Лекин Суриядаги воқеалардан энг кўп Исроил фойда кўрди.
Сурияда ин қуриб олган Эрон кучларига жиддий зарба берилди. Бу Тел-Авив учун асосий ютуқ. Қолаверса, тартибсизликлардан фойдаланиб, Исроил Жўлондаги буфер зонани ҳам эгаллаб олди.
Исроилнинг Суриядаги иттифоқчилари ҳам эндиликда анча эркин ҳаракат қилади. Ҳа, Сурияда Исроилга иттифоқдош мусулмон гуруҳлар кўп. Уларни Исроил тузмаган, балки Асаднинг айирмачи сиёсати уларни яҳудийлар билан дўстлашишга мажбур қилган.
Масалан, Исломий давлат кучайган, Асад кучлари чегаралар назоратини қўлдан чиқарган пайтда, Исроил Сурия билан чегарадаги «Фурсан ал-Жўлон», «Лива Омар бин Хаттоб» каби гуруҳларни молиявий, ҳарбий ва гуманитар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган.
Исроил, шунингдек, Сурияда катта адад ва таьсирга эга дарзийларнинг ҳам яқин иттифоқчиси ҳисобланади. Исроилда яшовчи дарзийлар (улар Сурия, Исроил ва Ливанда истиқомат қилади) ЦАХАЛ’нинг барча операцияларида (ҳатто мусулмонларга қарши ҳам) иштирок этади.
@pan_diplomat