Posts filter


Forward from: YURIDIK TAʼLIM / Rasmiy kanal
⚡️✅ TDYU ning barcha yo'nalishlarida ham imtihon fani «Huquqshunoslik fanlari»dan emas.

🏢 Ko'pchilikning xabari oxirgi qabulda ham TDYU da 5 ta ta'lim yo'nalishi bo'yicha qabul bo'lib o'tdi:

1⃣ Yurisprudensiya: davlat-huquqiy faoliyat.
2⃣ Yurisprudensiya: jinoyat-huquqiy faoliyat.
3⃣ Yurisprudensiya: biznes huquqi.
4⃣ Yurisprudensiya: xalqaro huquq va qiyosiy huquqshunoslik.
5⃣ Davlat boshqaruvi.

📬 Ancha avval TDYU da imtihon fani «Tarix» fanidan «Huquqshunoslik fanlari»ga o'zgartirilishi e'lon qilingan edi.

Ammo bu o'zgarish faqatgina TDYU ning «Yurisprudensiya» yo'nalishlariga tegishli hisoblanadi.

📂 TDYU ning 5 ta bakalavriat ta'lim yo'nalishi ichida «Yurisprudensiya» bo'lmagan yagona yo'nalish mavjud.

✅ Bu «Davlat boshqaruvi» yo'nalishi.

💻 Bu yo'nalishda imtihon fani Huquqshunoslik fanlariga o'zgartirilmagan.

📨 Ya'ni TDYU ning «Davlat boshqaruvi» yo'nalishida imtihon fani «Tarix»(+Chet tili) fani sifatida saqlanib qolgan.

© Manba: «Yuridik ta'lim».

📥 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝘂𝗹𝗮𝗻𝗶𝘀𝗵:
@YURIDIK_TALIM


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#иқтибос

Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди.

​✍ Умар Ҳайём


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#кун_ҳикмати

Инсон ўз фикрларининг маҳсулидир. У нима ҳақида ўйласа, шундай инсон бўлади.

Маҳатма Ганди

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#хайрли_тонг                                       

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади, қуёш чиқади, кун ботади...
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имкониятлар бағишлайди.

Бахтиёрлик ва бадбахтлик бир танганинг икки томонидир, ҳаётда ҳар иккиси ҳам учраб туради. Яратганни юборганига рози бўлиш, шукр қила олиш бахтли кунларни яқинлаштиради.

Сизни бахтли қиладиган ўйларни ўйланг!
Сизга ёқадиган ишларни қилинг!
Сиз ўзингизни яхши ҳис қиладиган инсонлар билан бирга бўлинг!

Аллоҳим шукр қилувчиларни, бу кун ва кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин
!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#хайрли_тун

Баъзи қалблар шу қадар гўзалки,  улар гина сақламайди, хафа бўлса-да ранжишмайди. Ҳеч қачон ранжитишмайдилар ҳам...

Улар буюк қалб эгаларидир...

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: Конспект
Такрор айтаман: мактабни тарбия маскани сифатида кўришни бас қилишимиз керак! Мактабда фақат билим берилиши, ҳаётий сабоқлар ўргатилиши керак. Тарбия деган нарса ота-она, оилага юклансин тамоман!

Мактаб ва олийгоҳларда фақат ва фақат тартиб-интизом, қонун-қоидалар ҳукм суриши, уларни бузганлар сўзсиз жавобгарликка тортилиши керак.

Мадомики исломни барча ижтимоий муаммолар ечими сифатида кўрмас эканмиз, қонун устуворлиги орқалигина жамиятни бошқариш мумкин.

Таълим масканларида ҳиссиётларга ўрин йўқ! Ўқисанг ўзинг учун ўқийсан, вазифаларни бажармасанг жабрини ўзинг тортасан, қабилида иш тутилиши керак.

Ўқитувчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ўз ҳаёти, шахсий муаммолари бор. Нега ўқувчинг жиноятга қўл урди, деб унинг бошини қотириш зўравонликдан бошқа нарса эмас.

Санжар Саид

@konspektor


Forward from: Dilmira Melisovna
Olmaliq shahar 20-IDUMning rus tili fani oʻqituvchisi D.Mustafaqulovaning "Говорим по-русски" nomli toʻgaragi faoliyatidan fotolavhalar


Forward from: Dilmira Melisovna


Forward from: Dilmira Melisovna


Forward from: HUQUQ AUDIOdarslik| Sh_Azizova


O‘zbekiston Respublika
si Ichki ishlar vazirligi Akademiyasidagi ta’lim yo‘nalishlari.

♦️Tezkor-qidiruv faoliyati.

♦️Huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyati

♦️Ekspert-kriminalistika faoliyati

♦️Jazoni ijro etish faoliyati

♦️Probatsiya faoliyati

♦️Xizmat faoliyatini tarbiyaviy-psixologik ta’minlash

♦️Tashkiliy-shtab faoliyati

♦️Huquqbuzarliklarning oldini olish va fosh etish faoliyat
i.

@AZIZOVAEDUCATION


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#иқтибос

Вақти соати етганда одамнинг туғилиши оддий бир нарса кўринади-ю, ўлим ҳар доим ғайритабиий ҳодиса бўлиб туюлади.

✍ Ўткир Ҳошимов
📚"Нур борки соя бор" китобидан


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#кун_ҳикмати

Шундай илм олгинки, ибодат қилишингга зарар бермасин. Шундай ибодат қилгинки, илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

✍ Жалолиддин РУМИЙ


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хайрли_тонг

Ассалом алейкум ва раҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хайрли_тун

Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#ибрат_учун

Ёдингда тут! Бу дунёдан кетаётганингда қўлга киритган нарсаларингни эмас, балки берган нарсаларингни олиб кетасан.

"Тарих муҳрлаган сўзлар"

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#мулоҳаза

Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
⸺ Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.
⸺ Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? ⸺ ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
⸺ Фақат қорнинг очганида тамадди қил,  мана шу энг ширин таом. Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, энг юмшоқ тўшакда ётгандай ҳис этасан ўзингни. Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, ⸺ деб жавоб берган экан...


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг севимли таомлари

🔹Зайтун ёғи
🔹Талбина уни
🔹500 мл сут
🔹25 гр хурмо
🔹25 мл асал

Бу таом қоринни тўқ тутади ва куч беради

Тайёрланиши видеода батафсил кўрсатилган ⤴️

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#оила_даврасида_ўқиб_беринг

Фаришта

Туғилишидан бир кун олдин гўдак Яратгандан сўрабди:
– Мен бу дунёга нима учун келаман, билмайман. Нима қилишим керак?
Яратган жавоб берибди:
– Мен сенга фаришта туҳфа этаман. У ҳамиша сен билан бирга бўлади. Ана шу фаришта сенга ҳаммасини тушунтириб беради.
– Аммо мен уни қандай тушунаман? Тилини билмайман-ку...
– Фаришта сенга ўзининг тилини ўргатади. У сени барча кулфат-офатлардан асрайди.
– Мен қандай қилиб ва қачон сенинг ҳузурингга қайтиб келаман?
– Фариштанг ҳаммасини айтиб беради.
– Фариштамнинг исми нима?
– Исми муҳим эмас. Унинг исми жуда кўп. Сен уни ОНА деб атайсан.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#тафаккур

"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Forward from: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#иқтибос

Янги кун янги дафтарга ўхшайди. Барчасини янгидан бошлашга ажойиб имконият!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

20 last posts shown.