#Эслатма
Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозлари муносабати билан 30 мартга қадар соат 18.00 дан 24.00 гача қуйидаги йўллар ёпилади:
👉 @BUXORO_TEZKOR - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозлари муносабати билан 30 мартга қадар соат 18.00 дан 24.00 гача қуйидаги йўллар ёпилади:
- “Файзобод” масжидига олиб борувчи Ибн Сино кўчасининг I.Karimov кўчаси (“Ситора” боғи чорраҳа) билан кесишган қисмидан Оқ мачит (2524 автожамланма) кўчаси кесишган қисмигача;
- “Дилкушо” масжидига олиб борувчи Дилкушо кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан кесишган қисмидан Халқобод кўчаси (“Дилкушо деҳқон бозор”) кесишган қисмигача;
- “Боло ҳовуз” масжидига олиб борувчи Абу Хафси Кабр кўчасининг M.Karim кўчаси билан кесишган қисмидан Хўжа Нуробод кўчаси (айланма ҳаракатдан 6-мактабга бурилиш) билан кесишган қисмигача
- “Абу Ҳафси Кабир” (Ҳазрати имом) масжидига олиб борувчи Абу Хафси Кабр кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан (“Раймаг” айланма) кесишган қисмидан Вобкент кўчаси билан кесишган қисмигача;
Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.
👉 @BUXORO_TEZKOR - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!