Pressuzb


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш орқали бизга очилаётган давлатларга хурсанд бўлишимиз керак — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Ёшлар тадбиркорлиги йўналишида ўтказилган очиқ мулоқотда “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ишлаб чиқарувчиларни касод қилиши ҳақидаги фиклар қанчалик ўринли?” деган саволни Ортиқхўжаев хато фикр деб, аксинча, миллий маҳсулотларга ҳам жаҳон бозорлари очилишини яхши имконият деб атади.

“Биз импортдан эмас, бизга очилаётган бошқа давлатларга хурсанд бўлишимиз керак. Яъни бизнинг маҳсулотларни бошқа давлатларга ҳам сотиш имкониятимиз кўп бўлади. Фақат ютқазишимизни эмас, ютишимизни ҳам кўришимиз керак.

Жаҳон савдо ташкилотига кирсак, ютадиган жойларимиз кўп. Бизнинг ҳам маҳсулотлар бошқа давлатларга қулай киришига эришамиз. Ўйлайманки, ютқазиб бўлмайди, фақат ва фақат сифат ошади, халққа ва давлатга фойдаси бор”, деб жавоб берди Ж.Ортиқхўжаев.

@pressuzb


Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида бугун ёшлар тадбиркорлиги йўналиши бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Мазкур очиқ мулоқотда таниқли тадбиркор, J-United Group компаниялар гуруҳи асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этмоқда. Жонли эфир: https://www.youtube.com/live/kCUDCIElW9c?si=tCXMyKWtGeUC2iw-

@pressuzb


Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк

Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда бу борада нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлигини маълум қилди.

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу талаблар тўлиқ тайёр бўлгандан кейин журналистлар ва кенг жаоматчилик муҳокамасига ҳавола қилинади.

@pressuzb


Эркинжон Турдимов Президент администрациясига ишга ўтди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.

@pressuzb


Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади.

У бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани ҳақида ҳам эслатиб ўтган.

“Бунда ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”дейди С. Мирзиёева.

@pressuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
UZTELECOM’дан SIM-карта сотиб олиб, фаоллаштирганда 100 ГБ бонусга эга бўлинг!

SIM-карта керак, лекин оператор офисига боришга вақт йўқми? Энди UZTELECOM тармоғига уланиш янада осонлашди!

Бор-йўғи оддий 4 қадам ва Сиз тармоқдасиз! Энди офисга бориш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва уланишни кутиш шарт эмас. Фақат:
1️⃣ SIM-картани харид қилинг;
2️⃣ MyUZTELECOM иловасини юклаб олинг;
3️⃣ Иловада исталган рақам, тарифни танлаб ва ўзингиз фаоллаштиринг;
4️⃣ Мобил алоқадан баҳраманд бўлинг!

Эслатиб ўтамиз:
💰 SIM-карта нархи 15 000 сўм;
⏱️ 2 дақиқада уланиш;
🎁 БОНУС сифатида 100 кунга 100 ГБ Интернет-трафик!

MyUZTELECOM иловасини юклаб олинг, рўйхатдан ўтинг ва 24/7 UZTELECOM билан алоқада бўлинг!

👍 UZTELECOM – доимо сизга яқин бўлган оператор


Тошкентда жамоат транспортини тун-у кун ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлади.

Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:

⁃ 2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

⁃ кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш

⁃ туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;

⁃ Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;

⁃ тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Тунги Тошкент” электрон платформасини яратиш;

⁃ тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

@pressuzb


🎙 Kotib AI — аудио ва видеоларни (ўзбек, рус, инглиз тилларда) автоматик транскрипция қилиш учун сизнинг ақлли ёрдамчингиз!

Жуда ҳам узун суҳбат, маъруза, подкаст ёки вебинарларни томоша қилишдан вақтни тежанг — шунчаки файлни юкланг ва Kotib AI уни тезда матнга айлантиради!

Асосий хусусиятлар:
• Аудио ёки видео автоматик транскрипция
• Муҳим эпизодларни ажратиб олиш
• Матн асосида қисқа мақолалар яратиш

Талабалар, ўқитувчилар, контент яратувчилар, журналистлар ва бизнес эгалари учун мос келади. Сизга мослаштирилган AI технологиялари ёрдамида маҳсулдорлигингизни янада оширинг!

🔴 Бугуноқ Kotib AI билан янада самарали ишлашни бошланг!

Телеграм канал - @aim_laboratory

Реклама


Ёшлар тадбиркорлиги йўналишида очиқ мулоқот ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида 29 ноябрь куни соат 15:00 да “Заковат арена” биносида ёшлар тадбиркорлиги йўналиши бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда тележурналист Ҳамза Жумаев, “Profi” таълим кластери асосчиси Бектош Ҳотамов, “Safia” қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиларидан бири Бекзод Самигжонов, “Dekos” компанияси раҳбари Ҳасан Мамасаидов каби таниқли тадбиркорлар ишитирок этишади.

Очиқ мулоқотга ёшлар таклиф этилмоқда.

@pressuzb


Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи сайтлар блокланмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

@pressuzb


Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқ – президент

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Йиғилишда Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етмагани қайд этилди.

Халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикаяпти. Оқибатда таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст.

Шу боис консалтинг компанияси жалб қилиб, трансформация бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

“Uzbekistan Airports” тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш. Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошган. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортларида ҳам шундай мақсад кўзланган. Йил якунигача аэропортларда қўшимча хизматларни 2 карра кўпайтириш, даромадни 25 фоиз ошириш мўлжалланган.

Халқаро бозордан мустақил ресурс жалб қилиш, Навоий аэропорти терминалидан тўлиқ фойдаланиш чоралари белгиланди.

Давлат раҳбари мазкур учта компанияда рақамлаштиришни жадаллаштириш, режаларни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий натижадорликни ошириш бўйича топшириқлар берди.

@pressuzb


TBC Bank Uzbekistan ЕТТБ'дан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этди

TBC Bank Uzbekistan ЕТТБ'дан 10 миллион АҚШ доллари кредит олди. Маблағнинг 40 фоизи аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Банк яқинда ResponsAbility Investment AG (10 миллион АҚШ доллари), BlueOrchard (25 миллион АҚШ доллари) ва ЕТТБ'дан (10 миллион АҚШ доллари) маблағ жалб қилди.

TBC UZ Бош директори Ника Курдианининг таъкидлашича, мазкур кредит молиялаштириш базасини диверсификация қилиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Банк ҳозирда Марказий Осиёнинг етакчи рақамли банк экотизимларидан бири бўлиб, 16 миллион фойдаланувчига эга. 2024 йилнинг биринчи ярмида 16 миллион АҚШ доллари соф фойда кўрди.

ЕТТБ уч қитъадаги 36 мамлакатда фаолият юритади ва Ўзбекистонда 162 та лойиҳага 4,7 миллиард евро сармоя киритган.

@pressuzb


Ўзбекистоннинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

@pressuzb


Отабек Умаров Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

@pressuzb


Тошкентда жамоат транспортининг йўлкира ҳақи ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда:

⁃ бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм. Бунда, бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади;

⁃ бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 4 000 (тўрт минг) сўм;

⁃ қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 1 600 (бир минг олти юз) сўм.

Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

@pressuzb


Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@pressuzb


Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

@pressuzb


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@pressuzb


Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, подполковник Собиров Тимур Акрамович лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

20 last posts shown.