Халқ банки матбуот котиби канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Мурожаат учун: @xbpress_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


“Юксалиш” ҳаракати томонидан Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимида фаолият олиб борувчи раҳбар аёллар рейтинги тақдим этилди.

🏦 Банкимиз Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олдилар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
No comment

572 0 17 1 25

Forward from: Марказий банк матбуот котиби
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❓“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан нималар ўзгармоқда?

❓Омонатларни кафолатлаш нима учун керак ва уларни маълум миқдорда кафолатлашнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?

🤩Бу саволларга видео орқали жавоблар олишингиз мумкин

#qonunchilik #infografika

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан банк Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

2024 йилнинг ноябрь ойида Халқ банкининг ички назорат хизмати Қўқон универсал банк хизматлари марказнинг мутахассислари томонидан банк дастурий таъминоти "IABS"даги логин ва пароли орқали фуқаролар хабарисиз ва иштирокисиз банк карталари эмиссия қилиниб, 68 нафар фуқароларнинг 104 млн. сўм маблағларини ўзлаштирилганлигини аниқлаган.

Ҳолат юзасидан аниқланган маълумотлар тегишли чоралар кўриш учун 2024 йил 29 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри прокуратурасига тақдим этилган.

Шунингдек, юқоридаги ҳолат бўйича қонунбузарликка йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича @xbcallsupport мурожаатлар маркази ва 1106, 71 210 20 02 ишонч рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 LIVE

Айни вақтда Марказий банкда “RegTech” лойиҳаси доирасида банк тизимида маълумотларни бошқариш мавзусида форум ўтказилмоқда. Унда Марказий банк, тижорат банклари ҳамда KPMG вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда Халқ банки маълумотларни бошқариш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Бозорбоев ҳам қатнашмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллий_қадрият_маънавий_бойлигимиз

Миллий либос куни ўзлигимизни унутмаслик учун муҳим кун.

Шу мақсадда Халқ банки марказий аппаратида ҳар жума "Миллий либослар куни" ташаббуси йўлга қўйилди.

✨ Бу нафақат ўзлигимизни намоён этиш, миллий ғурур кайфиятини ҳис этиб ишлаш, балки бир-биримизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш имконияти ҳам.


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президентимиз давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллий_қадрият_маънавий_бойлигимиз

✨ Халқ банкининг Фарғона вилоят минтақавий маркази ходимлари "Миллий либослар ва миллий қадриятлар" челленжида иштирок этди.

✨ Бундай ташаббуслар миллий ғурур ва ўзлигимизни янада мустаҳкамлайди. Челленж орқали банк ходимлари ана шу қадриятларни кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшди.


Forward from: Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💲 Bankdagi omonatlarni kafolatlash mavzusida eng ko‘p berilgan savollarga Markaziy bank eksperti batafsil tushuntirish berib o‘tdi.

🌐 @finlituzb 🌐 @finlituzb_ru


#Табрик

Халқ банки Шаҳрисабз БХМ бўлимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Қиёмова Садоқат Темировна МДҲ миқёсидаги халқаро кўрик-танловда "Фидойи хизматлари учун" эсдалик нишони ва сертификати билан тақдирланди.

"Бу мукофотни кўп йиллик меҳнатларим учун берилган эътироф, деб биламан", — дейди Садоқат Темировна.


🖇 МДҲ миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танлов банк, молия ва бошқарув соҳасидаги фаолиятни баҳолаш бўйича нуфузли платформа ҳисобланади.

Халқ банки жамоаси Садоқат Қиёмовани ушбу муваффақият билан табриклайди!🎉


#Тавсия_китоб

📚 Дам олиш кунида ўқиш учун китоб танладингизми? Қуйидаги асарлар вақтингизни мазмунли ва самарали ўтишига ёрдам беради: 

1️⃣ Яланғоч иқтисодиёт. Китобда иқтисодиётнинг моҳияти ва долзарб масалалари содда, тушунарли, ҳаётий мисоллар билан ёритилган.

2️⃣ Банк 4.0да технология эволюцияси шароитида банклар келажаги қандай бўлиши ҳақида мулоҳаза юритилади. 

3️⃣ Мантиқий хато. Китоб мантиқий мулоҳаза юритишнинг асосий тамойиллари билан таништиради. Шу билан бирга, аргументлаш бўйича мисол ва фойдали тавсиялар келтирилган.

4️⃣ Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - нега одамлар айрим маҳсулот, ғоя ёки одатлар ҳақида кўп гапиради, улар оммалашишининг сабаби нимада, деган саволларга ушбу китобда аниқ мисоллар билан жавоб берилади.


Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат масъуллар иштирокида ўрганилганда, Халқ банки Жиззах шаҳар универсал БХМ собиқ ходими Б.Г. фуқаро О.О. номига 2019 йилда истеъмол кредити расмийлаштиргани, О.О мурожаатидан сўнг банкнинг "Ички назорат" бўлими хизмат текшируви ўтказиб, ҳужжатлар Жиззах вилояти Ҳарбий прокуратурасига тақдим қилинганлиги аниқланди.

Шунингдек, собиқ ходим Б.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси 2023 йилда МК 161-моддасига асосан бекор қилинган бўлиб, ўз-ўзидан "Халқ банки ходими журналистни судга берди" деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аниқланишича, Б.Г. "MY5" телеканали мухбирини судга беришига сабаб, суриштирув ишлари якунланмай ва суд қарори чиқмай туриб, айбсизлик презумциясини бузиб, материални оммага эълон қилгани бўлган.

Шу ўринда, ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларидан мурожаатларни эълон қилишдан аввал ҳолатга холисона ёндашишни сўраймиз. Давлат ташкилотининг обрўсига путур етказувчи ёлғон маълумот тарқатиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича @xbcallsupport мурожаатлар маркази ва 1106, 71 210 20 02 ишонч рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

935 0 12 4 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔍 Кредит тарихи маълумотларингизни "xazna"да текширинг!

🟢 Кредит расмийлаштиришни режалаштиряпсизми? Унда кредит тарихингизни билишингиз керак. Бу ўз молиявий ҳолатингизни тўғри баҳолашда жуда муҳим.

✅ "xazna" иловасининг КАТМ хизмати ёрдамида сўнгги 5 йилликдаги кредит тарихи маълумотларингизни бир неча сонияда олишингиз мумкин.

⬇️ Иловани юклаб олинг:
Play market/APP Store


Расмий муносабат

Кун.уз информацион сайтида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг брифинги асосида эълон қилинган хабар бўйича Халқ банки ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Брифингда очиқликка оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган давлат идоралари сафида акциядорлик тижорат Халқ банки тилга олинган.
Ушбу ҳолатда, маълумот хато берилган. Банк 2 йилдан буён очиқлик индекси рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 2023 йилга доир очиқ маълумотлар жойлаштирилиши муддатларининг кечикиши бўйича ахборот хизмати раҳбари мақолада кўрсатилганидек маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

Бироқ эътиборлиси, айнан ўша даврда маълумотларнинг тўғри ва батафсил жойлангани туфайли Халқ банки Очиқлик индексида 83,8 балл билан жами тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки жамоатчилик учун доим очиқ. Фаолиятимиз билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1106 ишонч рақами орқали боғланиш мумкин. Очиқ гуруҳлар, чатлар ва шарҳларда эса Халқ банки номини тилга олиш кифоя, Ахборот хизматининг тезкор @Xalq_banki_Community_Manager и алоқага чиқади.

1.4k 1 39 27 29

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан жасур ўғлонларимизни табриклаймиз!

Қайси соҳада бўлманг, ҳар бирингиз ўз касбининг ҳақиқий ҳимоячиларисиз.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва азму-шижоат ҳамроҳ бўлсин.

Байрамингиз муборак! 🎉

2k 0 31 1 30

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Sarhisob_2024

✨ Ниҳоясига етган йил Ўзбекистоннинг биринчи банки—Халқ банки учун қандай натижалар билан ёдда қолди?

Йил давомида қўлга киритилган ютуқлар ва муҳим воқеаларни ушбу видеороликка жамлаб эътиборингизга ҳавола этамиз.

1.7k 0 12 11 21

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Every_end_is_a_start

Бугун Халқ банки ахборот хизмати раҳбари ва Бошқарув раисининг ахборот сиёсати маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятим якунига етди

Сўнгги 3 йилда Халқ банки имиджи ўзгарганига аксариятингиз гувоҳ бўлдингиз. Чунки стратегия трансформацияси доирасида банкда ҳақиқатдан ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй берди:

✅ Мижозлар учун қулай банк хизматлари ва маҳсулотлари таклиф қилинди↙️

✅ XAZNA иловаси орқали уларнинг↖️ аксарияти рақамлаштирилди

✅ Халқ банки ҳақидаги стереотиплар ўзгарди

✅Ижтимоий масъулият ошди

✅ Очиқлик индексида етакчи пағоналарни эгаллади

✅Исми жисмига мос – ҳақиқий халқчил банкка айланди.

Бу каби ютуқлар ҳақида бир неча соат ёзиш ва мақтаниш мумкин)
Лекин мен шу ўзгаришларни жамоатчиликка етказишда иштирок этганимдан мамнун бўлганимни айтмоқчиман. Бунда сизнинг хайрихоҳлигингиз муҳим эди. Барчангизга ишончингиз учун ташаккур🙏🏼

2025 йилда Халқ банки Ўзбекистоннинг биринчи банки сифатида халқимизга энг яқин банкка айланишига тилакдошман!

Лекин бу пост ушбу канал фаолияти ҳам тўхтади дегани эмас) Бироздан сўнг ўтган йил якунларини қисқа кадрларда изоҳлаганимиз билан бўлишамиз.

2k 0 48 13 50

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ Азиз юртдошлар!

Барчангизни кириб келган Янги йил билан табриклаймиз! Сизларга ушбу йилда янгидан-янги марраларни забт этишда шижоат, мустаҳкам соғлик ва ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

🎉 Янги йилингиз муборак бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечаги кайфият кадрларда🔝

Аслида бу лойиҳалардан мақсад тижорат ҳам эмас. Ёшларнинг китоб ўқишга иштиёқини ошириш орқали, жамиятимизнинг интеллектуал ривожига озми-кўпми ҳисса қўшмоқчимиз.
Хуллас, китоб ўқийлик азизлар, шунда олдимизда янги имкониятлар эшиклари очилишига гувоҳ бўламиз📚

20 last posts shown.