Pedagog Psixolog


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Агар сен гўзалликни кўра олсанг, бунинг ягона сабаби шундаки, шу гўзаллик сенинг ичингда мавжуд.

Зеро олам кўзгу кабидир, унда ҳар ким ўз аксини кўради.
@pedagog_psixolog_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

– Мустаҳкам имон, соғлом эътиқод.
– эзгу амаллар, савобли ишлар.
– инсоф, виждон.
– адолат.
– холислик.
– илм-маърифат.
– одоб-ахлоқ.
– меҳр-муҳаббат.
– раҳмдиллик.
– ҳалоллик, покдомонлик.
– озодалик.
– ҳаё, ибо, иффат.
– сабр-тоқат.
– бағрикенглик.
– саховат, ҳиммат.
– камтарлик.
– камгаплик.
– одамийлик, инсонпарварлик.
– мардлик.
– ростгўйлик, тўғрилик.
– ғайрат-шижоат.
– меҳнатсеварлик.
– меҳмондўстлик.
– шукр қилиш.
– тилни тийиш, сир сақлаш.
– ваъдага вафо қилиш.
– хайрихоҳлик... Унутманг инсон ўзини доим яхши томонга ислоҳ қилиш пайида бўлиши ўта муҳимдир!
@pedagog_psixolog_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хаётингнинг сўнгги дамларида бойлигинг қанча ва сен қаерларда бўлганинг мухим эмас. Сен қанча инсонларнинг хаётини яхши томонга ўзгартирдинг, кимларга кўмак бердинг, мана шу мухим...
@pedagog_psixolog_UZ


ҚУЁШ

Бир кун болакай қуёшдан сўрабди:
-- Қуёшжон, сен ҳеч қоронғуликни кўрганмисан ?
-- Йўқ, сираям кўрмаганман, дебди қуёш.
-- Истайсанми, сенга қоронғуликни кўрсатаман ? Мен бир жойни биламан, у ерда заррача ҳам нур йўқ!
-- Истайман, бу менга қизиқ!
Болакай қуёшни уйнинг ертўласи томон бошлабди ва эшикни очибди.
-- Мана!
Қуёш ичкарига мўралаб сўрабдии:
-- Қани, ўша қоронғулик?


Сиз ҳаётда қуёшдек бўлинг, сиз кириб борган хар қандай кўнгилни зулмат тарк этсин!!!
@pedagog_psixolog_UZ


Бир шогирд устозидан сўрабди:
Устоз мени йиқилганим ҳақида эшитсангиз нима деган бўлардингиз?
- Тур!
-Яна йиқилсамчи?
-Яна тур!
-Шундай ҳолат қанча такрорланади? Йиқилсам-турсам?
-Йиқилиш ва туриш давом этади,токи сен тирик! Йиқилиб турмаган бу дунёни тарк этган.
@pedagog_psixolog_UZ


​​Агар бахтли яшашни истасангиз бахтни мақсадга боғланг, одамлар ёки нарсаларга эмас.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Бахт бу - саломатликдир. Қолган барчасини сотиб олиш, сақлаб қолиш, бошидан бошлаш, унитиш, ташлаб юбориш, ва қайта эришиш мумкин.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Буюк ғалабаларга матонат ила эришилади, унданда буюк ғалабага меҳр-муҳаббат ила, энг буюк ғалабага эса сабр- тоқат ила.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Ҳеч қачон умидни йўқотманг
Албатта қаердандир нажот келади.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Инсонлар нималар деганингни унутишлари мумкин...
Инсонлар нималар қилганингни унутишлари мумкин...
Aммо улар ҳеч қачон сен туфайли нималарни ҳис қилганларини унутмайдилар...

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Ҳеч ким сиздан кучли эмас, ҳеч ким сиздан ақлли эмас, улар шунчаки эртароқ бошлашган.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Аёллар нега йиғлайдилар?

Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққa кетамиз - да... кетамиз- у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

МАНЗИЛИМИЗ👇
@pedagog_psixolog_UZ


Инсоф

Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умар ибн Абдулазизнинг хонадонига юмуш билан борибди. Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан. Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
- Мана энди гаплашсак бўлади, - дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти
- Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
- Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, - дебди ҳалифа. - Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак. Бахт учун, Севги учун, Орзу учун, Охиригача...

👉 @pedagog_psixolog_UZ


1 ой кўз очиб, юмгунча ўтиб кетди-ей, қойил. Умр сувдек оқмоқда. Илоҳим, яхшиликлар қилишга улгуриб қолайлик-да.

Рамазон ойида қилган эзгу амалларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.


👉 @pedagog_psixolog_UZ


Келинг ҳаётга янги қоида киритамиз... Ҳар доим керагидан сал кўпроқ меҳрибон бўламиз.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Сен кулсанг ҳам, йиғласанг ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларни устингга юклаб олмасдан, улардан халос бўл, уларни унут ва табассум қил!

👉 @pedagog_psixolog_UZ


Хотиралар, баъзан шунақа оғирлик қиладики уларни доим ўзинг билан олиб юришга қийналасан. Баъзида уларни унутишинг ҳам керак. Лоақал келажагинг учун ҳам.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


🔴 #PSIXOLOGIK_FAKTLAR

❗️ Ушбу фактларни амалдаги исботларини биламиз, Aммо амал қилмаймиз😔. Балким айнан манашу постдан кейин кимнингдир ҳаракатга тушганидан хабар топсак бундан биз бенихоят хурсанд бўлар эдик 😊!

📌 Қобилияциз инсон бўлмайди. Шунчаки, ўз қобилиятларини намоён қила олмайдиганлар бўлади;

📌 Омадсиз инсон бўлмайди. Шунчаки, ўзини “ОМAДСИЗ” деб ҳисоблайдиганлар бўлади;

📌 Бахциз инсон бўлмайди. Шунчаки, БAХТни ҳис қила олмайдиганлар бўлади;

📌 Ҳамма ҳам ОРЗУ қила олади. Лекин, ҳамма ҳам уни МAҚСAДга айлантира олмайди;

📌 Ҳамма қандай яшаш кераклигини билади, лекин ҳамма ҳам НИМA УЧУН яшаётганлигини билмайди.

👉 @pedagog_psixolog_UZ


#ҳикмат

Бугун ва эрта

Эртанги кун бахтли бўлишига ишонмаган одам, бугунги кунини ҳам бахтли ўтказа олмайди. Зеро, бугун – эртанинг пойдевори, эрта – бугуннинг давоми. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонинг, дунёда сизникидан ҳам катта муаммолари бор инсонлар борлигини унутманг. Омадлиларнинг муваффақият сири оддий – улар ҳеч қачон ишончни йўқотишмайди.

👉 @pedagog_psixolog_UZ

20 last posts shown.

39

subscribers
Channel statistics