Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ИСРОФНИНГ ЧЕГАРАСИ БОРМИ?
#исроф
❓1568-CАВОЛ: Қанча сарф-харажат исроф ҳисобланади-ю, қанчаси исроф саналмайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исрофнинг маъноси ҳамма учун тушунарли, аммо қанча миқдордаги сарф-харажатлар исроф ҳисобланади-ю, қанчаси исроф эмас, бу нарса муайян миқдор билан белгиланмаган. Чунки бу нарса вазиятга, шахсга, муҳитга қараб бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Исроф асосан учта кўринишда намоён бўлади:
1. Унинг энг ёмон кўриниши – мол-мулкни гуноҳ ишларга сарфлаш. Уламолар, гарчи арзимаган миқдор бўлса ҳам, гуноҳ йўлга сарфланган ҳар қандай мол-мулк исрофга киради, чунки бу ноўрин жойга сарфлашдир, деганлар.
2. Зарур ҳожатлар қолиб, зеб-зийнатга, дабдабага сарфлаш. Бунга фарзандларнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дарсликларига ҳожат бўлиб турганда эҳтиёж бўлмаган нарсаларни сотиб олиш каби ишлар киради.
3. Сарф-харажатларда мўътадилликдан чиқиб кетиш. Ўртаҳол киши кийим-кечаги ва тўй-хашамларига доимий равишда катта маблағ сарфлаши бунга мисол бўлади.
Хулоса қилиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин, шариат кўрсатмаси, ақл доираси ва одат чегарасидан чиқиб кетган ҳар қандай сарф-харажат исроф ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar