Наманганда 8 март - халқаро хотин-қизлар куни катта тантана қилиндиШу муносабат билан вилоят мусиқали драма театрида
"АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ РАВНАҚ ТОПАДИ" шиори остида ўтказилган тадбирга вилоят ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида фаол қатнашаётган нуроний онахонлару, мунис опа-сингилларимиз, давлат ва жамоат ташкилотларида ишлаётган, шунингдек, тадбиркорлиги билан эл-юрт ривожига ҳисса қўшаётган фидойи аёллар таклиф этилдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида уларнинг меҳнатини эътироф этган ҳолда, самимий қутлади.
Турли соҳаларда фаолият кўрсатиб, намуна бўлаётган бир гуруҳ илғорларга вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари, шунингдек, вилоятимиздан муносиб топилган 18 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланиб, пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги санъат усталари - Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Раъно Ярашева, Тоҳир Саидов, Зуҳра Ашурова, Саида Раметова, Дилноза Кубаева ва бошқа машҳурларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube