📖УЛАМОЛАРГА ЭРГАШИШ ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШИШДИР!
🗣Бугун 28.11.2024 санада, Бекобод шаҳар "Қора мозор" жоме масжидида, хуфтон намозидан сўнг, намозхонлар учун суҳбат бўлиб ўтди. Унда, имом домламиз Эргашбой ХАМИДОВ "Масжидда ибодат қилишнинг фазли", "Мазҳаббоши уламоларга эргашишлик - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдир" хусусида гўзал маърузаларини қилиб бердилар.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
✔️Масжидда ибодат қилишнинг фазли
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
✔️Мужтаҳид имомларга эргашиш Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш демакдир!
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook
🗣Бугун 28.11.2024 санада, Бекобод шаҳар "Қора мозор" жоме масжидида, хуфтон намозидан сўнг, намозхонлар учун суҳбат бўлиб ўтди. Унда, имом домламиз Эргашбой ХАМИДОВ "Масжидда ибодат қилишнинг фазли", "Мазҳаббоши уламоларга эргашишлик - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдир" хусусида гўзал маърузаларини қилиб бердилар.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
✔️Масжидда ибодат қилишнинг фазли
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади», дедилар». Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилган.
Яхши ният билан масжид томон босилган ҳар бир қадам беҳуда кетмайди.
Мўмин инсон масжидга жамоат намози ўқиш учун бориш ниятида таҳорат қилиб биринчи қадамни босиш билан бир гуноҳи ювилади, иккинчи қадамни босиши билан даражаси бир поғана кўтарилади. Масжидга етиб боргунича ҳар қадамда шундоқ бўлиб боради. Таҳорати ва намоз учун бериладиган савоблар, кечириладиган гуноҳлар алоҳида бўлади. Шунингдек, даражалар масаласи ҳам ўзига яраша бўлади.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
✔️Мужтаҳид имомларга эргашиш Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш демакдир!
Мазҳаббошилар ва уларга эргашган уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан инсонлар ўртасида турган бир воситачи, далолатчи ва йўлбошчи вазифасидаги кишилар бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини ва ундан кўзланган маъно-мақсадни одамларга ўз ижтиҳодлари ила етказадилар ва тушунтириб берадилар.
Бизга Ислом динининг ўз моҳиятини йўқотмаган ҳолда етиб келишига ўзларининг беназир хизматлари билан ҳисса қўшиб ўтган буюк уламоларнинг барчалари биз амал қилиб келаётган мана шу тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига мансуб бўлишни ўзларига лозим тутишган. Улар диний илмларни қанчалик чуқур ўрганган, унинг ипидан игнасига қадар пухта ўзлаштирган бўлишмасин ўз исмлари ортидан “ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий” нисбасини зикр қилишни ўзларига шараф деб билишган. Ибн Ҳажар Асқалоний ҳанафий, Ибн Ҳажар Ҳайтамий шофеъий, Ибн Ражаб ҳанбалий каби забардаст олимлар бунга ёрқин мисолдирлар.
Биз мусулмонлар амал қилиб келаётган фиқҳий мазҳаблар буюк мужтаҳид имомларнинг Қуръон, ҳадис, ижмоъ ва қиёсга асосланган илмий хулосаларидир. Улар бу илмий хулосаларни ўзлари бевосита суҳбатида бўлган буюк саҳобалар ва тобиъийнлардан олишган. Улар эса бизга Аллоҳнинг динини етказиб, шариат аҳкомларини кўрсатиб берган ва кўрсатиб беришга масъул бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар. Бундан келиб чиқадики, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш ва мужтаҳид имомларга эргашиш Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш демакдир!
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook