Фермерлар ва соҳа мутахассислари ғалла парваришига ҳар қачонгидан ҳам эътиборли бўлиб, жиддий ёндашишлари лозим. Бугунги ўтказилган кўргазмали семинарда айнан шу масала муҳокама қилинди.
Бунда агротехника тадбирларини тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш, ғаллани озиқлантириш усуллари тушунтирилди. Шунингдек, дала чети атрофига мевали кўчатлар экиш, ариқларни бетонлаштириш, электр тежовчи технологиялардан фойдаланиш тавсия қилинди.
Семинарда туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва фермерлар, ўғит етказиб берувчи ташкилотлар иштирок қилди.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати