OZODLIK KANALI™


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥ЭКСКЛЮЗИВ🔥

Дубай “цемент қироли” Улуғбек Шодмоновни Ўзбекистонга топширди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hK0ftzwOoxM
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўтган ой Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмонов 8 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистондаги цемент бизнесининг қарийб ярмини назорат қилиши айтилган Шодмонов Бирлашган Араб Амирликларининг “олтин” визаси асосида оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган ва бир неча йилдан буён у ерда яшаётган эди.

Тошкентдаги норасмий “офис” билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Шодмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

Шодмоновнинг Ўзбекистонга топширилиши Тошкентда ПрезидентАдминистрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ёпиқ маҳкама бошланган пайтга тўғри келмоқда.

39 яшар Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг ушбу суиқасд билан боғлиқ жиноят ишига тортилишидан хавотир билдиришган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Украинага босқин: 1052-кун | Байденнинг Украинага сўнгги ёрдами

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ўзининг сўнгги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Дональд Трамп эса Владимир Путин билан учрашувга тайёргарлик кўряпти. Айни дамда сўнги бир суткада дронлардан Укранининг ва Россиянинг бир нечта ҳудуди зарар кўрди. Украина урушининг 1052-кунига оид ва бошқа янгиликлар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


🔥ЭКСКЛЮЗИВ🔥

Дубай “цемент қироли” Улуғбек Шодмоновни Ўзбекистонга топширди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hK0ftzwOoxM
❗️Озодликнинг ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўтган ой Дубайда ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Шодмонов 8 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистондаги цемент бизнесининг қарийб ярмини назорат қилиши айтилган Шодмонов Бирлашган Араб Амирликларининг “олтин” визаси асосида оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган ва бир неча йилдан буён у ерда яшаётган эди.

Тошкентдаги норасмий “офис” билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Шодмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров атрофидаги муҳим шахс деб ишонилади.

Шодмоновнинг Ўзбекистонга топширилиши Тошкентда ПрезидентАдминистрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ёпиқ маҳкама бошланган пайтга тўғри келмоқда.

39 яшар Шодмоновнинг америкалик адвокатлари унинг ушбу суиқасд билан боғлиқ жиноят ишига тортилишидан хавотир билдиришган.


📌Озодлик дастури 10.01.25

✅Тошкент Трамп маъмурияти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи

✅Аксилкоррупция агентлиги 264 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини маълум қилди

✅Хитойлик сармоядорга фириб берган ҳоким муовини қамалди

✅“Қамчиқ” довонида икки киши ҳалок бўлди

✅Ўзбекистонда пластик пакетларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

✅ХЖС ордерига қарамай Польша Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи эмас

✅Трамп Путин билан учрашуви ҳозирланаётганини билдирди

✅Арманистон ҳукумати ЕИга киришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

✅Венесуэлада мухолифат лидери бўлган 57 ёшли аёл тутиб кетилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.

Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар унинг декабрь охирларида манзил колонияга ўтказилганини тасдиқлади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу хабарни тасдиқлагани йўқ. 

Гулнора Каримова қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб, 13 йилдан ортиқ қамоқ муддатини ўтаётганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Комил Алламжоновга қарши суиқасд иши ҳарбий судда кўрилмоқда

Ҳарбий судда Ўзбекистон президенти администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган суиқасдга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024-йилда 80 минг нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди 

ТАСС нашрининг хабар беришича, ўтган йили Россиядан 80 минг нафар муҳожир чиқариб юборилган. 2023-йилда эса бу кўрсаткич 44 минг 200 нафарни ташкил қилган. Аммо аввалроқ “Важние истории” нашри 2024-йилнинг биринчи 6 ойида 86 минг нафар чет эллик Россиядан чиқариб юборилганини маълум қилган. 

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia


Ўзбекистонда пластик пакетларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу таклиф мамлакат президентининг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” фармони лойиҳасида илгари сурилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Венесуэлада Мадуро инаугурацияси олдидан мухолифат лидери тутиб кетилди

Венесуэлада мухолифат лидерларидан бири, собиқ депутат Мария Корина Мачадо Каракатда бўлиб ўтган норозилик митинги ортидан қўлга олинди. Уни мотоциклдан йиқитишиб, номаълум томонга олиб кетишган. Бу ҳақда El Confidencial газетаси хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


“Қамчиқ” довонида икки киши ҳалок бўлди

Фарғона водийсини Тошкент вилояти билан боғловчи “Қамчиқ” довонида фожиа рўй берди.

Xabar.uz нашри хабарига кўра, воқеа 8 январь куни А-373 – “Тошкент–Андижон–Ўш” автомобиль йўлининг 141-километрида махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Трамп Путин билан учрашуви ҳозирланаётганини билдирди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп айни пайтда унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувига тайёргарлик кўрилаётганини билдирди. Трамп мазкур учрашув қачон бўлиб ўтишига аниқлик киритган эмас.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Аксилкоррупция агентлиги: 264 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилган

2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди, дея маълум қилди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Мониторинглар мобайнида 552,5 миллиард сўмлик 273 та харид ўрганилган ва 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


ХЖС ордерига қарамай Польша Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи эмас

Польша бош вазири Дональд Туск, агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Освенцим концлагери озод қилинганининг юбилейи учун мамлакатга келгудек бўлса, Халқаро жиноят суди ордерига қарамай, унинг ҳибсга олинмаслигини ваъда қилди. Бу ҳақда Польша матбуот агентлиги хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Тошкент Трамп маъмурияти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон АҚШ билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ниятида. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида бу борада мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига бир қатор вазифалар юкланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Арманистон ҳукумати ЕИга киришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Озодликнинг арман хизмати хабар қилди.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян қонун лойиҳасини тақдим қиларкан, Европа Иттифоқи бир неча марта арман демократиясини дастак билдиргани, унинг атрофидаги хавфсизликни таъминлашда иштирок этгани ва мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини қўллашни ваъда қилганини қайд этган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Хитойлик сармоядорга фириб берган ҳоким муовини қамалди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари Қодир Додоев жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбдор деб топилди ва 2 йил мансабдорлик, моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳолда 9 йил муддатга қамалди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Украинага босқин: 1051-кун | “Россияни тинчликка мажбурлашимиз керак” - Зеленский

Россия қўшинлари Запорожега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, жабрланган сони 113 кишига етган.
Украин дронлари Белгород, Брянск ва Краснодарга ҳужум қилди.
Энгелс шаҳрида фавқулодда вазият эълон қилинди.
Ўзбекистонда тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди.
AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Доналд Трампнинг Гренландияни тортиб олиш тўғрисидаги гапларига “шубҳасиз яхши фикр эмас” деди.
Словакия коалицион ҳукумати ўз ҳудуди орқали Словакияга Россия газини етказиб беришни тўхтатганидан сўнг Украинага қарши жавоб чораларини муҳокама қилади.
АҚШ: Шимолий Корея Россияга қўшин юборишдан "сезиларли фойда кўрмоқда".

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Водий ҳаёти: Ёпиқ чегара, сустлашган бозорлар

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳукумат раҳбарлари 8-январда уч давлатнинг чегаралари кесишган ҳудудда учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги савдо, маданий алоқалар, энергетика муаммолари каби масалалар бўйича суҳбатлашди.

Расмий маълумотларга кўра, охирги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо кўрсаткичи олти баробарга кўпайган.

Аммо Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари бир неча йилдан бери ёпиқ.

Бу ҳолат чегара олди ҳудудларидаги аҳоли учун қандай таъсир қилди? Улар нимани истайди? Чегара олди бозорлари нима учун муҳим?

Бугунги лавҳамизда Фарғона водийсининг чегара олди ҳудудларида жойлашган уч бозор мисолида ана шу саволларга жавоб қидирамиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Қонли январь"дан уч йил ўтиб, қозоқ оилалари ҳамон адолат кутмоқда

2022 йил январь ойида Қозоғистон бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар авж олди. Полиция норозиларни шафқатсиз бостирди, юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Чимкент шаҳрида бир кечада 20 киши, жумладан, 20 ёшга тўлишига бир неча кун қолган Нурболат Алпамис ҳалок бўлди. Унинг ота-онаси маҳаллий ҳокимиятдан хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишни сўраган, аммо бунинг учун Нурболатнинг отаси қамоққа олинди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гулнора Каримова манзил колонияга чиқарилди - манбалар

Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.

Озодликка Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар унинг декабрь охирларида манзил колонияга ўтказилганини тасдиқлади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу хабарни тасдиқлагани йўқ. 

Гулнора Каримова қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб, 13 йилдан ортиқ қамоқ муддатини ўтаётганди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/7zxVZhPwEEU

20 last posts shown.