Мақол ва матал: фарқи нимада?
Мақол халқ ҳаётий тажриба асосида яратган, ихчам, образли, тугал маъноли ва ҳикматли ибора ёки гапдир. Уни ўз ўрнида қўллаш нутқни таъсирли, жозибадор қилади.
Изоҳли луғатга кўра, матал тугал маъно ифодаламайдиган образли ибора, ҳикматли сўздир. Китобда қизил қор ёққанда, туянинг думи ерга текканда каби иборалар маталга мисол сифатида келтирилган.
Бироқ миллий энциклопедиянинг ёндашуви бошқачароқ: матал бир ёки бир неча жумладан тузилади. Улар орасида қофияланиш ҳамиша ҳам сақланмайди. Маталда ўхшатиш, таққослаш, киноя, қочириқ каби бадиий воситалардан фойдаланилади. Мажозий иборанинг ўз асл маъноси билан кўчма маъноси ўртасида яқинлик, мантиқий боғланиш бўлиши керак.
Миллий энциклопедия “Шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламас”, “Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит” кабиларни маталга мисол қилиб келтирган.
Маталлар кўпинча бошқа бир жумла ичида қўлланади, уни тўлдиради, юмор белгиларига эга бўлади. Мақоллар кўчма ва ўз маъносида қўлланиши мумкин, маталлар эса фақат кўчма маънода ишлатилади. Манбаларда “Қил учида турибман”, “Семизликни қўй кўтаради”, “Туяга янтоқ керак бўлса, бўйнини чўзар”, “Мушук текинга офтобга чиқмайди” кабилар матал сифатида кўрсатилган.
Бир-бирига жуда ўхшаш бўлгани сабабли жумла шаклидаги маталлар аксарият ҳолларда мақоллар қаторига қўшилади.
🔄 Мавзуга алоқадор:
🔹 Нотавон кўнгилга қўтир жомашов.
🔹 Дунёни сув олса, ўрдакка нима ғам?
🔹 Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди?!
🔹 'https://t.me/oriftolib/1226/' rel='nofollow'>Ялқов тоғни кўтариб юришга мажбур бўлади.
🔹 Истагинг қанча кўп бўлса, кўнглинг шунча кўп қолади.
@oriftolib