“Бриллиант қўл” актрисаси вафот этди
YouTube | Instagram
Россиялик таниқли актриса Светлана Светличная 84 ёшида вафот этди.
Aктриса буйрак ва ўпка хасталиклари туфайли сўнгги бир неча ойни шифохонада ўтказган.
Светлана Светличная Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл (1968 йил) филми орқали танилган. Шунингдек, «Учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас», «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» каби киношедеврларда роллар ижро этган.
YouTube | Instagram