🥦 ГУЛКАРАМ ЕТИШТИРИШ
🌿Биологик хусусиятлари ва навлари: Гулкарам – бир йиллик ўсимлик. Униб чиққандан техник жиҳатдан пишиб етилишигача ўтадиган вегетация даври 90-120 кун. Гулкарамнинг характерли хусусияти шундаки, бошчасининг массаси билан барглари массаси ўртасида корреляция – боғлиқлик мавжуд. Бошчасининг массаси умумий массанинг 40% ини ташкил этади. Ўсимликнинг бошчаси шакллангандан сўнг, баргларнинг массаси ортмайди, лекин, барглар ўсишдан тўхтаганда, бошчанинг массаси камая боради. Юқори ҳароратда (18°С дан катта) ва тупроқда намлик етишмаганда, гулкарам бошчаси 10-11 та барглардаёқ шакллана бошлайди, лекин, кичкина бўлиб қолади. Паст ҳароратларда (8-12°С) ва намлик билан таъминланиш яхши бўлганда, гулкарам бошчаси 18-20 та баргларда шаклланиб, йирик бўлади.
⚠️Гулкарам навлари ва дурагайлари(гибридлари)га қўйиладиган асосий талаблар қуйидалардан иборат: юқори маҳсулдорлик, тезпишарлик, бир вақтда пишиб етилиш, бошчанинг зичлиги, зараркунандалар, касалликлар ва ташқи муҳитнинг салбий омиллари таъсирига бардошлилик. Яна бир ижобий белгиси шундаки, гулкарам барглари унинг бошчасига табиий соя солиб туради. Бу ҳолат гулкарам бош чаларини зичлаштирган ҳолда, уларга соя солиш учун, баргларини эгиш ёки бир-бирига туташтиришга ҳожат қолдирмайди.
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг Давлат реейстри” га Голланд, Француз, Япон селекциялари натижалари бўлган 18 та гибридлар киритилган. Улардан ҚР (Қозоғистон Республикаси ҳудуди) ҳудуди учун қуйидаги 3 таси районлаш тирилган: Кашмир (Япония), Скойвокер ва Фарго (Голландия). Иссиқхоналарда етиштириш учун Голландиянинг районлаштирилмаган Гудман, Арфак ва Феремонт гибридлари ҳам экилади.
➡️ Давоми бу ерда 📄
📖 Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларидаги тупроқли иссиқхоналарда сабзавот экинларини етиштириш технологияси бўйича тавсиянома.
Реакцияларингизни билдиринг 🔔
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram