигини таъкидлашади. Севги туфайли одамлар оила қуришади ва ажрашишади; улар умидлар, кўнгилсизликлар ва янги уринишларнинг тугалмас айланмасига тушиб қолишади. Бир томондан, эркаклар ва аёллар ўртасидаги зиддиятлар кучли, бироқ бошқа томондан, ҳақиқий муҳаббат ва қониқиш топиш имкониятига бўлган чуқур умид ва ишонч сақланиб қолмоқда.

"Севги" замонавий дунёнинг мураккабликларини жуда оддий тушунтириш бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ, Бек ва Бек-Герншайм таъкидлайдиларки, айнан дунёмиз шунчалик улкан, мавҳум ва тез ўзгарувчан бўлгани учун севги тобора муҳимроқ омилга айланиб бормоқда. Муаллифларнинг фикрича, муҳаббат - инсонлар ўзлигини топиши ва бошқалар билан бирлашиши мумкин бўлган ягона майдондир. Бизнинг ноаниқлик ва хавф-хатарга бой дунёмизда муҳаббат ҳақиқий топилма ҳисобланади.

"Севги - бу ўз-ўзини излаш, сен билан менинг ўртамда, умумий таналар ва умумий фикрлар билан иттифоққа чанқоқлик, бир-бирига тийиқсиз интилиш, тан олиш ва кечириш, тушуниш, тасдиқлаш ва ҳамма нарсани қўллаб-қувватлаш, уйга интилиш ва замонавий ҳаёт келтириб чиқарадиган шубҳа ва қўрқувларни енгишга ишончдир. Агар ҳеч нарса аниқ ва хавфсиз бўлиб туюлмаса, ҳатто заҳарланган дунёмизда нафас олиш хавфли бўлса ҳам, одамлар тўсатдан тунги тушларга айлангунча муҳаббатнинг алдамчи тушларини таъқиб қилишади" (Beck and Beck-Gernsheim 1995, 175-176).


Муаллифларнинг таъкидлашича, муҳаббат бир вақтнинг ўзида ҳам умидсиз, ҳам тасалли беради. Бу "ўз қонунларига бўйсунадиган ва одамларнинг кутишлари, қўрқувлари ва хулқ-атворига ўз таъсирини ўтказадиган қудратли куч"дир. Ўзгарувчан дунёмизда у янги эътиқод манбаига айланди.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz


#Мутолаа

Кўпчилик одамлар учун оила суянч, шинамлик, муҳаббат ва дўстликнинг ҳаётий муҳим манбаи ҳисобланади. Бироқ, у эксплуатация, ёлғизлик ва улкан тенгсизлик ўчоғи ҳам бўлиши мумкин. Феминизм оилага уйғунлик ва тенглик макони сифатида қарашни ўзгартириб, социологияга катта таъсир кўрсатди.

Дастлабки "норозилик" овозларидан бири 1965 йилда янгради ва у америкалик феминист Бетти Фрейданга тегишли эди. У "номи йўқ муаммо" ҳақида ёзган эди - бу муаммо болалар ва уй-рўзғор ишлари билан боғлиқ чексиз ташвишлар гирдобига тушиб қолганини ҳис қилган кўплаб америкалик уй бекаларини қамраб олган изоляция ва ёлғизлик эди. Кейинчалик "қулга айлантирилган аёл" ҳодисасини (Gavron, 1966) ва "дим" оилавий муҳитнинг шахслараро муносабатларга вайрон қилувчи таъсирини (Laing, 1971) ўрганган бошқа овозлар пайдо бўлди.

Энтони Гидденс. Социология.

@psixobloguz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Расмдаги X ҳарфига диққат билан боқинг. 48 сониясига келиб, сурат рангсиз ҳолатга ўтади. Лекин миянгиз суратни рангли тарзда кўришда давом этаверади. Бу идрок иллюзияси дейилади. Ажойиб а?

@psixobloguz


Forward from: Альтер-Эго
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир чимдим меҳр улашай)


Фан ва фалсафа

Бугун маърузам тугаганидан кейин олдимга талабалар келишувди. Уларга фан ва фалсафа муносабати ҳақида қисқача гапириб бердим. Фикрларимни кенгроқ қилиб шу ерда ҳам қолдираман:

Фан ҳаётда қандай яшаш керак деган саволга жавоб бермайди. У инсонга дунё ва ўзини тушуниш учун асос яратади. Бироқ, тўғридан-тўғри қандай яшаш кераклигини ўргатмайди. Бу вазифа кўпроқ фалсафа, дин ва турли таълимотлар зиммасига тушади.

Психология ҳам фан. Унинг асосий вазифаси — психик фактларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганиш ҳамда тушунишдир. Психология фанида "Психика қандай тузилган? Мана бу вазиятларда инсон нега шундай реакция билдирмоқда?" каби саволларга жавоб изланади.

Илмий методлар асосида топилган жавоблар инсон хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш имконини беради, лекин бу башоратлар нисбий бўлиши мумкин, чунки инсон хатти-ҳаракати кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.

Фан ва фалсафа муносабатини яхшироқ тушуниш учун мисол:

Тиббиёт соғлиқни яхшилаш учун овқатланиш қоидаларини таклиф қилиши мумкин, лекин “Қандай ҳаёт тарзи сизга маъноли?” деган саволга жавоб бериш инсоннинг шахсий қадриятлари ва фалсафий қарашларига боғлиқ бўлади.

@psixobloguz


Саволларингиз бўлса, аудиочатда беришингиз мумкин. Ёки комментда қолдирсангиз ҳам бўлади.


35 дақиқадан сўнг суҳбатимиз бошланади!


#мутолаа

Гиперактивликни «тиббийлаштириш»

Сўнгги ўн йил ичида Риталин дори воситасига ёзилган рецептлар сони кескин кўпайди. АҚШда беш ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларнинг деярли 3 фоизи Риталин қабул қилмоқда. Буюк Британияда 1993 йилда Риталинга 3500 та рецепт ёзилган бўлса, 1998 йилда бу кўрсаткич 125000 тага етди.

Риталин нима ва нима учун социологлар унинг тарқалишидан ташвишда? Риталин – бу диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромидан азият чекадиган болалар ва ўсмирларга ёзиладиган дори. Кўплаб шифокорлар ва психиатрларнинг фикрича, бу психологик бузилиш болаларнинг эътиборсизлиги, диққатни жамлашдаги қийинчиликлари ва мактабда ўқий олмаслигига сабаб бўлади. Риталин "сеҳрли дори" сифатида тарғиб қилинади. У болаларга диққатни жамлашга ёрдам беради, уларни тинчлантиради ва янада самарали ўқишга кўмаклашади.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, синфда ёмон ҳисобда бўлган болалар Риталинни қабул қилишни бошлагач, дарров "фаришталар"га айланишади.
Бироқ, Риталиннинг танқидчилари бу дори воситаси ҳеч қандай зарарсиз "сеҳрли" нарса эмаслигини таъкидлашмоқда.

АҚШ ва Англияда сўнгги йилларда Риталин кўпроқ тавсия этилишига қарамай, унинг болалар мияси ва танасига узоқ муддатли таъсири ҳали чуқур ўрганилмаган. Энг хавотирли жиҳати шундаки, Риталин аслида тиббий муаммо бўлмаган ҳолатнинг қулай "ечими" сифатида кўрилмоқда. Риталинга қарши чиқувчилар таъкидлашича, диққат танқислиги ва гиперактивлик белгилари замонавий болаларга кўрсатилаётган босим ва стресснинг натижаси бўлиб, бу ҳаёт суръатининг тезлашуви, ахборот технологияларининг кучли таъсири, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, шакар миқдори юқори бўлган овқатлар ва оилавий муаммолар билан боғлиқ. Риталиндан фойдаланиш тиббиётга болалар гиперактивлиги ва эътиборсизлигини "тиббийлаштириш" имконини берди, ҳолбуки бу белгиларнинг ижтимоий сабабларига эътибор қаратиш керак эди.

Энтони Гидденс. Социология

@psixobloguz

20 last posts shown.