𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈


Channel's geo and language: Uzbekistan, Turkish
Category: Telegram


الدَّارُ الْآخِرَةُ
✅ Ayollar va bolalar uchun rasmiy kanal
❗️Erkaklar kirishi qat’iyyan ma’n qilinadi. Allohdan taqvo qiling.
@Tolibi_ilm_bezagimp3
@koz_quvonchi
@duolaroxirathovlisi
@oxirathovlisi_savollar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Turkish
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Лайл сураси

📖 Тафсири Муяссар

✈️ Telegram 📷 Instagram




🗣Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ
Aзиз опа-сингиллар!

🧕 Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду-санолар бўлсин, яхши ниятлар ва шижоат билан «Сийрат» дарсимизни бошлаймиз.

Барчамизга фойдали илм ва тавфиқ беришини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Дарс номи: Сийрат
Дарс куни: Сешанба
Дарс вақти:
Турк вақти: 16:00
Устоза: Умму Муҳаммад

«
Эй Муҳаммад, айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»,
(Оли Имрон, 31).

✈️ Telegram 📷 Instagram




#kuniqtibosi #foydali
⚠️Рождество (бугун янги йил деб аталмиш байрам)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгача бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни милодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насронийлар ўзлари даъво қилаётган Исо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا﴾

«(Яҳудийлар, насронийлар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 88-90).

5) Китобия аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

6) Насронийларни (Исо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

7) Насронийларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

8) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас. Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкому аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

9) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

🎙 Шайх Абдулазиз Тарифий

🚀 @oxirathovlisi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ҲИСОБОТ

🤲Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
Айни дамда қамал остида қолган мазлум Ғаззалик биродарларимизга нон улашилмоқда

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🌐 Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi




🤲 Аллоҳни зикр қилиш машаққат жиҳатидан амалларнинг энг осонидир. Шунга кўра зикрни кўп қилишлик қалбни ҳаёт эканлигини аломати ҳисобланади, зикрни озлиги эса даражасига қараб қалбни касал ёки ўлган эканлигини англатади. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:

وَلَا يَذْكُرُونَ اللَّهَ إِلَّا قَلِيلًا
"...ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар" (Нисо:142).

✍🏻 Шайҳ Абдулазиз Торифий

— Ажиб томони шундаки зикр ҳеч қандай куч ёки маблағ сарфламасдан қилинадиган иш бўлишига қарамасдан қўпчилик уни қилишдан мосуво.

Мана шундан ҳам билсак бўладики Аллоҳ бирор ишга тавфиқ (имконият) бермаса қила олмас эканмиз.

Биз Аллоҳ таолодан зикрни қилишга тавфиқ сўрайлик, ин ша Аллоҳ қолган ишларга ҳам йўл очиб беради.

Бу ҳоссатан олдига катта мақсадларни қўйган одамлар учун маслаҳатдир ва Аллоҳнинг зикри нажот сабабларидандир.

وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
"Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки ютуққа эришсангиз" (Жума:10).

✈️ Telegram 📷 Instagram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️Насронийларнинг янги йил байрами ҳам яқинлашиб келмоқда!

@oxirathovlisi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ حَلَاوَةَ الْإِيمَانِ: أَنْ يَكُونَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا ِللهِ تَعَالَى وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ  
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар». Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.

✈️ Telegram 📷 Instagram




#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 10:54
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Аёл кишининг уйида ўқиган намози масжидда ўқиган намозидан афзалдир

33-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram




https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

Китобни муваффақиятли тамомлаган толибаларнинг иймоний самараларини тинглаб сиз ҳам фойда олинг

Ушбу каналда тинглашингиз мумкин🌷




ШАМОИЛ ШАРҲИ - 1-2 (Жамлангани).pdf
3.1Mb
“Шамоили Муҳаммадия” китоби шарҳининг иккала жузини бепул юклаб олинг, яқинларингизга ҳам улашинг. Аллоҳ таоло мазкур китобни барчамизга фойдали қилсин.

✈️ Telegram 📷 Instagram



20 last posts shown.