#Мулоқот
⚡️⚡️⚡️
Ҳоким тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўрмоқдаХабарингиз бор, Паркент туманида тадбиркорларни қабул қилиш, мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларини бартараф этиш бўйича 24 соат фаолият кўрсатувчи штаб ташкил этилган.
Айни саъй-ҳаракатлар доирасида туман ҳокими Сардор Исоқулов тумандаги йирик экспортёр ва саноат корхоналаридаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича "ZOOM" платформаси орқали ҳамда юзма-юз тегишли ташкилот ва идораларни жалб этган ҳолда мулоқот қилди.
Мулоқотда 10 га яқин корхона иштирок этди.
Тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, "Эластикум" мчж, "Шабнам Элегант" мчж, "Шерова Хафиза" оилавий корхоналарида мавжуд муаммолари жойида ҳал қилинди.
"Назокат" мчж, "Новаспин" мчж, "Қувноқ ёз оромгоҳи ёз оромгоҳи" мчж корхоналарида мавжуд муаммолар тегишли вазирлик ва идоралари орқали бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар учун ташкил этилган штаб Паркент туман ҳокимлиги биносининг 2-қаватда жойлашган.
Мурожаат учун телефонлар:
📞55-900-11-10
☎️ 71-722-24-53
👉
@PARKENT_TONGI