Prezident Komandasi/расмий 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор Ва Фармонларининг ижросини назоратини кучайтириш ва оммага хавола этиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ана холос...
Буёғи нечи пулдан тушди энди...?!

Шу вақтгача "Ислом Каримов Мустақиллик асосчиси" деб ўйлаб юрардик.

«2025 йил 1 февралда оммага ажабтовур хабар эълон қилинди!

Тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабов: 1990 йил 20 июнда Олий Мажлис депутатлари томонидан қабул қилинган Мустақиллик декларациясини Ислом Каримов қўлида ушлаб «Бу бир парча қоғозинг ҳатто туалетга ишлатишга арзимайди» деган. Бу гапларни Жаҳонгир Муҳаммад кўп бора айтиб келарди. ОТМ домлалари бунга ишонмасди.

Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган «Дарё» сайтида Ўзбекистонда яшаётган профессор томонидан фактлар асосида очиб ташланди!

Таклифим: Мустақиллик асосчилари - булар ўша пайтдаги Олий Мажлис депутатлари!

Тарихчилар диққатига: 90 йиллар тарихини дарсликларда қайта ёзинглар! Ёшлар ҳақиқатни билишсин!

Сиёсатчилар диққатига: Ислом Каримов шахсига ҳолис баҳо берилсин!

Зарифбой Ибодуллаев, 2 февраль 2025 йил»

Видео Зарифбай Ибадуллаев саҳифасидан

https://www.facebook.com/share/v/189WZQFHY3/

@pressa01


Шуҳрат Содиқов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда экан.

У муқаддам Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган, 2021 йил ноябрида Ўзбекистонда Телеграм ва Инстаграм блокланиши ортидан шов-шувли тарзда ишдан бўшатилган эди.

Бизда лавозимга бир ўтирволсанг бўлди. Кетаверасан-келаверасан….

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


#тахрирсиз_узатилди

Ассалому алекум Хонобод шахарда карорларди сохталаштириш одатий хол 370 сонли карорни иловаси 4 хил килинган хаммасига печат босилган аслига тугри килиниб бунда Шахар хокими хабари бор бевосита карорни узгартириш жиноят ку билади ким болса хам ким дур тургани учун  дачлар карорлари иловалар узрагартирилиб бошкаларга сотиб йуборилган хоким хабари бор ундан 370 асосида Тейит МФЙ да урмон хужалик олдидан чек килиб сотиб ташашди ишчи гурух шуни охирига етса хали куп нарса чикади.


@pressa01


#Тезкор

❗️Қирғизистон Ўзбекистонга чорва экспортини тўхтатди.
Энди гўшт нархи ошадими?

Маълумотларга кўра, 29 январь куни Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев Ўзбекистонга ҳар ҳафта 15-20 минг бош қорамол олиб чиқилаётгани ҳақида гапирган. Шунингдек, ветеринария хизмати ходимлари ҳар бир чорва учун 100 сомдан пул йиғиш ҳолатлари мавжудлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилиб, вазиятни ўрганишни сўраган. Шу сабабли Қирғизистон чорва экспортини тақиқлаган.
Энди картошка сингари гўшт нархи ҳам ошмаса бўлди.

https://t.me/pressa01


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана нега қайноналар куёвини яхши кўришади 😅

https://t.me/pressa01


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

Асалому алейкум

Агро инспекция Навой вилоят бошлиги Худойназаров Сунатга камбагалликни камайтириш буйича ахоли хонадонларини урганиб уларга ёрдам бериш учун Хатирчи тумани ахолиси бириктирилган
Худойназаров Сунат тумандаги ахоли сураган нарсалани Агроинспекцияни тумандаги ходимларидан
Вилоят хокимини топшириги бажаришга мажбурсизлар деб талаб киляпти Камбагалликни кискартириш учун Вилоят бошлигини оддий ходимлардан тинмай пул талаб килб келмокда.

Яна битта ходимларни огрикли муаммоси вилоят ходимлари Профсаюзга хар ой давомида хар битта ходимни ойлигидан 90-130 мингдан пул утказиб борилади. Ходимларни тугулган кунига профсаюзга утган пуллардан совга олиш урнига профсаюз Раиси хар ой хар битта ходимдан мажбурий 50 мингдан 200 минггача пул йигиб беришни талаб килмокда

Вилоят Инспекцияда ходим шунака муаммоларда узини фикрини айтишга хаки йук Агар фикрини айтиб муаммосини айтса бошкарма уринбосари Убайдуллаев Фарход Уша ходимга Кун бермай босим утказиб жанжал кутаради  ходимлар босим Остида колмаслик учун мажбур чидаб келишмокда

Ушбу мурожатимиз тегишли масулларга етиб боради ва бу ноконуний йигди-йигдиларга босимларга чек куйилади деган умиддамиз“ - дейилмоқда хабарда.

@pressa01


“Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарорида белгиланди.

👉 каналга уланиш учун https://t.me/pressa01


Ҳоким ёрдамчилари фаолияти қуйидаги йўналишларда бахоланади ва қўшимча иш ҳаққи тўланади.

🔴Ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш.
🔴Тадбиркорлик субъекти ташкил қилиш (тугатилганлар фаолиятини тиклаш).
🔴Ишсиз фуқароларни ўзини-ўзи банд қилдириш.
🔴Камбағал оилалар учун индивидуал дастур яратиш ва ижрога қаратиш.
🔴Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш.
🔴Ҳудуддаги тадбиркорлар махсулотини "онлайн бозор" тизими орқали реализациясини амалга ошириш.
🔴Хорижга ишга юбориш.

Ҳоким ёрдамчилари ушбу 7 та йўналишда хар чорак бахоланиб борилади. Натижада, амалга оширилган ишларига қараб, ойлик иш ҳаққига мос равишда 0-15-30-50 фоиз устама тўлаб берилади.

@pressa01


Россияда 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

У 2014 йилда у Чимкент шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли ер участкасини фирибгарлик йўли билан сотиб юборган.

Етказилган умумий зарар 14 минг долларни ташкил қилади.

@pressa01


Ассаламу алайкум !
Хоразм вилояти Богот тумани
"Навбахор" махалласидан
Абликаримов Ихтиëржон Хайитбайевич.

Сизлардан илтимос киламан ушбу мурожаатимни юкори ташкилот рахбарларига етиб боришида ва мурожаатим ижобий хал килинишида сизлардан амалий ку‌мак су‌райман.

У‌збекистон Республикаси Президенти Хузуридаги Ижтимоий Химоя Миллий Агентлиги Богот туман Инсон Марказий тамонидан оиламизга болалар нафака пули олиш учун 2024 йил 14 декабрдаги
my. gov. uz оркали юборган 164089405-сонли аризамиз, мени ишсиз деган важ билан асоссиз равишда рад килишган.
Вахоланки, мен "UNLIMITED BUSINESS" MCHJ да 2024 йил май ойидан 2024 йил декабр ойигача ишлаганман ва иш хакким мавжуд.
Менга ëзма равишда юкоридаги холат юзасидан конунга зид келмайдиган холда асос келтириб беришларини талаб киламан.

@pressa01


#инсайдернинг_хабар_беришича

Президентни 2021 йил туман шахар хокимларига тугридан тугри ер ажратиш тухтатилишига карамай Андижон вилоятини Хонобод туризим шахрида дача куришга ер бериш ва ер олди сотдиси буйича бир катта гурух тузилибди гурух сардори А.Р. исимли фукарони вилоят хукукни мухофаза килувчи идоралар хамкорлигида январ ойини бошида тадбир утказилиб олиб кириб куйишган хукукни мухофаза килувчи идоралар бу мавзуни очиклашмади.
Гурухда буш ерни шахар кадастр топса хокимият айрим тамагир ходимлари 2019 йил 370-сонли хоким карори иловаси асосида тузилган руйхат билан аслига тугри карор ва карор кучдалиги буйича малумотни архитекторни жойи курсатилган чизмасини тайёрлаб беришар шахар назорат килувчи идоралар томонидан кадастрга ижобий хал этишни буйича хулосалар берилар экан кизикарлик жойи шундаки карор асли 2022 йил май ойида вилоят прокуратурасига топширилган илова руйхатида 33та фукро булган биздаги малумотларда эса 65та фукарога берилибди мухим тоифа обект якинида мумкин булмаган жойга хам дачалар куришиб кадастр хужжатлари хам якунланибди хаттоки тадбиркорга тегишли булган шахар марказида жойлашган жойларни хам кайтадан ясама карор билан катта пул эвазига хужжатлар килиняпти.
Ишни каердан бошлашни билмай турган булишса республика даражасидаги ишчи гурухига ишонамиз деб очиклаяпмиз

@pressa01


Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11%дан 8,9%гача пасайди.

2024 йилда камбағал аҳоли сони 719 мингга камайган ва 3,3 млн.га тушган.

Камбағаллик даражаси энг кўп пасайган ҳудудлар:

• Бухоро вилоятида – 8,7 %гача;
• Самарқанд вилоятида – 7,5 %гача;
• Наманган вилоятида – 7,6 %гача;
• Қорақалпоғистон Республикасида – 10,8 %гача.

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.


https://t.me/pressa01


Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари жадвали

@pressa01


Ҳоким ёрдамчисининг жинояти

​​Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами  427,7  млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштирмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@pressa01


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум. Мен Асака тумани Ҳонақо маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшайман. Мурожатимни мазмуни шундаки бизнинг қишлоғимизда иккинчи жаҳон уруши қахрамони марҳум капитан Ғуломжон Ёқубов хонадони мавжуд.

Рота командири капитан Ғуломжон Ёқубов иккинчи жаҳон урушида Бероруссиянинг Могилёвск области қишлоқларининг бирини озод қилишда қаҳрамонларча халок бўлган.

Ҳозирда Минск шаҳри кўчаларининг бири хам Ғуломжон Ёқубов номи билан номланади, шаҳар мактабларининг бирига  ҳам Ғ.Ёқубов номи берилган.

Собиқ Иттифоқ даврида ҳар йили Белорусиядан Ғ.Ёқубов хонадонини кўриш учун жуда кўп меҳмонлар келар эди. Ушбу пайтларда кўчаларимизга сув сепилиб тозаланган, маҳаллаларимиз сайлгоҳга айланарди.

Ўтган 2024 йилда бизнинг Ҳонақо қишлоғининг асосий деб аталмиш кўчалари номига бўлса хам асфалтланди. Қишлоқнинг ички кўчаларига асфалт ётқизилмади. Шу қаторда икки дона икки юз метрдан иборат иккита кўча хамда қахрамон Ғ.Ёқубов хонадони кўчаси хам асфалтланмади, тахминан икки юз-уч юз метр.

Қишлоғимизни асфалтлаш муаммоси жуда узоқ йиллардан бери келади, хаттоки Белоруссия президентига ёрдам сўраш бўйича таклифлар хам бўлган.
Сизлардан илтимос, ҳозирда фашизм устидан қозонилган ғалабани 80 йиллиги бўйича тадбирлар бўлиши кутилмоқда.

Шундан фойдаланиб вилоят мутасаддиларини Қаҳрамон, капитан Ғ.Ёқубов кўчаларига хам эътибор қаратишида амалий ёрдам беринглар. Бу билан вилоят бюджети камайиб қолмас деган умиддамиз.“ - дейилмоқда хабарда.

@pressa01




#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Андижон вилоятида тадбиркор томонидан Овлиё Николай Черкови – маданий меърос ёдгорлиги якинида куп кавватли уй курмокда.

Ибодатхона Рус маданият маркази Андижон вилояти булими таклифига кура маданий мерос объектлари руйхатига киритилган.

Айни пайтда черковда хайр-эхсонлар ва ибодатчиларни сай-харакатлари билан реконструкция ишлари кетмокда.

Андижон ахолиси православ тарихий ёдгорлигига карши вандализм актини тухтатишни талаб килмокдалар.

ИЛТИМОС, МАДАНИЙ МЕЪРОС ЁДГОРЛИГИНИ САКЛАБ КОЛИШГА ЁРДАМ БЕРИНГЛАР!“ - дейилмоқда хабарда.

@pressa01


🏡 Имтиёзли ипотека кредити берувчи банклар

Маҳалла еттилиги томонидан уй-жой шароитини яхшилаш учун имтиёзли ипотека кредитига тавсиянома бериш жараёни бошланди. Тижорат банклари вакилларининг маълумотларига кўра, ҳозирда бу кредитни Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки расман ажрата бошлади. Кредит шартлари:

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Халқ банки
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

@pressa01


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум мен Ахунова Саодат Мадаминовна Андижон вилояти Избоскан туманида мактабгача ва мактаб таьлими марказлашган хисобхонада бухгалтер булиб ишлайман

2024 йил май ойида менга бириктирилган тумандаги 34 мактаб директорининг иш фаолияти да иктисодий жиноятлар юзасидан молия ва иктисод вазирлиги ҳамда бош прократура ариза билан мурожаат килдим.

Аризамга Асосан туман молия булими ходими мактабни 2023 йил ва 2024 йил май ойига кадар смета ижросини текширди шунда бир катор камчиликлар ва директор фонди смета режасидан 2023 йил учун 125 млн сум 2024 йил 5 ойликда 134 млн сўмлик ортикча харажат килганлиги аниқланди

2024 йил август ойида мени иштирокимсиз вилоят департаменти тафтишчиси С.Абдураззаков аудит текширув утказган менга бириктирилган мактаблар 1-34 мактаблардан чиккан директор ва укув ишлари буйича ўринбосар тарифакация камчиликлар директор фонди 823 карори буйича туловлар буйича нотугри буйрукларни айбловини мени аризамга Асосан тафтиш ўтказилган бўлсада барча айбларни мени буйнимга куйган.

2023 йил ва йил жами 260 млн сўмлик ортикча харажатни далолатнома га киритилмаган Избоскан туман прократураси терговчи холматов Аброрни камаб куяман бўйнингга олмасанг зарар кайтарилди сенга айблов куйилмайди деган пуписаларидан куркиб айбни буйнимга олдим

Избоскан туман жиноят ишлари буйича судяси судни биронта гувоҳларсиз хаттоки ўша тафтиш утказган тафтишчисиз СУД утказмокда прокурор ёрдамчиси керакли далил ва хужжатларни такдим килсам ҳам 260 млн ортикча харажат килган 34 мактаб директори С. Гофуровга бунга шароит яратиб берган мудир Ф.Тухташевга сметага узгартириш киритиб 34 мактаб директори билан шерик булган бош хисобчи А.Парпиевларга ҳеч кандай чора курмай менга оилада ёлгиз бокувчилигими 2 фарзандларими отаси вафот этганлигини айтсам ҳам ЭНГ кам иш хакини 50 баробари ва 2 йил АТИ сураябди.

Иктисодий жиноят хакида прократурага ариза берганим учун мукофотми бу. Мустақил узбекистоннинг одил судясию одил прокурорларини адолатлигига каерига куяй?“ - дейилмоқда хабарда.

@pressa01


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#пора

@pressa01

20 last posts shown.