Савол: Мен тоифа олиш учун аттестациянинг навбатдан-ташқари турини танлаб мурожаат юборган эдим. Белгиланган миқдордаги тўловларни ҳам қилган эдим. Аттестация турини нотўғри танлаган эканман. Аризам "навбатдаги-мажбурий аттестацияда топширишдасиз"- деб рад этилди. Тўлаган тўловимни қайтариб олсам бўладими?
❗️Жавоб: Афсуски, бўлмайди. Низомнинг 25-банди Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.
📍Ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли вазирликлар томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.
📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли вазирликлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
P.S. Аттестация турини тўғри танланмаганлиги - бу ҳам нотўғри маълумот тақдим этилган деб ҳисобланади.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot