Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Педагогларга Сертификатлар тарқатиш давом этмоқда !
Низомнинг 8-10-бандларида: Таълим ташкилотларининг педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилиш тартиби белгиланган.
2024 йилнинг ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йилнинг январь ойларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборилган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб қатор ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифалари берилди ҳамда уларга "Педагог кадрга тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Сертификат"лар расмийлаштирилди.
Мазкур ўқитувчилар ўз Сертификатларини шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин!
Малака тоифалари олган педагогларни чин қалбимиздан табриклаймиз!
P.S Низомнинг 8-10-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг (https://pedkadr.uzedu.uz/) расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot