Oybek Pulatov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Шахсий қарашлар, мулоҳазалар ва атрофдаги янгиликларга муносабатлар.
Админ: @aytishnik
Инстаграм: https://www.instagram.com/oybekpulatov1/
Фейсбук: https://www.facebook.com/oybekpulatov97

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💡Энди Telegram видео платформа функциясига ҳам эга!

Тг-версиянинг сўнгги апдейтида видеолар учун чиройли муқова танлаш, шунингдек, видеонинг исталган эпизодига ҳаволалар жойлаш ва охирги марта тўхтаган жойдан давом этиш имкониятлари қўшилди.


Янгилаш учун: Android ва iOS.

🔝 @oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рус футбол шарҳловчиларининг ўзбек футболчисига нисбатан мазахомуз фикр билдиришлари нафақат футболчимизга, балки бутун ўзбек футболига нисбатан ҳурматсизлик деб ўйлайман.

▪️2018 йил Жахон чемпионатида Россия — Испания ўйинида Россияни бутун Ўзбекистон қўллаб қувватлаган эди.
▪️2009 йил Андрей Аршавин "Арсенал"га ўтганида, худди ўз футболчимиз Англияга йўл олгандек хурсанд бўлган эдик.
▪️2012 йил Денис Черышев Реал Мадридда ўйинга тушганда гол уришини кутардик.

❗️Энди Россияда рус тилини билмайдиган мигрантларни фарзандлари мактабга қабул қилинмас экан.
🤬Биз эса Узбекистонда яшаб туриб русларга русча гапиришга ҳаракат қиламиз.

🔝 @oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Кучукчага тадбиркорлик билан шуғулланиб, пул топишни ўргатиш қолди, холос.

Ақлли дастёрнинг ишига нечи баҳо берасиз?
(5 баллик системада)

🔝 @oybekpulatov1


💲 2026 йилдан бошлаб доллар ўз кўринишини босқичма-босқич ўзгартиради 🇺🇸💵

Бу маълумот АҚШнинг Гравюра ва Босма Бюроси (Буреау of Engraving and Printing) расмий сайтида эълон қилинди.


Редизайн жадвали:
⭐️2026 й. — янги $10 купюралари муомалага киритилади;
⭐️2028 й. — $50 дизайни янгиланади;
⭐️2030 й. — янги $20 банкнотаси босмадан чиқади;
⭐️2032 й. — $5 ўзгаради;
⭐️2034 й. — ва ниҳоят янги $100 валютани кутиб оламиз.

Редизайн сабаби:
Маълумки, замонавий технологиялар қалбаки банкноталарнинг ҳам сифатини ошириш имконини берди.

Редизайннинг асосий мақсади — қалбакилаштиришдан ҳимояни кучайтириш.


☑️ Янги кўринишдаги банкноталарда, шунингдек, кўриш қобилияти паст одамларга купюра номиналини осонроқ танишга ёрдам берадиган махсус элементлар қўлланилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚖️ Ҳаёт баланси бузилиб кетганидан қалбида хотиржамлик хис қилмай қўйганлар бор.

Аслида ҳаётдаги баланс жуда ҳам кўпчилигимизда бузилган, баъзида иш билан банд бўлиб оилага вақт ажратa олмаймиз. Баъзида орзу-мақсадларимизни умуман эсдан чиқариб қўямиз.

📚 Ҳаммасини тўғри йўлга қўйиш учун эса билим зарур!

🚀 Кўпчилик яхши танийдиган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов ҳаёт балансида муаммолари борлар учун 2 кунлик онлайн дарс орқали улашмоқчи эканлар. 

🗓 Дарслар қачон?
📅 14-15 февраль кунлари
🔒 Ёпиқ Telegram каналда

👉 Қўшилиш учун линк: https://t.me/+UWrXl5tgKg5jOWUy


💳 ЭНДИЛИКДА МОБИЛ ТЎЛОВЛАРДА FACE IDʼСИЗ ПУЛ ЎТКАЗИБ БЎЛМАЙДИ!

📢 2025 йил 7 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида шахсий идентификациядан (Face ID ёки бошқа усуллар орқали) ўтмасдан туриб, картадан картага пул ўтказиш мумкин бўлмайди!

🔒 Бу талаб Марказий банк томонидан киберфирибгарликка қарши чора сифатида жорий этилмоқда.

📌 Агар фойдаланувчи мобиль иловага янги қурилмадан кирса, у парол ва махсус кодни тўғри киритган тақдирда ҳам, шахсий идентификациядан ўтмагунга қадар ҳеч қандай амалиёт бажара олмайди.

⚠️ 2025 йил 10 февралдан бошлаб ушбу талабга амал қилмаган банк ва тўлов ташкилотлари фирибгарлик операциялари натижасида мижозларга етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади!

🏦 Айрим молия муассасалари бу талабни олдиндан жорий қилган бўлиб, уларнинг таъкидлашича, ушбу чора киберфирибгарлик хавфини камайтиришга хизмат қилади.

🔝 @oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
9 февраль – 🖋️сўз мулкининг султони, давлат арбоби, мутафаккир ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Сунъий интеллект орқали Алишер Навоийга ғазал ўқитишипти👏🏼

Мактаб ёки тадбирларда А.Навоийнинг эски ва сифатсиз портертларига кўз тушади. Бемалол шу мана бу расм билан алмаштириб қўйса бўларкан. Қўшиласизми шу фикрга?

Ҳа - 👍🏻
Йўқ - 👎🏻

🔝 @oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎯 ГООООЛ

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Абдуқодир Хусанов Манчестер Сити таркибидаги илк голини урди

Айни дамда унинг жамоаси Лейтон Ориэнт билан баҳс олиб бормоқда. Хусанов 56-дақиқада хиссобни тенглаштирди!


Қизиқ маълумот

Хитой товарларига ёпиштириладиган "Маде in China" ёрлиғининг аксарият қисми Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилар экан. Шу сабабли бу ёрлиқлар товарнинг ўзига қараганда кўпроқ яшар экан))

🔝 @oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамлар "Энг яхши 10 дақиқалик фильм" совринини олган фильмни томоша қилиш учун кинотеатрга йиғилишди.

Кўп ўтмай, фильм бошланди...

🔝 @oybekpulatov1


⚡️Энди тил ўрганишга вақтим йўқ дея олмайсиз!

Ибрат фарзандлари иловасида ўзбек тилида сунъий интеллект ёрдами билан инглиз тили дарсларини осон ва тез ўрганиш имконияти қўшилипти. Омад! Синаб кўринглар!

Юклаб олиш: Google play | App store

🔝@oybekpulatov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистоннинг муомалада бўлмаган (1000 сўмдан ташқари) барча эски пуллари битта видеода

Бу пуллар ёш авлод учун таниш бўлмаслиги мумкин. Лекин катта ва ўрта ёшлиларнинг хотираларида бор ҳалиям.

🔝 @oybekpulatov1


#ШахсийФикр

Бу хабар чиққандан кейин ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозиликлари кўпайди.

Албатта, бу тартиб пенсиянинг ҳақиқий эгасига етиб боришини таъминлаши мумкин, лекин:

🔹 Одамлар турли сабабларга кўра узоқ вақт чет элда бўлиши мумкин. Фарзандлари олдига бориш, даволаниш, ишлаш – булар ҳаётий эҳтиёжлар. Айниқса, хорижга пулга эҳтиёж сабабли кетганларга пенсияни тўхтатиш—мантиқсиз. Чунки улар бунга бутун умр меҳнат қилиб эришган бўлиши мумкин.

🔹 Бюрократия жараёнлар. Қайтиб келган фуқаро пенсиясини тиклаш учун ортиқча қоғозбозлик билан шуғулланишга мажбур бўлади. Бу жараён соддалаштирилиши керак.

Таклифлар:

Пенсияни тиклаш ҳам автоматлаштирилиши керак. Агар уни тўхтатиш автоматик бўлса, тиклаш ҳам шундай бўлиши лозим.

Муддат 3 ой эмас, 6 ой ёки 1 йил бўлиши керак. Шунда узоқ сафарга чиққанлар ноқулай ҳолатга тушиб қолмайди.

Тизим инсон учун ишлаши керак!☝🏻

🔝 @oybekpulatov1


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

🔹 Пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🔹 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

✅ Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясининг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

📌 Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

🔝 @oybekpulatov1


📌 Кредит тўлов усуллари: Аннуитет vs. Дифференциал

Кредит олмоқчимисиз? Ойлик тўловларингиз қандай шаклланишини билиш муҳим! 🏦

💳 Аннуитет тўлов усули
✔️ Ҳар ой бир хил миқдорда тўлов қилинади
✔️ Режалаштириш осон
✔️ Дастлабки ойларда енгилроқ
❌ Умумий фоиз суммаси кўпроқ

💰 Дифференциал тўлов усули
✔️ Асосий қарз тезроқ тўланади
✔️ Умумий фоиз суммаси камроқ
✔️ Ойлик тўловлар камайиб боради
❌ Дастлаб юқори тўловлар талаб қилинади

⚖️ Қайси бири яхшироқ?
🔹 Доимий даромадга эга бўлсангиз – Аннуитет
🔹 Кредит юкидан тезроқ қутулишни истасангиз – Дифференциал

💡Батафсил
Қайси усул сизга мос? Изоҳларда фикрингизни ёзинг! 👇


⁉️ Аннуитет ва дифференциал тўлов усуллари ҳақида жуда кўп саволлар туғилади. Кредит олаётганда қайси тўлов усули фойдали? Бу ҳақда пост тайёрламоқчиман! Сизга қизиқми? 🤔
Poll
  •   Ҳа, бу ҳақида билишим керак✅
  •   Йўқ, менга қизиқ эмас❌
11 votes


Солиқ иловасидаги кешбекларни қуйидаги ҳолатларда ҳисобга ўтказиб бўлмайди:

- Чек 10 кундан кўпроқ вақт олдин чиқарилган;

- Сотиб олиш учун қайтариб берилмайдиган тоифага кирадиган кешбеклар (автомобиллар, авиачипталар, темир йўл чипталари, коммунал хизматлар, алоқа);

- Чек якка тартибдаги тадбиркор томонидан берилган бўлса;

- Яна бир сабаб — бошқаларнинг чекларини рўйхатдан ўтказиш учун шубҳали харидорлар реестрига кириб қолган бўлсангиз.

🔝 @oybekpulatov1


#иқтибос

Қашшоқлик мол-мулкнинг камайиши эмас, қашшоқлик очкўзликнинг кўпайишидир!

© Афлотун

🔝 @oybekpulatov1


Қаердадир бадавлат бир тадбиркор вафот этибди. Тўплаган миллиардлаб мол-мулки аёлига мерос қолибди.

Орадан вақт ўтиб, у аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқибди. Бойиб кетган ҳайдовчи шундай деган экан:

- Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умр мен учун тер тўккан экан.

...Бойлик ҳаммадан қолиб кетади. Уни ортиқчасини сақлаб, "босиб ўтириш" керак эмас. Берганимиз (қилган хайр-у эҳсонимиз) бизники, қолгани бошқаларники!

🔝 @oybekpulatov1 Жума муборак!


🛡 Онлайн кредитлар бўйича вақтинчалик тартиб: фирибгарликнинг олдини олиш чоралари

📢 Марказий банк 2024 йил 1 ноябридан – 2025 йил 1 апрелга қадар амал қиладиган вақтинчалик тартибни жорий этди. Унга кўра, кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида қатор хавфсизлик чоралари қўлланади.

🔍 Асосий талаблар:

✅ Онлайн кредит олиш учун ариза топширган фуқаро тижорат банкининг мобиль иловаси орқали биометрик идентификациядан ўтиши шарт.
✅ Кредит тарихи кредит бюролари маълумотлар базасидан 2 босқичда текширилади:
• 🏦 Ариза тушган пайтда
• 💰 Кредит маблағлари ажратилишидан олдин

🚫 Чекловлар:

📌 Фуқаро банк мобиль иловасида янги рўйхатдан ўтиб, биринчи марта онлайн кредит олган тақдирда, 48 соат давомида қуйидаги операциялар тақиқланади:
P2P ўтказмалар
Электрон ҳамёнларга пул ўтказиш
Чет элга пул жўнатиш
Онлайн валюта айирбошлаш
Телефон рақамини тўлдириш

📞 Чекловларни олиб ташлаш учун мижоз банк юборган СМСдаги рақамга қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини тасдиқлаши керак. Банк ходими қайта боғланиб, мижозни қўшимча тасдиқдан ўтказгач, чеклов олиб ташланади.

❗ Кредит шартномаси бекор қилиниши мумкин:

🔹 Агар мижоз 48 соат давомида тасдиқлаш жараёнидан ўтмаса ёки маблағлар сарфланмаган бўлса,
🔹 Агар кредит мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида олингани аниқланса.

🔄 Бундай ҳолатларда кредит шартномаси бекор қилинади, ажратилган маблағлар эса банк ҳисобига қайтарилади.

📊 Натижалар:

📌 2025 йил 20 январь ҳолатига кўра, 285,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар мижозлар қўшимча тасдиқдан ўтмагани сабабли банкларга қайтарилди.
📌 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида 20 392 та ҳолат бўйича 231,8 млрд. сўм қайтарилди.
📌 2025 йил 1-20 январь кунлари 10 438 та ҳолат бўйича 53,2 млрд. сўм банк ҳисобига қайтарилди.

Ушбу вақтинчалик тартиб онлайн кредит ажратиш жараёнида фирибгарлик ҳолатларини олдини олишга хизмат қилмоқда.

20 last posts shown.