Ona xaqida sherlar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🫶Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️
Alhamdulillah
Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️
🧑‍💻Reklama qabul qilamiz ➪ @rekfm1
https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar
https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гулим бугун нон ёпиб.
Ўзингда имкон топиб.
Бир коса каймок олиб.
Онангни кўриб келгин.

Ишинг қолиб кетмайди.
Каму кўстинг битмайди.
Кўрганингга етмайди.
Онангни кўриб келгин.

Уй иши менга бугун.
Қилмай она дилин хун.
Қилгинда катта тугун.
Онангни кўриб келгин.

Йўл йўлакай хабар ол.
Синглингда қандай ахвол.
Кўргину қайтгин дархол.
Онангни кўриб келгин.

Дугонангни хам ўйла.
Бир бориб дилдан сўйла.
Ёшлик чоғларни эсла.
Онангни кўриб келгин.

Кечга қолиб кетмагин.
Уйни хам унутмагин.
Мени хам ранжитмагин.
Онангни кўриб келгин.

✍ Низомиддин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

802 0 15 12 10

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СИЗ УЛГУРДИНГИЗМИ..?

Аллоҳим! Мухтож, имконияти йўқ бандаларингни ҳам ўзинг қўллаб байтингга бориб ибодат қилишни насиб қилгин!🤲

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

2k 0 10 9 15

Shu bot orqali telegramdan qancha kundan beri foydalanayotganizni bilsangiz bo‘ladi 👇
https://t.me/PAWSOG_bot/PAWS?startapp=MUaXQ0vD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Sizni judayam yaxshi ko'raman
Onajonim...!🍃🌹🌹🌹🍃


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

4.8k 0 228 2 28

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она

Айтинг! Бу дунёда ким эрур азиз?
Қалби пок, хамиша юраги гардсиз,
Агар сўрасалар мендан у ким деб,
Оналар дер эдим, ҳа, бу шубҳасиз.

У зотнинг кўзида меҳр уммони,
Қанду болдан кўра ширин забони,
Болам дер ва яна болажоним дер,
Оналар пойида жаннат бўстони.

Аслида онадан хам улуғ  зотлар бор.
У буюк Оллохдир ва Расулиакрам,
Пайғамбарларни хам туққан оналар.
Шунинг учун оналар элда мукаррам.

Не-не донишларни авайлаб асраб,
Вояга етказди йўргакдан бошлаб.
Гар тикон ботса ногох товонига,
Кипригида терди кўзини ёшлаб.

Оналар буюкдир! Х,а буюк улар,
Не-не зотларни туғиб ўстирган,
Хатто Темур каби Жахонгиршох хам,
Онасин пойига бошини эгган.

Айтинг! Бу дунёда ким эрур азиз?
Қалби пок хамиша юраги гардсиз.
Агар сўрасалар мендан, у ким деб.
Оналар, дер эдим, ҳа, бу шубҳасиз.

✍Шояд Бек

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

4.8k 0 121 19 23

ФАРЗ ВА ҚАРЗ

Ота-онага яхшилик қилиш хам фарз, хам қарздир.

- Фарз сени жаннатга етакласа;

- Қарз эса фарзандларингдан ўзинга қайтади!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз йўқ йўлларимни йўқотдим она,
Сиз йўқ саратонда совқотдим она.
Юрагим бўлаги сиз билан кетди,
Сиз йўқ боғларим ҳам сарғайиб кетди.

Боладай бўзладим кўксим тиғладим,
Она мадҳингизни йиғлаб куйладим.
Ёмғирлар дардимни билгандай эзар,
Ҳаёлимда фақат аксингиз кезар.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онажоним тонг сахардан ғамларин еб.
Шўх кизчамнинг сочин ўриб, берганча зеб.
Узоқ юртдан келар бугун дилбандим деб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

Мен нотавон соғинтириб қўйибманда.
Келгин деса хазилларга ёйибманда.
Тонг сахардан намозини қилмай канда.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

Соғинтириб қўйганим-чун урмоқ бўлиб.
Бир бор кўриб кўнгиллари тўлмоқ бўлиб.
Шукур қилиб пешонамдан ўпмоқ бўлиб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

Рахми келиб отамнинг хам кампирига.
Деяверар шамоллайсан киргин уйга.
Лекин онам қулоқ солмай гап сўзига.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

Тунлар бедор деразадан минг бор қараб.
Яна ўша шўх кизчамнинг сочин тараб
Узоқ юртдан келганлардан мени сўраб.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

Фарзандларим айтиб қўйди билиб, билмай.
Эшитган чоғ кетди мадор қолдим юрмай.
Онам хатто сўфи азон айтиб бўлмай.
Дарвозамда ўтирганмиш йўлим пойлаб.

✍ Низомиддин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

6.8k 0 105 9 25

           Кечиринг она😢

Бир кунда бир бора олмадим хабар.
Дунё ташвишларин қилиб бахона.
Сизни қийнадим-а қилиб интизор.
Эх мендек номардни кечиринг она.

Менга илиндингиз не-ки топсангиз.
Менчи юравердим тўйю, чойхона.
Тандирда мен учун нонлар ёпсангиз.
Назарга илмабман кечиринг она.

Дуолар қилдингиз хаққимга тинмай.
Менчи гул бермабман сизга бир дона.
Ўзгага тутқаздим сизга илинмай.
Нодон болангизни кечиринг она.

Ўтди тунларингиз мени деб бедор.
Бемахал кечалар юрсам сарсона.
Кўз тикиб йўлимга бўлиб бемадор.
Озорлар берибман кечиринг она.

Фариштам бахтимга соғ бўлинг хар дам.
Улуғлай ўзингиз қилай афсона.
Қанча улуғласам шунча бўлар кам.
Давру даврон суриб юрингиз она.

✍ Низомиддин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

7k 0 203 15 47

Она йўқлигингиз билинди бугун,
Юрагим кетяпти чўғдек ловуллаб.
Ёнимда эдингиз тўқ эди кўнглим,
Уйимиз қолдику сизсиз ҳувиллаб,

Она йўқлигингиз билинди бугун,
Ҳаммаёқ сукунат ҳамма юрар жим.
Қаранг чарчаб ҳориб сафардан қайтдим,
Болам келдингми деб айтмади ҳеч ким,

Она йўқлигингиз билинди бугун,
Кўчада юрибман тентираб ёлғиз.
Доим тергардингиз ҳавотир олиб,
Қани қайтса эди ўша дам эссиз.

Она йўқлигингиз билинди бугун,
Ногоҳ ҳасталикдан оғриди жоним.
Дорию даволаш уёқда турсин
Сўраб келмади ҳатто дўст ёрим.

Она йўқлигингиз билинди бугун
Ўзгалар ёлғондан жигарим деркан.
Менсимай қолишди фойдам тегмаса
Меҳрингиз дунёда ягона экан.

Она йўқлигингиз билинди бугун,
Ёш бола эмасман мен сизга дердим.
Бошим тошга тегди сизни йўқотиб
Асли улғайганим эҳ энди билдим.

Она йўқлигингиз билинди бугун
Аламу армонлар кўнглимни тилди.
Шунча йил яшаб лек бугун илк бора,
Онаси борларга ҳавасим келди.

🎙Фаришта

✍Комила қиз

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг обуна бўлишни унутманг?

6k 0 160 3 41

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СИЗДАЙ ИНСОН КЎРМАДИМ, ОНА

Мени дея минг азоб ютган,
Бошим силаб, қўлларин тутган,
Гар оғрисам, ўзин унутган,
Сиздай мардни кўрмадим, она.

Дардим олиб, ёққан чироғим,
Меҳри дарё, меҳр булоғим,
Қувонч нурин берган ардоғим,
Сиздай инсон кўрмадим, она.

Ғам-ғуссада оққанда ёшим,
Эркалатиб, силаган бошим,
Кўнглим олиб, бўлган сирдошим,
Сиздай инсон кўрмадим, она,

Сабрим синаб, кулдида кимлар,
Бошимга дард келганда ғамлар,
Унутмайман асло у дамлар,
Сиздай мардни кўрмадим, она.

Бизни ўйлаб босдида ажин,
Ой, кунлар тез ўтганин сайин,
Не десангиз, қилайин тайин,
Сиздай инсон кўрмадим, она.

Қалб тубимда борини айтдим,
Сизни ўйлаб, ёздим шу байтим,
Бахтимизга асрасин Раббим,
Сиздай мардни кўрмадим, она.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

8.6k 0 304 1 49

🍃🍃Jannatning gulidur onam🍃🍃

ONAM bugun tug'ulgan kuniz,
Iltimos ONAJON tushimga kiring.
Tushumda bo'lsada qutlayin sizni,
Tug'ulgan kun muborak jannatning guli.

Ming bir atirdan shirin, ro'moliz hidi,
Men bir ojizman axir, sog'inchning quli.
Tushumda bo'lsada qutlayin sizni,
Tug'ulgan kun muborak jannatning guli.

Xoxladim juda ham ko'rishni sizni,
Mehringiz taftini his qilgim keldi.
Tushumda bo'lsada qutlayin sizni,
Tug'ulgan kun muborak jannatning guli.

Yig'ladim ko'p emas ozroq ONAJON,
Qo'limda turibdi qip-qizil gullar.
Tushimda bo'lsada qutlayin sizni,
Tug'ulgan kun muborak jannatning guli!!!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

7.1k 0 134 2 26

#Преъмера

Зулматга тўлдириб ёруғ оламни,
Соғинч титратар бутун танамни.
Юрагимга солиб қайғу аламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Ҳеч бир зот эшитмас энди ноламни,
Айтинг ким тўлдирар кўнгил ҳонамни.
Юрагимга солиб буюк армонни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Тирнаб дилда битмас ярамни,
Кўнгли йиғлар энди отамни.
Кўрмасидан ҳали боламни.
Фаришталар олиб кетди онамни.

Кўзларимга тўлдириб намни,
Ёш бошимга ёғдириб ғамни.
Эшитмасдан бир бор ноламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

8.7k 0 119 5 40

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсоф берсин баъзи бир фарзандларини ташлаб кетаётган бемеҳр эркакларимизга Худодан қўрқинг ҳисоб кунида сўроғи оғир бўладику аҳир😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга йиғлаб илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Мен ва фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш мазза-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан покланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”...

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Шум тақдир олдида ожиз қизингиз.
Хазиларим баьзан худди ўзингиз
Сиздан эштолмадим сўнги сўзингиз
Дада бир лахзага ёнимга қайтинг
Сизга бир ўғилдек бўлдимми айтинг?

Олиб кетди охири сизни дардингиз,
Дардга эглди-я баланд қаддингиз.
Улкан тоғ каби экан кўрдим сабрингиз
Келинг бир лахзага ёнимга қайтинг,
Сизга лойиқ қиз бўлдмми дадажон айтинг.

Дейишади:-жума куни майитлар йўл қараркан,
Фарзандларидан Дуо -Фотихалар кутаркан.
Шундан кейин қабрлари роса нурга тўларкан.
Дада Бир лахзага ёнимга қайтинг
Қабрингиз нурларга тўлдими айтинг?

Дада корингизга ярай олдимми?
Сизни оқ ювиб оқ тарай олдимми?
Сизга бир ўғилдай бўла олдимми?
Келинг бир лахзага ёнимга қайтинг,
Ўғил ўрнин босдимми дадажон айтинг?

Қанийди ёнимда бўлсангиз қарай.
Эркаланиб хар куни қўлларингиз ўпай,
Манзлингиз қайларда қайердан топай?
Дада бир лахзага ёнимга қайтинг,
Сизга лойиқ фарзанд бўлдмми айтинг?

Маьмура Рахматжон

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг

8.3k 0 164 10 20

Onasi o‘lgan bir bolakay tuproq o‘ynayotgandi. Otasi unga o‘rningdan tur, kiyimingni kir qilasan dedi. Bola otasiga qarab, inson tuproqdan yasalgan degan edingiz, shu rostmi? Otasi hayratga tushib, og‘liga jovdirab qaradi-da,  ha rost dedi. Shunda bola o‘rnidan turdi-da,  otasini qo‘lidan tutib shunday dedi. Iltimos yordam bering, onamni qaytadan yasaymiz.

7.2k 0 41 22 84

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Fidoiy_Gulshani

ОНАМГА ТАЪЗИМДАМАН

Меҳри дарёдек оққан,
Бахтим чироғин ёққан,
Минг машаққат-ла боққан,
Онамга таъзимдаман...

Нур ёғилар юзидан,
Ҳикмат оқар сўзидан.
Жаннат юрар изидан,
Онамга таъзимдаман.

Ширин сўзли мулойим,
Бахтим сўрайди доим.
Ўзинг асра Худойим,
Онамга таъзимдаман.

Юрагимнинг сирдоши,
Отамнинг елкадоши.
Оиламизнинг қуёши,
Онамга таъзимдаман.

Гўзалликнинг маржони,
Омон бўлсин бу жони.
Фидойининг қалқони,
Онамга таъзимдаман.!

✍🎙Бахтиёр Фидоий

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

9.4k 0 323 10 57
20 last posts shown.