🟢Волейбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг Ромитан туман босқичи ўтказилдиMаҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича қизлар ва ўгил болалар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари З.Қурбонов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Расулов ҳамда туман ДСИ бошлиғи Б.Ғайбуллаев сўз олиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантириш бўйича сўз юритишди. Бундан ташқари ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мусобақанинг шаффоф ўтишини кузатишди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 3-секторга қарашли Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси 1-ўринни, 2-секторга қарашли Газли маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси 2-ўринни, 4-секторга қарашли Пойжўй маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 1-ўринни эгаллаган жамоага мусобақанинг вилоят босқичига қатнашиш йўлланмаси берилди.
@oromitanuz