🔴 🟦🟦🟦
❗️
Поликлиникаларда янги лавозим: Тиббий менежерларнинг вазифаси нима?⏩ Бирламчи тиббиёт муассасаларида кун аввалида одам одатдагидан гавжум бўлади. Бундай пайтда аҳоли оқими шифохона учун катта юкламага сабаб бўлиши бор гап.
❓
Хўш, ушбу вазиятда муассаса раҳбари қандай йўл тутиши зарур? ➡️ Тошкент шаҳридаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида
тиббий менежер лавозимини жорий қилиш орқали ана шу муаммони ҳал қилиш кўзда тутилган.
👩⚕️ Аҳамиятлиси,
тиббий менежерлар ҳамширалар орасидан тайинланади. Улар мурожаат қилиб келаётган аҳолини ўзи учун зарур мутахассис ёки текширув томонга бошқариш учун масъул ходимлар ҳисобланади.
🟢
Тиббий суғурта тизими берган имконият🖥 Давлат тиббий суғуртаси тизимига ўтиш борасидаги ишлар Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида Сирдарё вилоятидан кейин Тошкент шаҳрида ҳам жорий қилина бошлагани муносабати билан пойтахтимизда тиббиётнинг бирламчи тизимида қатор ўзгаришлар юз берди.
📌
Ана шундай янгиликлардан бири шуки, бирламчи тизим раҳбари ҳар йилнинг 3-чорагидан бошлаб бизнес-режа тузади. Унда кейинги йил харажатлари, штат меъёрлари ва зарур дори-дармон эҳтиёжлари акс этади. Ушбу режа туман тиббиёт бирлашмаси ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан келишиб тасдиқланади.
🎚 Бунинг натижасида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарига жорий йилдаги эҳтиёж ва ҳудуддаги ҳолатдан келиб-чиқиб,
янги штат бирликлари ташкил этиш ваколати берилган. Тиббий менежерлар ана шу имкониятнинг ҳосиласидир.
🟢
Тиббий менежер аҳолини бошқаради
❗️ Тиббий менежерлар мулоқот қобилияти юқори бўлган ҳамширалар орасидан танлаб олинади.
➡️ Улар муассасага кириб келган фуқароларнинг мурожаат туридан келиб чиқиб, электрон навбат олишларига, шифокор қабулига йўл олган кекса ва ёрдамга муҳтож кишиларнинг эса тиббий қабул хонасини топиб олишига кўмаклашади. Натижада беморнинг тиббиёт муассасасидаги ҳар бир ҳаракати мақсадли бўлади, ортиқча вақт ва асаб йўқотмайди.
Лўнда қилиб айтганда, тиббий менежер беморнинг маршрутини белгилаб беради.
🟢 Қозон шаҳри тажрибаси — Тошкентда📍 Ушбу лавозим ўз-ўзидан пайдо бўлмади, албатта. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси делегацияси Россия Федерациясининг Татаристон Республикасига хизмат сафари чоғида республика марказидаги тиббиёт муассасаларида яратилган шароитлар, даволаш-профилактика борасидаги тажрибалар билан бирга, тиббий менежерлар фаолияти билан ҳам танишган эди.
‼️ Шу биргина лавозимнинг тиббиёт муассасаси фаолиятини тартибга солишда муҳим ўринга эгалиги, аҳоли қатновларини бир изга солиши, шифокорларга катта енгиллик бериши Қозон шаҳри тажрибасида исботланган эди.
✅ Тошкент шаҳридаги бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида бошланган тиббий менежерлар тажрибаси ҳам аҳоли тиғиз жойлашган, қатнов кўп бў
лган кўп тармоқли марказий ҳамда оилавий поликлиникаларда яхши самара бериб келмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram