Ўқинг...фақат йиғламанг!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


​​Синглисининг бетоб бўлганидан қўрқиб қолган Андреа кўзларини мўлтиратиб тиззамдан қучоқлаб турарди.
— Бугун бувиникига кетмайман, болалар билан қоламан. Эрикага ҳам туни билан ўзим қарайман, — дедим Аннага.
У менга бирпас тикилиб турди-да, кейин бағрига босганча йиғлаб юборди.
Ҳамма нарсанинг якуни бўлганидек, менинг шартномам ҳам якунига етди. Қайтиш чипталари олинди. Анна ҳаммамизни йиғиб хайрлашув дастурхони ёзди. Худди кетишимни билгандек Эрика ҳеч қўлимдан тушмасди. Мен ҳам уни ҳеч қўлимдан қўйгим келмайди.
— Болаларим сени жуда яхши кўриб қолишганди, Лола. Айниқса Эрика қўлингда катта бўлди. Бировнинг боласига ҳам меҳр кўрсата олдиган даражадаги марҳаматли миллат экансизлар… Сендан кўп нарса ўргандим. Бизни унутиб юборма, — деди кўзда ёш билан.
— Биз томонларга ҳам боринглар, меҳмон қиламан, — дедим.
Уларни албатта меҳмонга чақиришни кўнглимга тугиб, хайрлашдим.
Болалар билан хайрлашишим жуда қийин бўлди. Ортимдан йиғлаб қолган Андреа йўл бўйи кўз ўнгимдан кетмади.
Она юртимда барча яқинларим мени қувонч билан қарши олишди.
Шунда яқинлар меҳрини қанчалик соғинганимни ҳис қилдим. Қайтганимдан кейин кўп ўтмай сайёҳлик компаниясига гид бўлиб ишга жойлашдим. Чунки немис тилида бемалол гаплашадиган бўлгандим. Шу ерда Сардор билан танишдим. Бир-биримизга кўнгил қўйгнимизни эшитган ота-онамиз бизга оқ фотиҳа беришди. Тўй куни белигилангач, Аннага қўнғироқ қилдим.
Мени овозимни эшитиб шунчалик хурсанд бўлади, деб ўйламагандим.
«Андреа, тез кел, Лола қўнғироқ қиляпти», деди у ўзига ярашмаган ҳовлиқмалик билан. Уларни тўйга таклиф қилаётганимни эшитиб роса хурсанд бўлди.
— Лола, тўйга икки киши бўлиб борсак, уйдагиларингни безовта қилмаймизми?
Унинг гапидан кулиб юбордим.
— Ҳаммаларинг келсанглар ҳам безовта қилмайсизлар, — дедим хайрлаша туриб. Улар келишса, Дрездендан қолишмайдиган Самарқанд, Бухоро ва Хивани албатта кўрсатишни ният қилиб қўйдик.
хикоя тамом

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Дрезденни бекорга «санъат шаҳри» дейишмас экан. Сон-саноқсиз музейлар, ибодатхоналар, Эьба бўйининг гўзаллиги мени ўзига мафтун этмай қолмади. Етти аср давомида герцог ва қироллар қароргоҳи бўлган Дрезден менга ўхшаган санъат шайдолари учун айни муддао эди. Таня мени дам олиш кунлари музей ва ибодатхоналарни томоша қилгани етакларди.
Яна олдингидек дўстлар даврасида қувноқ яшаётганимдан қувонардим. Лекин бу қувонч узоққа чўзилмасди, чунки бир-икки соат эркинликдан кейин яна қатъий режим билан яшайдиган оилага қайтардим. Нотўғри тушунманг, болаларни ҳамон яхши кўрардим. Лекин дўст ортирганимдан буён Аннанинг менга муносабати ўзгаргандек эди.
Танишларим билан кўп вақтимни ўтказишим уларга ёқмаётганини сезиб қолдим. Мен ўз хизматим, меҳрим билан уларнинг яқин одамига айланиб бўлдим, энди улар ҳам мени тушунишади, деб ўйлабман. Лекин… Бир куни дўстларим мени остонада кутиб туришганда, Анна мени ошхонага чақирди.
Бугун Танянинг туғилган куни эди.
У билан Эльба буйида сайр қилиб Каналеттони томоша қилиб завқланмоқчи эдик. Шунинг учун Аннадан бир соат олдин жавоб беришини сўрагандим.
У жавоб ўрнига қошларини чимирди.
— Лола, — деди Анна жиддий оҳангда.
— Сиз билан гаплашиб олмасак бўлмайди. Сиз бу ерга ишлагани келгансиз. Шартномада иш вақтингиз аниқ кўрсатилган, марҳамат қилиб унга риоя қилсангиз…
Тилим айланмай қолди. Чунки унга вазиятни тушунтиргандим.
— Бугун жавоб бераман. Лекин бу иш бошқа қайтарилмасин! — деди совуққонлик билан.
— Хўп, — дедим ичимни қақшатиб кетган титроқни зўрға босиб.
Кўзимдаги ёшни кўрсатмаслик учун, ташқарига югурдим. Менинг кайфиятим йўқлигини сезган Таня сабабини сўради.
— Шунақа одам ҳам бўладими? Мен бутун вақтимни унинг оиласига бағишласам, болаларини жонимдан ортиқ яхши кўрсам, Андреа мени ҳатто «ойи» деб чақиради…
Бир марта жавоб олганимни юзимга солса-я! — ҳеч ўзимга келолмасдим.
— Бу ер Германия, Лола!
Уларга қилган яхшилигингга раҳмат оласан. Лекин сенга кўмак керак бўлганда, ҳеч ким ёрдам бермайди. Шунинг учун улар учун ишлайверишни бас қил. Шартнома дедими, энди сен ҳам ўша шартномасига амал қил.
— Лекин мендан ёрдам сўрашса, йўқ дея олмайман… Чунки болаларни яхши кўраман.
— Ҳеч ким яхши кўрма демаяпти-ку. Сен ҳам ўзларидек жавоб қайтар.
Ўша куни Таня ўз дўстлари билан бирга мени уйгача кузатиб қўйишди.
Анна мени қовоғини очмай кутиб олган бўлса, болалар қувониб кутиб олишди.
Шундан кейин оиладаги муносабатларимиз совуқлаша бошлади.
Дугонам уларга ёқмаганди. Чунки у билан танишганимдан кейин улар чаққон, ҳозиржавоб «дастёрларидан» маҳрум бўлишганди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас экан.
Бир куни курсга ўқишга кетаётганимда ғалати иш бўлди.
— Лола, — деди Анна.
— Энди калитни ўзинг билан олиб кетма. Девордаги гулдоннинг ортига ташлаб кет.
— Нега? — дедим ҳайрон бўлиб.
— Мени тўғри тушун, лекин яқинда икки уй наридаги қўшнимизнинг уйини ўғри уриб кетибди.
Бунинг менга нима алоқаси бор экан, деб ҳайратланиб турганимда:
— Сенинг танишларинг шубҳали. Эҳтиёт бўлганим яхши, — деди.
Қотиб қолдим. Мендан гумонсирагани кўнглимга оғир ботди.
Йўл бўйи йиғлаб кетдим. Кечқурун ишларимни тиндириб, Аннанинг ойиси билан гаплашиб ўтирганимда қўнғироқ жиринглади. Анна бўлса керак деб ўйладим, чунки ҳар кун кечки соат тўққизда онасига қўнғироқ қилиб бир кунлик ишларини гапириб берарди. Гўшакни кўтарсам, Аннанинг хавотирли овози эшитилди, Эрика иситмалаб қолибди, шифокор чақиришибди. Кампир шифокор чақириб яхши қилибсан, деди қизига ва бемалол телевизор кўришда давом этди.
— Биз уларникига бормаймизми? — дедим ҳайратимни яширолмай.
— Нега? — деди кампир мендан баттар ҳайратланиб.
Невараси иситмалаб ётаса-ю, битта кўчада яшайдиган бувиси бемалол телевизор кўриб ўтирса? Яна бунинг устига куёви сафарга кетган.
Буни тушунишга менинг ақлим ожизлик қиларди.
Кампирининг ҳай-ҳайлашига қарамай устимга курткамни ташладим-у, Аннаникига югурдим. Эшикни очган Анна мени кўриб кўзига ёш олди. Дарров болаларнинг хонасига югурдим. Муолажадан кейин иситмаси тушган бўлса-да, қизалоқ ухлолмай безовталаниб ётарди. Уни қўлимга олдим, Эрика бўйнимдан қучоқлаб олди. Бир пайт оёғимга кимдир суйканганини сездим........


Энага қизнинг кечмишлари...

Шартнома бўйича Германияга энагаликка борадиган бўлдим.
Бегона шаҳар, бегона одамлар, умрида бир ўзи бегона юртга чиқмаган мендек қизни қўрқитиши табиий. Мен борган оиланинг икки фарзанди бўлиб, қизалоқларнинг бири уч ёш, иккинчиси икки ойлик эди…
Ишим қийин эмас, қизалоқлар Андреа ва Эрика бир-биридан ширин, тартибли (ҳа, айнан тартибли). Иш вақтим эрталаб 8 дан 12 гача, кейин 17 дан 19 гача бориб болаларни овқатлантириб, ювинтириб ухлатишга ёрдамлашаман. Мени энг қойил қолдиргани немис болалари кечки соат етти бўлгач, ухлагани ётишарди. Ва ухлаб қолишарди! Шу билан эрталаб соат саккизгача, бизникларга ўхшаб соат бешдан сакраб туришмайди.
Буни иш вақти деб ҳам бўлмайди. Чунки олдинги ишлаган жойимда эрталабдан кечгача, токи иш тугагунча ишлайверардим.
Аввалига анчагача мослашолмадим, чунки доим шошиб, нимагадир улгурмай қолишдан қўрқиб, асабларим таранг юришга ўрганиб қолгандим.
Кундузи бажариб улгурмаган ишларимни уйга олиб келиб, кечаси қилардим. Доим уйқуга тўймай юрардим. Энди эса ҳеч қаерга шошилишнинг ҳам кераги йўқ… Лекин бу ҳаётга ўрганишим қийин бўлди. Узоғи билан бир ҳафта чидадим. Уйдагиларга яхши яшаяпман, деганим билан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Чунки кўп ухлашга ўрганмаганман. Қолаверса, кўп ўтмай ёлғизлигим сезила бошлаганди. Ишдан бўш пайтларим деразадан шаҳарни томоша қилиб ўтираман. Олдинги дўстларим, оила аъзоларим билан ўтадиган қизғин ҳаётимни қўмсам сиқилардим. Бир кун зерикканимдан шаҳар айлангани чиқдим. Дрезденнинг эски шаҳари ҳисобланадиган Альтштадтни айланиб келаман, деб қайтишда уйни тополмай адашиб қолдим.
Одамлардан сўрай-сўрай, амаллаб топиб келдим. Шундан кейин шаҳарни ёлғиз айланмайдиган бўлдим. Вақтимни кўпроқ иш жойимда ўтказадиган бўлдим.
Шартнома бўйича белгилаб қўйилган вақтимдан ташқари ҳам қолиб уй бекаси Аннага ёрдам берардим. Менинг бу ишимга аввалига улар ажабланиб қарашди. Лекин мен ишсиз ўтириб ўрганмаганман. Қолаверса, болаларни жонимдан ортиқ яхши кўрардим. Аннанинг эри эртадан кечгача ишда, кўпинча хизмат сафарларида юрарди, шу сабаб уйда кам бўларди.
Уй ишларида кўмак берадиган дастёр зарар қилмасди. Бир гал эри узоқ муддатга сафарга кетадиган бўлди. Анна иккита бола билан қийналиб қолишини айтиб, кўз ёши тўкиб олди. Унга қараб уч-тўртта боласи билан бирга қайнона-қайнотасини ҳам эплайдиган ўзбек аёллари кўз ўнгимдан ўтди. Барибир унга ачиндим. Унга ёрдам бўлсин, деб болаларга қарашни ўз зиммамга олиб, кўп вақтимни улар билан ўтказа бошладим. Барибир қиладиган ишим йўқ. Болаларга меҳр берганим сайин улар ҳам менга ўрганиб, яхши кўриб қолишди. Ҳар кун эртадан кечгача улар билан ўйнаб вақт ўтганини билмайман.
Аннанинг кўнглини кўтариш учун миллий таомларимиздан пишириб бергандим, уларга ёқиб қолди. Энди ишдан бўш пайтларим тез-тез уларга таом тайёрлаб берадиган бўлдим. Улар ошпазликни қаердан ўргангансан ёки махсус курсда ўқиганмисан, деб сўрашарди. Мен эса «ҳа, онамнинг курсларида ўқиганман», деб жавоб берардим. Улар менинг меҳрибончлигимдан хурсанд бўлишарди, яхшилигимни қайтариш учун хурсанд қилишга ҳаракат қилишарди. Буни хонамга қўйиб кетилган шоколадлардан билса бўларди. Секин-секин бу ерда ҳам ҳаётим изига туша бошлади.
Ҳафтада икки марта бўш вақтимда немис тили курсларига қатнай бошладим. Танишлар ҳам орттирдим. Курсда мен билан бирга украиналик Таня деган қиз ўқирди. У ҳам рус тилини яхши билгани учун дарров тил топишиб кетдик. Таня мени ўз дўстлари билан таништирди. Улар билан гаплашиб, анча тил бойлигим ҳам ортди. Таня тез-тез мени дам олишга чақирар, «доим банд бўлиш» касалига чалингансан, сени халос этиш керак дерди. Мен эса кўпинча уй ишларидан ортмасдим. Бир куни у мендан шартномангда эрталабдан кечгача ишлаш ёзилганми, деб сўради. Мен ўзим Аннага ачинганимдан ёрдам беришимни айтдим. Таня жавоб ўрнига жилмайиб қўйди........


​​АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингизга табассум ва нурни;
Танангизга соғликни;
Ҳаётингизда тавфиқни;
Хонадонингизга тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!

ЯКШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

9.6k 3 452 39 35

Азизларим мана яна тун чўкди...бир кунлик умримиз хайр деб кетди.
Кунимиз қандай ўтди...хеч кимни хафа қилиб, кўнглини оғритмадикми? Яна кимнидир калбига оз булсада
кувонч олиб кира олдикми?
Мана шу гудакдек бегубор...
бегунох булайлик. Биз муминмиз бир - биримизга
эзгуликни эслатиб куйсак
яхши булади. Эслатинг, эслатиш муминларга манфаат берур дейилганку
бизнинг динимизда.
Азизларим сизларга
осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гоибда
учрашгунча деб коламиз!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15.1k 3 154 16 49

​​.... Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15.5k 0 119 13 119

Дарвешдан сўрашди:
— Нега бунчалар сокинсиз?

У деди-ки:
— Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим:
1. Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.
2. Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.
3. Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.
4. Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.
5. Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат қилдим.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

15.1k 1 166 19 102

— Ака, мен 1945 йили гуноҳ иш қилганман.
— Қани айтингчи!
— Уруш пайтида бир америкаликни немислардан яшириб уйимдан сақлаганман.
— Биродар бу гуноҳ эмас, аксинча яхшику, бировни жонини сақлаш
— Тўғрику-я лекин ҳар куни 100$ олардимда.
— Ие, шунақа денг. Майли-майли барибир бегуноҳни жонини сақлагансиз.
— Ака, нима деб ўйлайсиз, уруш...

Давоми даҳшат 🤣👇


​​Покиза ният.

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.
Феруза Салходжаева

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

11.9k 0 49 14 184

• Фалокатта дучор бўлишни истамасанг — мутакаббир бўлма.
• Роҳатда яшашни истасанг — дилингни хирсдан пок қил.
• Хору зорликни истамасанг —
таъмагир бўлма.
• Ўзингга яхшилик қилинишини истасанг — яхшилик қил, ҳеч кимга озор берма, яхшиликни улуғ иш деб бил.
• Қадр-кимматинг ошишини истасанг — баланд ҳимматли бўл.
• Ишинг пушаймонлик билан натижаланишини истамасанг — аввал яхшироқ ўйлаб, доно, тажрибакорлар билан кенгашиб, сўнгра ишга кириш.
• Ўзингни ҳаммага севдиришни истасанг — феъл-атворингни тузат, адабли, тарбияли бўл.
• Иззат-ҳурматта эга бўлишни хоҳласанг — ҳалол меҳнат қил.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Хўроз Шер билан дўстлашибди. Шер Хўрозга:
— Агар бирор муаммо юз берса дарахтга чиқиб азон айтсанг, етиб келаман, — дебди.
Бир куни Хўроз қараса, Тулки келаётганмиш, дарров дарахтга чиқиб азон айта бошлабди. Тулки Хўрозга қараб:
— Бўлдими, энди туш, намоз ўқиймиз, - дея тиржайибди.
Хўроз:
— Озгина кутайлик, ҳозир имом келади, бирга ўқиймиз, — дебди.
Тулки аланглаб атрофга қараб, Шерни кўриб қолибди ва қоча бошлабди. Шунда Хўроз:
— Қаёққа, ана имом келди, намоз ўқимаймизми?! — деса, Тулки...👇


​​Қизалоқ кутади, ишқилиб қоронғу тушгунча келсин-да, у-ку, қўрқмайди, лекин ухлаб қолиши мумкин-да… Кейин отаси хафа бўлади: ҳай, эси йўқ қиз, мен сенга қўғирчоқ олиб келсаму сен ухладингми, деб кўзи ёшланади. Ана, қизалоқ отасининг кўзида ёш келишидан қўрқади. Шунинг учун у ақлли қиз – йиғламайди.
Хайрият, отаси қоронғу тушмасидан келди. Вой, бунча чиройли бўлмаса бу қўғирчоқ. Бу сенга дугона, ҳамма гапингни шунга айтавер, мана, қара, бу ерида диктафони бор, лекин битта чатоғи бор экан-да, бу фақат битта гапни ёзиб қоларкан. Иложи йўқ-да, дейди сотувчи амакинг, яна беш олтита гапни ёзадиган топиб бер десам. Ҳозирги модел дейди. Майли-да, ўзингга ёққан бирор гапни айтсанг, маза қилиб эшитиб юрасан.
Орадан қирқ кундан ортиқ вақт ўтди.
Отанинг боши осмонда, қизнинг кайфияти чоғ: қорайиб ётган ерда гуллар тизза бўйи кўтариб қолди.
– Она, қизим – дейди ота, – кўраяпсанми, қандай чиройли гулзоримиз бор. Сен деразадан қараб тур, мен сен учун дунёни гулзорга айлантираман.
Қизалоқ отасининг айтганини қилади: термулади, термулаверади.
Гуллар бирин-кетин ғунча чиқарди: оқ, қизил, сарғиш яна бир қанча ранглар. Қизалоқ уларни бирам яхши кўрадики, хаёлида ўрнидан туриб ҳамма-ҳамасини бағрига босади, эркалайди, ҳатто ўпиб олади. Кейин отасининг дағал қўлини юзига босади: раҳмат отажон, дейди. Кундан-кун, ҳафтадан-ҳафта ўтиб гуллар қизалоқнинг бўйидан ҳам узун бўлиб қолди. Деразага бош ураётганда қизалоқ, бунча тез катта бўлишди, дея ҳайратланди.
Отаси яхши одам. Тонг саҳардан то кечгача гулзорда: ягана қилади, бегона ўтларни юлади, сув қуяди. Қизига қараб, қара, жон қизим, дугонамизга айтинг келсин, ўйнаймиз деяпти, дейди. Қизалоқ ич-ичида хурсанд бўлади, қиқирлаб кулади.
Бир куни кастюм-шим кийган, галустик таққан бир одам келди. Пўлатбой, гулзорга айлантирибсиз-ку, деб, битта гулни узиб кўзини юмганча ҳидлади. Ота қўлини кўксига қўйиб, бошини эгиб турди. Қизалоқнинг жаҳли чиқди.
– Иш битди, эртадан бошлаб сиз энди ишли одамсиз, – деди гулни ҳидлашда давом этиб. Кейин отасига бир нималарни тушунтирди. Унинг оғзи қимирлаганда отаси жим турар сўнг негадир кўзлари қувнаб қизи томонга мамнун қараб қўярди.
– Ана, жон қизим, мен ишли бўлдим, – деди ота бир даста гулни олиб кетган одамни кузатиб қайтиб, гулзорнинг четидаги тош ўриндиқда ўтираркан. Қизалоқ борманг, гулзор нима бўлади, демоқчи бўлдию, лекин ақлли қизлиги эсига тушиб, жилмайиб қўйди. – Мен энди менежерман. Бунинг маъносини биласанми? Йўқми? Ҳай, аттанг, ҳозир тушунтираман: иш бошқарувчи, яъни қўшиқчиларнинг концертларини ташкиллаштираман.
Директорнинг айтишича, туманимизда бойлар кўп, агар қўшиқчилар билан яхши танишиб олсанг, ўша бойларнинг тўйига олиб келасан. Ҳам сенга, ҳам менга пул, кейин қўшиқчиям хурсанд, бой ҳам сендан миннатдор, дейди.
Хўп, дедим, менга кўп пул керак, қизимни даволатаман, хорижга олиб кетишим керак, дедим. Худонинг бергани шу-да, қизим, энди янада тезроқ тузалиб кетасан…
Эртаси қизалоқ жуда зерикди. Гулларга қараб ётаверди. Отаси тушликка келиб овқатлантирди-да, яна чиқиб кетди. Бу ҳол уйларига Зулпин момо келгунча давом этди.
– Сенга энагалик қилади, мен энди кеч келаман, олис қишлоқларгаям концерт беришга тўғри келаяпти, – деди отаси. Кейин шу кетганича икки ҳафта келмади.
Момо гулларни ёмон кўраркан.
Ҳар кун уч маҳал овқатини беради-да, ухлайди.
Қизалоқ беҳад зерикарди.
Аста-секин гуллар қурий бошлади.
Аввалига битта…
Иккита…
Ўнта…
Орадан саккиз ойу икки ҳафта ўтгач барча гул қуриб… хазон бўлди.
Бир тун отаси келди:
– Бўлди қизим, энди кетамиз, эрта тонг отса йўлга тушамиз.
Мана, Америкага билет олдим. Мана буларни кўраяпсанми, – деб қора сумкани кўрсатди, – ичи тўла пул. Ҳаммаси доллор…
Эртаси эрталаб ота қизининг ёнига кирганда қизалоқ ухлаб ётарди.
Унинг қошига эгилган отанинг кўзи беихтиёр гулзорга тушди ва қотиб қолди: наҳотки… Сўнг қизи қучиб ётган қўғирчоқни ҳиссиз ушлади ва ундан: Дадажон, сизни яхши кўраман, деган овоз чиқди…
Яна эртаси…
Йўқ, иккисидаям энди сира-сира эртанинг кераги йўқ эди…
тамом.
Санжар Турсунов

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

13.2k 0 18 29 188

ОТМАГАН ТОНГ.

Шифокорнинг гапи самимий ва бениҳоя қатъий эди:
– Хорижга олиб бориш керак. Эҳтимол, у ерда ҳам давоси йўқдир, ҳарҳолда маълум муддат умрини узайтириши мумкин. Мен сизни кўнглингизни кўтаришим, яхши бўлади, дейишим ва умид бор, деб айтишим ҳам мумкин эди, бироқ, ўзингиз ростини сўрадингиз…
У каридорга чиқиб деразадан ташқарига қаради. Қизи ўриндиқда оёғини осилтириб турар, сал нарида бир аёл боласига ниманидир берилиб тушинтиряпти, бола гоҳ дарахтларга, гоҳ қизчага қараб қўяди. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, мана кўрасан, бу дўхтирларингни гапи чикора, мени сени дунёдаги энг бахтли қизга айтлантираман, деб эркак ташқарига йўналди. Қизини бағрига босиб дарвоза томон юрди.
Балониям билмайсан, нега ўқидинг, виждонинг борми ўзи, хориж эмиш… Нима ўзимизда даволаш қўлингдан келмайдими? Нега ахир? Шунча одам яшаб юрган дунёда нега энди бу дард келиб-келиб жажжи қизимга учраркан, нималигини айтолмадинг-ку, яна дўхтир эмиш…
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Бу касалликнинг номи ҳали тиббиётда аниқланмаган, миллиёндан биттагаям учрармиш, топган гапини қара, миллиёнтадан битта.
Шу, дейди ўзига ярашмаган мўйлов қўйган, буям камдай кўзойнак тақиб олган дўхтир, бемор индамай юраверади, балки ўн йил, йигирма йил, балки уч кун, уч соат ҳам бўлиши мумкин, бироқ кутилмаганда, йиқилади-да, аввал оёқдан, сўнг тилдан қолармиш…
Шуям гап бўлдию, хотиним ҳам балодай юрувди, кейин… деб сенинг бу дунёда йўқлигингни айтсам, генитикаям бўлиши мумкин, бу сингари касалликлар суяк суриши, авлоддан авлодга ўтади, худди қанд касаллигининг бир тури-да, лекин қандга даво бор, дейди, Нисо. Бўладиганини гапир десам, хориж дейди, агар сен айтган ўша хорижингга олиб борсам, ҳеч бало кўрмагандай бўлиб кетишига кафолат берасанми, десам, мен бир воситачиман, Худо билади уёғини, дея сигарета чекди, тутуниниям ўхшовсиз чиқараркан, дод деб юборасан. Пул…
Ўша нарса йўқ-да. Тўйнинг дастурхони – бир кун, азаники – қирқ кун дерканлар. Бор йиғиб қўйганим кетди-да. Нусрат бова дўхтирлар оғзига келганини валдирайверади, сан яхшиси гулзор барпо эт, ана, шу гулзорни яхшилаб парвариш қилсанг – қизинг ундан завқ олса, кўрмагандай бўлиб кетади, дейди. Билмадим, Нисо, билмадим, одамнинг бошига ташвиш тушса хаёли ўзида бўлмас экан: ким нима деса қилаяпман. Сен ҳам йўқсан-да, бўлмаса-ку, эҳ, бағри қаттиқ дунё… Пул… Хабаринг бор эди,
Маданият уйининг директори иш ваъда қилган: хабар бераман, деганигаям ҳафталар бўлиб кетди. Ё ҳовли-жойни, мол-ҳолни сотиб, хорижга об кетсаммикин, нима дейсан, Нисо? Ахир, ўзинг биласан-ку, шу ёлғиз тирноқ учун йигирма йилдан ортиқ сабр қилмадикми… шу тирноқ учун сен бечора қанақа дашномларга чидадинг, камситишларга, хўрлашларга жимгина дош бердинг, ҳатто туғмас байтал дейишгандаям ғинг демадинг-а, жонинг ҳам тошдан экан, сен шўрликни. Мен-чи? Мени шохи синган ҳўкиз дейишдилар-а? Э, одамлар, одамлар…
Эркак жаҳд билан ерга кетмон урар, кичкина кесаклар деразага отилиб чирс-чирс овоз чиқарар, бунга сари унинг ғазаби тошарди. Талош вақтигача ерни ағдариб, омбордан сарғиш қопга солинган уруғни олиб чиқди-да, менмас устоз гулчиларнинг қўли дея, қорайиб турган ерга сепди. Бу ерни шундай гулзор қилайки, қизим, худди шу ерда дардига даво топади. Дўхтирлар оғзига келганини валдирайди-да, ҳали кўрсатиб қўяман…
Эртаси тушликка яқин қизалоқ дераза раҳигача кўтарилган осма кароватда ётиб, отаси барпо этган, сал кунда гулзорга айланадиган, айни дамда маллатоб тусдаги ағдарилган ерни томоша қилиб ётарди. Шундай гулзор қиламанки, унинг муаттар ҳиди етти иқлимга таралади, деган отасини кутиб аҳён-аҳён дарвоза томонга қараб қўяди қизалоқ. Отаси бозорга кетган: қўғирчоқ олиб келади. Тугмачасини босса юрармиш. Ҳозир ўша урф бўлган экан. Қизалоқ ақлли, қўрқмайди – ботир, майли, кеч қолсаям, қўғирчоқ олиб келади-ку........


Bulutli IT infratuzilmasi

⚡Virtual data-markazi Nutanix, Lenovo, Cisco va Fortinet kabi yetakchi vendorlar ko'magida sifat va xavfsizlikni kafolatlaydi.

Saytga kirish

#reklama
fortifai.uz


​​Бобом мени эркалаб, «жужуқ» дерди, шу гапни эшитганда доим юмшаб, нима деса, дарров кўна қолардим. Биз бобом билан ёз ойларида дераза ва эшикларни очиб ухлардик. Хонамиз деразаси орқа ҳовли томонга қараб қурилган. Бобом уйқуси меникидек қаттиқ бўлмаганидан сал овозга ҳам уйғониб кетарди. Ўша куни саҳарлаб дадам билан гаплашаётиб:
— Кечаси орқа ҳовлидан ғалати шитир-шитир овозни эшитиб, деразадан қарасам мойли зардоли томонда шарпа кўринди. Кимдир ўтиб кетаётгандир деб эътибор бермагандим, кўриб турганингдай аҳвол шу, — деб бир шохи анчагина сийраклаб қолган ўрикни кўрсатди.
Бу кеча ўзим хабардор бўлиб тураман, сиз хавотир олманг, — деди-ю, ишга кетди дадам.
Бир неча кун ўтиб ярим кечаси бемаҳалда хонамиз чироғи ёнганидан уйғониб кетдим. Орқа ҳовлидан дадамнинг овози эшитилди. Қарасам, бобом ташқарига чиқяпти, чопқиллаб қўлидан ушлаб олдим-да, орқасидан эргашдим. Уришиб, «Сен қол, деса ҳам қолмайман, «жужуқ» деса ҳам қолмайман, мен ҳам бораман», — деб турсам, бобом менга эътибор ҳам бермади. Ҳайрон қолдим. Хуллас, ташқарига чиқсак, дадам билан бизникига кўп-кўп келиб турадиган, ҳар сафар мен яхши кўрадиган китобларни олиб кетадиган киши турибди. Ўрталарида ярим челак мойли зардоли… Ур-а-а, ўғрини ушладик, деб ич-ичимдан қувониб, яна дадамни яхши кўриб ҳам кетдим. Менинг дадам ўғри тутадиган кучли киши. Қандай яхши! Бобом ўғрини уйига кеткизаётиб ярим челак ўрикни ҳам бериб юборди. Қувончим эса кўпга чўзилмади, бобом кун бўйи хафа бўлиб юрди. Энг ёмони, менга умуман эътибор бермади. Намозшомда ўғри киши яна келди. Ҳеч нарса демасдан, бобомга пул узатди. Бобомнинг хафа юзи бирдан оқарди, зарб билан унга тарсаки тушириб юборди. Биринчи марта бобомнинг кимнидир урганини кўрдим.
У киши кетганидан кейин ҳам ҳайрон ҳолда қолганимнини кўриб, бобом ёнига чақирди. Доим чопқиллаб борардим-у, бу гал бироз ҳайиқдим. «Ҳали жаҳлидан тушмаган бўлса-чи?» деб ўйладим. Бобом бўлса ёнига боришим билан пешонамдан ўпиб, ниманидир эслагандай бироз турди-да, секин гап бошлади. Унинг ҳеч қачон менга ниманидир айтиб бериш олдидан бунақа қилмаганини ўйлаб, ҳозир айтмоқчи бўлганлари жуда муҳим эканини англадим.
Шу дарахтни дадам экканини биласан-а, жужуқ? Ўшанда кўчатини мен тутиб турганман, дадам: «Бу кўчатни авайла, уни ҳалоллик мезони деб бил. Ҳар кўрганингда ҳалол яшаш кераклигини ёдингга солсин. Унинг катта фазилати бор: ҳалоллик менга шу кўчатни берди. Катта дарахт бўлсин-у, ўзи сенга ҳалоллик келтирсин», деган. Ўша вақтдаёқ бу дарахт дадам учун ҳам қандайдир бошқача, каттароқ аҳамиятга эга эканини тушунганман. Унга ҳар қараганимда дадамнинг гаплари ёдимга тушади. Ўша ибратни деб бугунгача ҳалол яшашга интилиб келдим. Бу дарахтни дадамнинг ҳалол умри, мен ҳам шу умрни давом эттираётганим тимсоли деб биламан… Шу гапларнинг барини у биларди, билиб туриб шу ишни қилганини кечиролмадим-да, жужуқ.
Шу пайт ўша кишини шунчалар ёмон кўриб кетдимки, яхшиям, у бошқа бизникига келмади, келганида аниқ ёмон кўришимни ўзига айтган бўлардим…
Бугун тушимга кирган кекса ўрик шунча хотирани ёдга солди. Болалигимга қайтгандай яна бобомнинг «жужуғи»га айлангандай бўлдим. Негадир орзиқиб кетдим. Бобомни соғинганимдан дадам билан гаплашгим келди. Дарров қўнғироқ қилдим.
Ассалому алайкум, дадажон. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизларми?
Ва алайкум ассалом, омонмисан, қизим? Ўқишларинг яхшими? Қийналмаяпсанми? Пулинг борми?
Ҳар сафар гаплашганимизда Қийналмаяпсанми, пулинг борми? деб сўрашига кўникиб қолганман, беихтиёр жилмайиб қўйдим.
Бор, дадажон. Яқинда стипендия олдим.
Ҳа, яхши. Биз ҳам яхшимиз. Уканг яна Азиз (қўшнимизнинг ўғли) билан уришиб, пешонасини қашқа қилиб ўтирибди.
Шу жанжали тугамади, тугамади-да уларнинг.
Ҳа, майли, шуниси яхши. Ҳалитдан пишади. Айтгандай, сен яхши кўрадиган мойли зардоли бор эди-ку, қуриб қолган? Шуни бугун чопиб ташладик. Зардолининг ўтини яхши бўлади, деб.
Жим бўлиб қолдим, дадам ҳам бироз жим туриб:
Дадам яхши кўрарди, — деб қўйди.
Ҳа, дадам билан хайрлашгач, ўйга толдим ва нега бундай туш кўрганимни англадим.
Муниса Азомова

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

12.8k 0 20 11 191

Ўн бир йилда такрорланган туш.

Туш кўрдим. Катта боғ, ёмғир, кекса ўрик… Шохида эса бир қанотли қуш тинмай сайрагани-сайраган… Узоқ ўтмишга тушиб қолгандай бўлдим. Аниқ эсимда: бу тушни олдин ҳам кўрганман. Ҳали мактабга чиқмаган вақтимда бобомнинг ёнида унинг қўлларини ушлаб ухлардим. Шунда тушларимдан қўрқмайдигандай, ёнимда бобом борлигини ҳис қилиб турадигандай эдим. Бир гал бобомга худди шу тушни айтиб берганим аниқ ёдимда. Негадир энг кичик тасвирларигача хотирамда қолган ўша туш. Бобомнинг вафот этганига эса ўн бир йил бўлди… Шунча вақт ўтиб айнан шу тушни кўришимнинг қандай сири бор?
Тўнғич қиз бўлганимданми, ота-онамдан кўра бобомга кўпроқ боғланиб қолгандим. Уч-тўрт ёшлигимда момом вафот этган, бобомнинг нимасидир камайиб қолган оламида ўша бўшлиқни тўлдириб турган бўлсам керак, у ҳам менга қаттиқ боғлангандай эди. Буни кейин-кейин аммалариму онамнинг гапларидан ҳам сезардим.
Бобомнинг бир девори тўлиқ китоб бўлган катта хонаси бор эди. Бир девори деганимга сабаб китоблар терилган жавон девор билан бирга ясалган, растадан бир китобни олсангиз, орқасидан девор кўриниб қоларди. Бўйим етадиган китобларнинг ҳаммаси қўлимдан ўтган ва уларнинг деярли ҳар бирида «рассомлик қобилиятим»ни намойиш қилгандим. Бобомни кўпинча нимадир ёзиб турган ҳолатда кўриш мумкин эди. Шунданми, унга тақлид қилиб қўлимга ручка тушди дегунча, бир нарсалар чизишни ёқтирардим. Битта фарқи, менинг оддий вараққа чизгим келмас, асосан, муқовалари қалин, қаттиқ, чиройли ялтироқ китоблар «қурбонларим»га айланарди. Бунинг учун бобомнинг бирор гал қаттиқроқ тергаганини эслолмайман. Шогирдлари кўп ва тез-тез бизникига келиб турарди. Уларнинг ҳеч бири қўли қуруқ ҳолда қайтганини кўрмаганман, доим қўлларига китоб тутқазиб юборарди бобом. Баъзилари қайтарган, баъзилари эса йўқ. Ҳозир бу китобларнинг жуда оз қисми бизда қолган. Мен «сурат» солган китобларнинг кўпи ҳали ҳам қайсидир уйларнинг жавонида терилиб турганига аминман…
Ҳовлимиз каттагина, бир қисмида қирқ туп узум, яна бир қисмида йигирмата анор, қўйингки, ўрик, олма, нок, анжир, ёнғоқ, беҳи, хурмоларга бой ям-яшил маскан эди. Бобом ҳар бирини алоҳида меҳр билан парвариш қилар, узумлару анорлар ёнида соатлаб қолиб кетарди. Пиша бошлагач, челаклаб қўшниларга тарқатишдан чарчамасдик. Ҳовлимиз ёнидан кимдир ўтиб қолса ҳам, кўча-кўйда бирор кимни кўриб қолса ҳам «Мевалардан олиб кетинглар, роса пишган, увол бўлмасин», дерди. Хуллас, асли меҳмон кўп келадиган уйимизда бунақа пайтлар одам аримас, бутун қишлоқ болалари эса эртадан кечгача бизникида бўларди. Шунданми, ҳалинчакларимиз ҳам катта-катта, теракзоримиз эса ўйин майдонига айланган эди. Бобом вафот этгач, йилдан-йилга боғимиз ҳам, узуму анорлар ҳам ҳосилини камайтира бошлади. Меҳнати ҳар йилгидек, ҳосили айтарли эмас, бобомга ўрганганди, назаримда. Биз ҳам улғайиб, болаларнинг ҳам қадами узила борди. Ҳозир ҳам таътилда, унда-бунда уйга бориб қолсам, қўшнимизнинг кичкина ўғли бизникида бўлади. Нуқул укам билан уришиб-талашиб юради. Онамга: «Уйига борсин энди, сизнинг ҳам бошингизни оғритиб юборди булар», — десам, «Қўявер, қизим, шунисига ўрганганман, болаларнинг шовқин солиб тургани яхши», — дейди.
Бобомдан бизга нафақат ширин хотира, одатлари, амаллари ҳам қолгандай…
Ҳовлимизнинг орқа томонида кекса ўрик дарахти бўларди. Ўрикларимиз кўп, лекин буниси бошқачароқ: довуччаси ҳам йирик-йирик, ялтираб турарди. Бобом уни «Мойли зардоли», дерди эркалаб.
— Бобо, шу дарахтни кўпроқ яхши кўрасизми, меними? — деб сўрардим баъзан қизғаниб.
— Унга чиқиб олганингда иккалангниям бирдан яхши кўравераман, — дерди бобом кулиб. Қовоғимни уя бошласам: — Бу дарахтни менинг дадам ўтқазган, ўзим кўчатини тутиб турганман. Ўша куни менга кўп гаплар айтган, ҳали яна озроқ катта бўлсанг, сенга ҳам айтиб бераман. Шунинг учун ҳам бу ўрик менга қадрли, лекин сени кўпроқ яхши кўраман, жужуқ, — дерди.......


Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"

БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

18k 0 86 19 160

Yetkazishga chegirma 50%

Yangi yil paketini yuborish Yandex Go bilan oson! Chegirma Yetkazish tarifida birinchi buyurtmaga amal qiladi, 15 000 soʻmgacha

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.go.link


Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг:
— Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан.

Ориф Таскин

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

20.8k 2 189 25 133

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⁉️ БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

Ҳаётимизда шундай бир сўз учрайдики, уни маносини тушунмасдан ишлатаверамиз.

Бу сўз жуда эҳтиросга берилганимизда, ўта хаяжонга тушганимизда беҳосдан изхор қилинади. Асли у сўз «Жаханнамнинг энг туби» деган маънони билдиради.

Савол: Бу қайси сўз?

❗️Билиб қўйганингиз яхши...👈

20 last posts shown.