Уй жой харид қилишда нималарга эътибор бериш лозим?Уй сотиб олаётганда фақат нархига қараб қарор қабул қилиш катта хато бўлиши мумкин. Қуйидаги жиҳатларга эътибор берсангиз мақсадга муофиқ бўлади:
📍- Жойлашув – Иш жойингиз, мактаб, бозор, супермаркет ва жамоат транспортига яқинми?
- Қурилиш сифати – Деворлар, шифт баландлиги, пол ва эшикларнинг мустаҳкамлигини текширинг.
📄- Ҳужжатлар – Уйга тегишли ҳужжатлар тўлиқ ва расмийлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Коммуникация
🔥 Газ, 💦 Сув, ⚡️ Электр, 🕳 Канализация тизими қандай ишлашини текширинг.
- Қарздорлик – Уй солиғи ва бошқа турдаги тўловлар бўйича қарздорлик бор ёки йўқлигини билиб олинг.
❗️ Маслаҳат: Уйни куннинг, турли вақтларида бориб кўринг – бу орқали сиз ёруғлик, шовқин ва атроф-муҳит қандай ўзгаришини билиб олишингиз мумкин.
Ишончли уй танлаш – келажакда ортиқча муаммолардан қочиш демак!👉
Andijon Uy Bozor | Расмий канал